Францияда Исломофобия кучаймоқда

601
0

saaaaФранцияда Исломофобияга қарши фаолият олиб борадиган уюшма мусулмонларга қарши ҳужумлар ўтган йилга қараганда қарийиб 50 фоизга ортганлигини маълум қилди.

Уюшманинг Париждаги марказида ташкил қилинган матбуот анжуманида “Исломофобия 2014” номли ҳисобот тақдим қилинди. Ҳисоботда айтилишича, Францияда Мусулмонларни нишонга олган ҳужумлар кундан кунга ортиб бормоқда. Хусусан бу  ҳужумларнинг энг кўп қурбони ҳижоб кийган аёллардир.

Исломофобияга қарши фаолият юритадиган уюшмага телефон ёки электрон почта орқали қилинган мурожаатларга қараганда, 2013 йилда 691 ҳужум содир этилганлиги қайд этилган бўлса, бу рақам 2014 йилда 47,3 фоизга ортган.

2013 йил апрел ойидан 2014 йил апрел ойигача содир этилган исломофобик ҳужумларга оид ўтказилган бошқа бир сўровда эса биринчи нишон ҳижобли ёш аёллар эканлиги қайд этилади. Сўровда иштирок этганларнинг 68 фоизи камида бир марта ҳужумга дучор бўлган. Сўров натижасида келтирилишича, ҳужумлар таълим тарбия масканлари, жамоий хизмат жойлари, магазинлар каби оммавий жойларда ва кўпчиликнинг кўз ўнгида содир этилган.

Шунингдек, сўров натижасида айтилишича, қурбонларнинг фақатгина 22 фоизи ҳужум юзасидан шикоят қилади. Қолган 78 фоизи эса шикоятдан фойда йўқ деб билади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here