Америка сиёсати ҳомийлигидаги Ҳиндистон
билан Покистон ўртасидаги алоқалар
Савол:
Америка президенти Жаната партиясини ва унинг етакчиси Модини биринчилардан бўлиб ғалаба билан табриклади ва уни Вашингтонга келишга таклиф қилди. 2014 йил 5 июнда эса Модининг сентябр ойида Вашингтонга сафар қилиши эълон қилинди. 2014 йил 26 майда Ҳиндистон янги бош вазири Модининг мансабни эгаллаши маросими бўлиб ўтди. Унинг партияси парламентдаги жами 545 ўриндан (икки ўрин бундан мустасно чунки, унга президент томонидан сайланади) 282 ўринни эгаллаб кучли ғалаба қозониб Ҳинд Конгресс партиясини катта тарихий мағлубиятга учратди. Конгресс партияси парламентда 44 ўринга эга бўлди, холос. Биринчи марта бундай маросимга Покистон бош вазири ҳам ҳозир бўлди. Бундан олдин Моди у билан учрашиб уни шу маросимга таклиф қилган эди. Бу нималарга далолат қилади? Бу икки мамлакат ўртасидаги алоқалар Америка сиёсати ва унинг иккала мамлакат ва минтақага тааллуқли режалари доирасида қандай олиб борилади, бу алоқаларнинг Хитой ва Афғонистонга нисбатан оқибатлари нимадан иборат?
Жавоб:
1 – Дарҳақиқат, Американинг Модини сайловлар чоғида қўллаб-қувватлаши эътиборни тортадиган даражада бўлди. Чунки Модини мақтаб унга овоз беришга тарғиб қилиш кампанияси фақат Ҳиндистондагина ўтказилиб қолмай балки хориждаги, айниқса Америкадаги хайрихоҳ ҳиндус ташкилотларидан иборат кенг доирадаги ташкилотларга қадар чўзилиб борди. Бу ташкилотлар Моди фойдасига уни барча ҳиндлар раҳбари ва ҳеч истисносиз озчилик миллатлар томонида туришга ҳаракат қилишга рағбат қилувчи раҳбар сифатида кўрсатиб ташвиқот юргизишга ҳаракат қилди. Моди томонида турган ана шу ташкилотлардан баъзилари «Америка-Ҳинд муассасаси» ва «Ҳинд-Америка сиёсий ҳаракати комиссияси»дир. Бу ташкилотлар Бхаратия Жанатага бевосита ёки билвосита тобе бўлган ташқи ишлардаги ячейкаси ва Бхаратия Жаната дўстлари каби хориждаги югурдаклар билан ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилиш имкониятларидан ҳамда Америка ва бошқа мамлакатларда яшаётган минглаб ҳиндлардан ҳеч бирини қолдирмай барчасидан фойдаланди.
Вашингтондаги «American Enterprise» маркази нашр қилган хабар бу партиянинг кучли қўллаб-қувватланганини тасдиқлайди. Бу хабарга кўра сайлов кампаниясини пул билан таъминлаш учун хорижда тўпланган пулларнинг энг кўп қисми «Бхаратия Жаната» партиясига юборилган. Америка ва Европа фуқаролигига эга бўлган ва ширкатлар билан бозор иқтисодини рағбатлантириш сиёсатларини қўллаб-қувватлайдиган ўн мингдан кўпроқ ҳиндлар ҳам сайлов кампанияси чоғида Модини қўллаб-қувватлаш ва сайловчиларни унга овоз беришга ундаш учун Ҳиндистонга келишди. Табиийки, бу партия дўстларининг, унинг сиёсатларини қўллаб-қувватловчиларнинг ва Моди тарафдорларининг кучли ёрдамидан туғилган бу қувватнинг Моди обрўсини кўтаришда ва бошқа партияларнинг сайлов кампанияларини бир четга суриб қўйишда роли кучли бўлди.
Қандай бўлмасин, Американинг Узоқ Шарқдаги кучли манфаати мутаассиб ҳиндус Модининг ғалабаси ортида турганлиги аниқдир. Масалан араб тилидаги Би-Би-Си 2014 йил 19 майда «Нуқтаи назар: Моди Ҳинд-Америка алоқаларига қандай таъсир ўтказади?» номли мақолани нашр қилди. Лиза Кертис қалами билан ёзилган бу мақолада Моди билан бирга ишлаш деган ном остида мерос муассасаси қуйидагиларни келтирди: «Нью-Дели билан Вашингтондан ҳар бирининг стратегик мақсадлари бор. Бу мақсадлар орасида терроризмга қарши кураш, денгизлардаги ўтиш йўлларини очиқ ҳолда сақлаб қолиш, Хитойнинг юксалишига қарши туриш каби мақсадлар бор. Хитойга нисбатан янада эҳтиёткор сиёсатга таяниб Бхаратия Жаната партиясига алоҳида аҳамият бериш америкалик масъулларга бу партия билан яқиндан муомалада бўлиш имконини беради». Америка президенти Барак Обама ҳам – Оқ уй чиқарган баёнотга кўра – Моди билан уни ғалаба билан табриклаш учун жума куни телефон орқали боғланиб уни Қўшма Штатларга келишга таклиф қилди. Би-Би-Си Арабий 2014 йил 16 майда нашр қилган хабарга кўра Обама Модига «Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикчилик алоқаларини ўрнатиш борасидаги фавқулодда ваъдани рўёбга чиқариш» мақсадида ўзининг у билан амалий алоқалар ўрнатишга интилишини айтган. Обама қўшимча қилиб «икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш учун Модини иккала тараф келишиб оладиган вақтда Вашингтонга келишга таклиф қилди».
2 – Шундай қилиб демак биз Американинг сайлов амалиёти ниҳоясига етиши биланоқ ва ҳали охирги расмий натижалар эълон қилинмасдан туриб Моди бошчилигидаги Жаната партиясининг ғалаба қозонишини ўта истаганини кўриб турибмиз. Масалан «Ўрта Шарқ» газетасида 2014 йил 12 майда қуйидагилар келди: «Обама Ҳиндистонда ўтказилган сайловларни улар 2014 йил 12 майда ниҳоясига етиб, Бхаратия Жаната партиясининг ғалаба қозонганини кўрсатиб турган илк натижалар чиқиши биланоқ – охирги натижалар 2014 йил 16 майда чиқишини кутиб ўтирмасдан – ошиқиб олқишлади». Обама бундай деди: «Биз янги Ҳинд ҳукумати тузилишини кўришга ва келгуси йиллар самарали бўлиши учун янги Ҳинд идораси билан биргаликда мустаҳкам равишда иш олиб боришга ошиқяпмиз…». Бу эса Американинг Моди бошчилигидаги Бхаратия Жаната партиясининг ғалаба қозонишини қанчалик истаганини кўрсатиб турибди. Бу партия унга 1998-2004 йиллар орасида ҳокимиятда турган Атал Бихари Важпаи бошчилик қилган пайтда ҳам Америка билан ҳамкорлик қилган эди. Ҳозир ҳам шундай бўляпти. Шунинг учун бу партиянинг ғалаба қозонгани ҳақида 2014 йил 16 майда расман эълон қилингач Обама дарҳол унинг бошчиси Модини телефон орқали табриклади ва уни Вашингтонга келиб ўзи билан учрашишга таклиф қилди. Америка президенти Моди билан бўлган телефон мулоқотида «Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасида ўзига хос, кўп нарсаларни ваъда қилувчи стратегик шерикчиликни олдинга силжитиш учун ўзининг Моди билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишга интилаётганини» кўрсатиб ўтди. (Ҳиндистоннинг Индия телевидениеси 2014 йил 17 май). 2014 йил 5 июнда эса икки Ҳинд газетаси: «Times of India» ва «Hindustan Times» бир хабар тарқатди. Унга кўра Моди Америка президенти билан учрашиш учун сентябрда Вашингтонга боради. Буларнинг барчаси Америка Ҳиндистоннинг мана шу партия ва унинг етакчиси Моди бошчилигида ўзига хос стратегик шериклик номи остида ўзи билан бирга қадам ташлашига ишончда эканини кўрсатиб турибди. Агентликлар шу йилнинг бошида Американинг Ҳиндистондаги элчиси Жаната партияси раиси Моди билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқатган эди. Бу сайловлардан олдин бўлган эди. Бу эса муштарак режалар чизиб чиқилганини, Моди бу режаларни сайланганидан кейин Америка сиёсатига мувофиқ амалга оширишга киришишини кўрсатади.
Ҳақиқатда Америка Модининг ғалабага эришганидан ва Жаната партиясининг Конгресс партияси ҳукмрон бўлган ўн йилдан кейин ҳокимиятга қайтганидан қувонди. Чунки Конгресс партияси ҳукмронлиги даврида Америка билан Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар кўнгилдагидек эмас эди. Чунки Конгресс партияси айниқса Хитойга қарши туриш мавзусида Америка истагига кўпам қўшилмас эди. Шунинг учун ҳам Обама Америка малайлари ҳокимиятга қайтгани сабабли ўз хурсандлигини эълон қилиш учун Ҳиндистондаги сайловлар натижалари чиқишини сабрсизлик билан кутди. Обама хурсандлигидан Модини Гужарат штатидаги мусулмонлар учраган қирғинлар сабабли Қўшма Штатларга киришдан ман қилиш ҳақидаги Америка қарорини ҳам унутиб қўйди. Ўша қирғин чоғида Моди шу штат бош вазири эди. Обама буни унутди. Бунда эса Американинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги сохта даъволарига алданган анави кимсалар учун бир сабоқ бор. Чунки Америка агар ўзининг манфаатлари тақозо қилса бутун инсон ҳуқуқини деворга уради. Шунинг учун Американинг Модини киришдан ман қилиш ҳақидаги қарори унинг ғалабасини қизғин табриклашга ва уни Қўшма Штатларга келишга тантанали таклиф қилишга айланди, қолди…
Шунга кўра демак Американинг Жаната партиясининг ҳокимиятга қайтганидан хурсандлиги авжига чиқди. Чунки Америка малайлари Ҳиндистон ва Покистонда ҳокимларга айланишди. Шунинг учун демак Америка ўзининг Покистондаги малайларидан ва энг аввало бош вазир Навоз Шарифдан Ҳиндистоннинг Хитойга қарши туришдаги позицияларини кучайтириш учун Ҳиндистон фойдасига янада кўпроқ ён беришларни талаб қилиши кутилади. Бошқача айтганда Америка Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги низо ҳолатининг тўхтатишини, лекин бу Покистон ҳисобига бўлишини истамоқда… Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги икки ёқлама алоқалардаги асосий оғир масала низоли Кашмир минтақасидир, ундан кейин Ҳиндистонда фаолият олиб бораётган қуролли Исломий гуруҳлар масаласи туради. Нью-Дели Покистонни бу гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Шунинг учун Американинг ўз малайи Навоз Шарифга у Кашмирда Ҳиндистон фойдасига катта ва хатарли ён беришлар қадамини ташлаши учун босим ўтказиши кутилади. Америка экстремист ҳиндус Нарендра Моди ва унинг партиясини рози қилиш учун ўзининг малайи Навоз Шарифга шундай босим ўтказади. Америка ўзи «терроризм» деб атаётган нарсани йўқ қилиш учун Навоз Шарифдан Кашмирдаги мужоҳидларни таъқиб қилишни ҳам талаб қилади. Бундан мақсад юксалиб келаётган Хитойга қарши туриш учун Ҳиндистоннинг қўлини бўшатиб қўйишдир…
1998-2004 йиллар орасида Жаната партияси ҳокимиятда турган пайтда ҳам шундай бўлган эди. Чунки ўшанда ҳам Покистон Кашмир борасида – у ердаги Америка малайларини кучайтириш ва Америка нуфузини мустаҳкамлаш учун – Ҳиндистон фойдасига ён беришлар қадамини ташлаган эди. Масалан Навоз Шариф Покистон армиясига Каргилл тепаликларидан чиқиб кетишни буюрган эди. Ваҳоланки бу тепаликларни армия ва мужоҳидлар ўзларининг қаҳрамонона жангларида озод қилишган эди. Бу ён бериш Навоз Шариф 1999 йил 4 июлда Америкага бориб ўша вақтдаги Америка президенти Билл Клинтон билан учрашганидан кейин юз берган эди. Ўшанда Америка Навозга армияни олиб чиқиб кетиши учун босим ўтказди ва Навоз бўйсуниб армияга чиқиб кетиш тўғрисида буйруқ берди. Мана ҳозир ҳам мана шу Навоз ён беришларни яна давом эттирмоқда. Бу ён беришларнинг белгиларидан бири Навоз Шарифнинг 2014 йил 26 майда янги Ҳинд бош вазири Модининг қасамёд маросимида иштирок этганлиги ва у билан учрашиб бир ярим соат суҳбатлашгани бўлди. Моди унга бундай деди: «Покистон ўз ерларидаги қуролли жангариларни Ҳиндистонга қарши ҳужумлар уюштиришдан ман қилиши ва 2008 йилдаги Мумбайга ҳужум қилганларни жазолаши лозим» (Рейтер 2014 йил 27 май). Навоз Шариф заифлик кўрсатди ва хорларча бўйин эгди. Чунки у бунга қарши лоақал шунга тенг келадиган даражада рад жавобини ҳам бермади. Аксинча у журналистларга: «Моди билан икки ёқлама илиқ ва дўстона учрашув ўтказганини» айтиш билангина кифояланди. Ҳолбуки, Ҳиндистоннинг Гужарат штатида рўй берган ҳодисалар мусулмонларнинг хотирасида ҳамон сақланиб келмоқда. Чунки 2002 йилда Нарендра Моди Гужарат штати бош вазири бўлиб турган пайтда ҳиндуслар мусулмонларга қарши ваҳшиёна ишларни амалга оширишган, бу ваҳшийликлар оқибатида 2000дан кўпроқ мусулмон ўлдирилган ва 100 мингга яқин мусулмон қувғин қилинган эди. Мусулмонлар ана шу қувғин оқибатларидан ҳамон азият чекишмоқда, уйларига ҳалигача қайтиша олгани йўқ, штат ҳукумати ҳам, Ҳиндистондаги марказий ҳукумат ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатгани йўқ. Навоз Ҳиндистоннинг Покистонга қарашли Балужистон иқлимидаги сепаратистларни қўллаб-қувватлаётгани масаласини ҳам қўзғамади. Шундай қилиб Навоз янги Ҳинд бош вазири Модига қарши чиқиб лоақал шуларнинг барчасини унинг юзига солиш ўрнига Америка талабларига бўйсуниб Моди қаршисида ожизлик қилди. У Покистоннинг Ҳиндистонни рози қилиши тўғрисидаги Америка сиёсати талабларига хорларча бўйсунди!
3 – Бошқа томондан эса Американинг Ҳиндистонга Афғонистонда бир алоҳида рол бергани ва бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қилаётгани кўзга ташланмоқда. Америка Афғонистонда барқарорликни мустаҳкамлашда Покистонга муҳтож бўлиб қолмаслик учун Ҳиндистон билан Афғонистон ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Моди ўзининг қасамёд маросимида учрашган биринчи президент Афғонистондаги Карзай бўлди. Чунки Америка Ҳиндистондаги ҳукумат ҳозиргидек ўзига малай бўлган пайтда Покистондан кўра кўпроқ Ҳиндистонга ишонади. Чунки гарчи Покистондаги ҳукумат ҳам Америкага малай бўлса-да лекин Америка бу исломий юртда ҳар қандай лаҳзада ҳар қандай ўзгариш юз бериши мумкинлигидан қўрқади. Шунинг учун Америка Покистонга узоқ давр мобайнида ишонмай келмоқда. Чунки бу юрт аҳли ўзгариш ясаш ҳаракатидадир. У ерда Ғарбдан, айниқса Америкадан бутунлай халос бўлиб озод бўлиш сари ҳақиқий ва жиддий интилиш бор. Чунки Америка бу юртдаги ҳоким режим елкасига миниб олиб, ўз малайларини ҳокимиятга олиб келмоқда, армия қўмондонлигини ҳам ўз чангалида ушлаб турибди. Шу тариқа Америка Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбариятда ўзининг таянчларини пайдо қилиб олган…. Америка ўзининг таянчларини бу Уммат емириб улоқтириб ташлашидан қўрқмоқда. Американинг энг катта қўрқуви Умматнинг Ислом бошқарувини барпо қилиб Халифаликни эълон қилишидир. Мана шу нарса Американи ташвишга соляпти… Шунинг учун Америка ўзининг аскарлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Афғонистондаги ишларни тартибга келтиришда Покистон режимига таяниш билангина кифояланмайди, аксинча у Ҳиндистонга Афғонистонда у ердаги вазиятни тартибга солишда бир алоҳида кучли ролни ажратиб бермоқчи. Бу эса Америка ва Ғарб кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Ҳиндистон билан Афғонистон ўртасидаги хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва Американинг хавфсизлик жиҳатидан кўпроқ Ҳиндистонга таяниши билан амалга оширилади. Американинг Сайенс Монитор газетаси 2014 йил 1 июнда Ҳинд-Афғон алоқалари ҳақида бир ҳисоботни нашр қилди. Унда жумладан бундай деб ёзди: «Афғон президенти Ҳомид Карзай ўтган ҳафта янги Ҳинд бош вазири Нарендра Модининг қасамёд маросимига ҳозир бўлар экан ўзи билан Афғонистон қўлга киритишни истаётган қатор қизиқтирувчи талаблар рўйхатини олиб келди. Бу талаблар ичида танклар, қурол-аслаҳалар, юк машиналари ва вертолётларни етказиб бериш талаблари бор». Газета бундай деб қўшимча қилди: «Карзайнинг талаблари Нью-Дели ўзининг Қобулга етказиб бераётган ҳарбий ёрдамларини кўпайтириши керакми ёки йўқми, деган мавзу борасида Ҳинд ҳукумати ва ҳарбий доираларда баҳслар тобора кучайиб бораётгани билан бир вақтга тўғри келмоқда…». Газета яна бундай деб ёзади: «Ҳиндистоннинг Афғонистон билан анъанавий илиқ муштарак алоқалари бор. Ҳиндистон Толибон ҳукумати даврида Афғонистондан узоқлашган бўлса, ҳозирда у Қобулнинг стратегик шериги ва дўстига айланган». Шундай қилиб Ҳиндистон Америка малайи Моди даврида Афғонистонда у ердаги Америкага малай режим фойдасига хавфсизлик жиҳатидан бир фаол ролни ўйнамоқчи.
4 – Хитой ҳақида айтадиган бўлсак, Хитойнинг нуфузи ўтган икки ўн йиллик оралиғида кучайди. Чунки Хитой ўз минтақасида ўзини кучайтиришга ҳаракат қилди. Шунинг учун Америка Хитойни унинг атрофидаги Япония, Жанубий Корея, Вьетнам ва Ҳиндистон каби давлатлар орқали тийиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Хитойни исканжага олиш ва уни ўз чегаралари яқинида жойлашган давлатлар билан доим машғул қилиб қўйиш мақсадида Қўшма Штатлар турли иттифоқлар ва шерикчиликларни тузди. Америка Ярим оролдаги Ҳиндистонни Хитойга қарши туришга муносиб давлат деб билди. Чунки Ҳиндистон Хитой билан чегараларга оид турли келишмовчиликлар бўйича анчадан бери ёвлашиб келади.
Шундай қилиб демак Америка Хитойга босимларни кучайтириш учун Ҳиндистонни таъсирли тарзда ишга солиш режасини тузди. Америка шу орқали Хитойни исканжага олиб, унинг ўз теварагидаги минтақаларни ўз назоратига олишига тўсқинлик қилмоқчи, уни фақат ўз ерларидагина қамалган ҳолда қолдириб, уни Ҳиндистон билан ва ўз чегараларини ҳимоя қилиш билан банд қилиб қўймоқчи. Шу мақсадда Америка икки йил олдин ўзининг Осиё-Тинч Океанига тааллуқли режасини эълон қилди. Америка Хитойга қарши туриш учун ўзининг денгиз кучларидан 60 %га яқинини шу минтақада тўплаши ва минтақадаги давлатлар билан – уларни ўз томонига оғдириш ва уларни Хитойга қарши ҳаракат қилишга йўллаш учун – иттифоқлар тузиши мана шу сиёсатнинг бир қисмидир. Бу давлатлар орасида Ҳиндистон ҳам бор. Америка Ҳиндистон эътиборини Тинч Океандаги шарқий минтақага, аниқроғи Жанубий Хитой денгизи минтақасига қаратишга ҳаракат қилди. Америка Ҳиндистонни бу минтақадаги мавжуд нефт ва газдан иборат энергия манбалари билан қизиқтиришга уринди. Лекин Конгресс партияси бошчилигидаги Ҳинд ҳукумати бу йўналишда Америкага кўпам қўшилмади. Ҳолбуки Америка Конгресс партияси бошқараётган Ҳиндистонни Хитойга қарши туриш гирдобига тортиш учун бутун оғирлигини солиб босим ўтказган эди. Чунки Америка шу ғаразда ўтган йилнинг ўртасида вице-президент Жозеф Байденни ҳамда ўзининг ташқи ишлар вазири Жон Керрини юборган ва Австралияни Ҳиндистон билан шерикчилик қилишга ундаган эди. Америка Покистонга – уни Ҳиндистон фойдасига ён беришларга ва ўз кучларини Ҳиндистон билан бўлган чегаралардан олиб чиқиб кетишга мажбур қилиш учун – босим ўтказди. Чунки ўшанда Ҳиндистон ўз кучларини ва бутун эътиборини Хитой билан бўлган чегараларга кўчириш имконига эга бўларди. Жорж Буш ҳам Ҳиндистонга 2006 йилда Конгресс партияси даврида келиб, Ҳиндистонни қўллаб-қувватловчи бир неча келишувларни, жумладан ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги келишувни имзолаган эди. Обама ҳам Ҳиндистонга 2010 йил ноябрда келди. Буларнинг барчаси Ҳиндистондаги ҳукмрон Конгресс партиясига таъсир ўтказиш ва уни Америка сиёсатига тортиш учун эди. Лекин Америка Конгресс партиясига – бу партия Америка сиёсати доирасида юриши учун ёки Америка сиёсатини амалга оширишда Америка томонида турадиган бир кучли шерик бўлиши учун – таъсир ўтказа олмади. Бунга сабаб Ҳинд Конгресс партиясининг инглизларга малайлиги ва Америка сиёсатини танқид қилиши бўлди… Бу партиянинг 2005 йилдаги сайловлардаги баёноти шунга далолат қилиб турибди. Ўша баёнотда қуйидагилар келган эди: «Ҳиндистондек бир буюк мамлакатнинг АҚШга тобе шунчаки бир алоқага айланиб қолгани жуда қайғулидир. Шу даражадаки, Қўшма Штатлар ҳукумати Ҳиндистонни малай қилиб олишни бир кафолатланган иш деб ҳисоблайдиган бўлиб қолди, бу эса Бхарата Жаната партияси (BJP) ҳукуматларини ўз сиёсатларига Қўшма Штатларнинг бирламчи манфаатлари ва сиёсатлари бўйича ўзгартириш киритишга тайёр туриш, Ҳиндистоннинг ўзига хос ташқи сиёсатига ва миллий хавфсизлик манфаатларига эса зарур даражада аҳамият бермайдиган бўлиш ҳолатига олиб келди».
Шундай қилиб демак Америка Конгресс партиясини Хитойга қарши Америка сиёсатини амалга оширишга кўндира олмаган эди. Бундан ташқари Қўшма Штатларнинг Ҳинд армияси қўмондонлигини ўз армиясини Покистондан узоқда Хитойга қарши жойлаштиришга кўндиришга уриниши ҳам муваффақиятсизликка учради. Чунки Ҳинд армияси бутун эътиборини ички барқарорликка, Кашмирга ва Покистон билан бўлган чегараларга қаратади. Чунки Покистон билан бўлган чегаралар бўйлаб тўққиз Ҳинд армиясидан еттитаси ҳамда учта ҳарбий бригада жойлаштирилган. Ҳинд армиясининг олдинги чизиқдаги асосий ҳарбий базаларидан 80 %и ҳам Покистонга қарши қаратилган.
Аммо энди 2014 йил майдаги сайловларда Жаната партияси ғалаба қозонди, у тўқсонинчи йиллардаги Важпаи давридан бери доимо Қўшма Штатларга малай бўлиб келган партиядир. Шунинг учун Американинг Ҳиндистонни Хитойга қарши қўйиши учун яна бир фурсат туғилди. Чунки Ҳиндистонни Хитойга қарши қўйиш олдида турган катта тўсиқ, яъни Конгресс партиясининг ҳокимиятда туриши йўқ бўлди. Шунинг учун Американинг ўзига малай Жаната партиясини Ҳинд армиясини Покистон билан бўлган чегараларга тўплаш ўрнига Хитой билан бўлган чегараларга тўплашга кўндириш осон бўлиб қолди. Айниқса Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг Америка талабларига бўйсунишини эътиборга олинса Қўшма Штатларнинг Жаната партиясига Покистон раҳбариятининг Покистон армиясини шимолий минтақалар бўйлаб жойлаштириши, Покистон армиясининг Ҳиндистон билан бўлган чегаралардаги тайёргарлиги ва ҳарбий техникасини камайтириши тўғрисида кафолат бериши аниқ! Маълумот учун шуни айтамизки, Покистон қуруқлик кучлари асосан 13та армиядан иборат бўлиб, улардан тўққизтаси Ҳинд чегаралари яқинида жойлаштирилган. Мушарраф ва Киёний давридан бошлаб шимолий минтақалардаги ва Сувот минтақасидаги ҳарбий амалиётлар бу армиялардан баъзиларини Ҳинд чегараларидан узоққа кўчиришга олиб келди.
2013 йил январда генерал Киёний мамлакатнинг стратегик доктринасини эълон қилди. Натижада ҳарбий вазиятга ўзгартириш киритилди ва мамлакат хавфсизлигига энг катта хатар Ҳиндистон эмас, балки ички таҳдидлар деб белгиланди. Бу билан эса Покистон бутун эътиборини Ҳинд чегараларидан Афғонистонга қўшни бўлган ўзининг шимолий минтақаларига қаратадиган бўлди. Лекин Ҳиндистон Покистоннинг қадамига жавобан худди шундай қадамни ташламади, аксинча Ҳиндистон Покистонга нисбатан ҳамон ўзи учун асосий таҳдид сифатида қарамоқда. Шунинг учун Ҳиндистон ўзининг кучларини Покистон чегараларидан бутунлай узоқлатишдан бош тортиб келди.
Қандай бўлмасин, ҳозир Ҳиндистон ва Покистондаги режимлар Америка сиёсатини ижро қиладиган бўлиб қолди. Шу мақсадда Америка Покистонни Афғонистон ва Шимолий минтақалар иши билан банд қилиб қўйишни давом эттирмоқда. Бинобарин бу ерда йирик Ҳинд ҳарбий кучларининг Покистон билан бўлган чегараларда туришини оқловчи ҳеч қандай асос қолмайди. Бу эса Ҳиндистонга ўз кучларини асосан Хитойга қарши тўплаш имконини беради. Шу мақсадда Қўшма Штатлар Ҳиндистонга хавфсизлик битимлари орқали ҳарбий жиҳозларни етказиб беради. Ҳозир ҳокимиятда BJP тургани сабабли – бу партия узоқ вақтдан бери Ярим оролда полициячи ролини ўйнашни орзу қилиб келади – демак бу партия мана шу йўлни тутади. Американинг Ҳиндистонга Ҳинд ширкатларида сармоя ётқизиш ва Ҳинд иқтисодига ёрдам учун технологияни етказиб бериш каби иқтисодий битимларни таклиф қилиши ҳам кутилмоқда. Бхаратия Жаната партияси (BJP)нинг Хитой жанубий денгизларидаги энергия манбаларига эга бўлишга ҳаракат қилиб ўзининг ҳарбий тайёргарликларини зўр бериб кенгайтириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Америка Хитойни исканжага олиш, уни назорат остига олиб унинг фаолиятларини чеклаб қўйиш ва Ҳиндистоннинг Хитойга рақобатчи куч сифатида майдонда пайдо бўлиши учун бу стратегик ҳамкорликни кучайтиришдан ҳеч шубҳасиз манфаатдордир. Айниқса Жаната партияси сайловларда унинг бир ўзи ҳокимиятда туришига имкон берадиган кўпчилик овозни олиб ғалаба қозонган экан бу иш Американинг Ҳиндистонни Хитойга қарши ҳаракатлантиришини осон қилиб қўяди. Айниқса қуйидаги соҳаларда осон қилиб қўяди:
а) Тибет минтақаси мустақиллиги мавзусини қўзғаш, Хитой билан Ҳиндистон ўртасида Ладак минтақаси чегарасида рўй берган низо мавзусини қўзғаш…
б) Савдо йўллари, яъни Хитой денгизи орқали ўтадиган савдо йўлларининг хавфсизлик жиҳати, бу йўллар орқали ўтадиган юклар халқаро юкларнинг 50 %ни ташкил қилади.
Буларнинг барчаси Хитойга муаммоларни туғдириб, Хитойни уларни ҳал қилиш билан банд қилиб қўяди. Бинобарин Хитойни унинг атрофидаги минтақаларга қамаб қўяди. Бу эса Американинг Хитойга қарши тайёрлаган сиёсатига жуда мос келади. Американинг Модини Хитойга қарши ҳаракатлантиришга муваффақ бўлгани кўриниб турибди. Чунки Моди армиянинг собиқ қўмондони В.К. Сингхни шимолий шарқий минтақанинг – у ердаги миллий хавфсизлик вазиятини ўнглаш учун – федерал вазири этиб тайинлади. Модининг айтишича бу минтақада вазият собиқ ҳукумат даврида ва Хитой билан муомалада бўлиш даврида заифлашиб қолган. У ўзининг янги мансабини ўтган пайшанба куни эгаллаганидан кейин журналистларга «шимолий шарқни ривожлантириш менинг энг бирламчи вазифам бўлади» деди. Шунинг учун Сингхнинг шимолий шарқдаги Хитой билан бўлган чегаралар бўйлаб 80 минг аскардан иборат кучларни тузишга оид Ҳиндистон режасига яна аҳамият қаратиши кутилади.
Шундай қилиб демак Америка ўзининг Ҳиндистонни Хитойга қарши ҳаракатлантириш тўғрисидаги режасини давом эттирмоқда. Бунинг учун олдин Ҳиндистоннинг Покистон билан бўлган чегараларининг хавфсизлигини таъминлаб олади. Шу мақсадда Америка Покистон раҳбариятига Покистон армиясини Афғонистон билан бўлган чегараларга ва шимолий минтақаларга юборишни буюрмоқда. Американинг бундан мақсади Покистон армияси ўзининг бутун кучини Кашмирни асирликдан қутқазиб озод қилишга қаратиш ўрнига ўзининг мусулмон биродарларига қарши жангга киришидир. Ҳолбуки Аллоҳ мусулмонлар зиммасига Аллоҳ душманларининг мусулмонлар юртларидан ҳеч қайсиси устидан ҳукмрон бўлиб олишларига имкон бермасликларини фарз қилган.
«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Америка ўзининг жиноятларида, фитналарида ва давлатлар суверенитетини бузишда энг ёвуз мустамлакачилардан ҳам ўтиб тушди… Америка ўзининг мустамлакачилик манфаатлари йўлида ҳар қандай жиноят ва фитнани қилишдан асло тоймайди. Мана масалан у Хитойга қарши очиқ шаклда фитнага тил бириктираётган бўлса Ҳиндистонга қарши махфий равишда фитна қилмоқда. Чунки у Ҳиндистонга қуруқлик ва денгизда Хитойга қарши туриш Ҳиндистон манфаатига хизмат қилади деган тасаввурни бермоқда ва Ҳиндистонни ёрдамлар ва стратегик иттифоқлар билан қизиқтирмоқда. Ваҳоланки буларнинг барчаси Ҳиндистонга охир оқибат зарар етказади. Чунки Хитой Ҳиндистондан кўра моддий ва фикрий жиҳатдан кучлироқдир… Шу билан бирга Хитой ва Ҳиндистонни бирлаштирадиган нарса ҳам йўқ. Шунинг учун бу икки давлатнинг ўзаро курашга кириши ҳайрон бўладиган иш эмас. Лекин ҳайрон бўладиган иш Покистондаги режим ва Афғонистондаги режим Америка сиёсатини ижро қилаётганидир. Ваҳоланки Америка сиёсати Покистон ва Афғонистондаги мусулмонларни бир-бири билан уруштиришни тақозо қилади… Бундан ҳам кўра ҳайрон қолинадиган иш бу икки золим режимнинг ҳамон одамлар елкасига миниб келаётганидир! Аллоҳ Ислом билан азиз қилган бу уммат зиммасидаги вожиб вазифа Исломни маҳкам тутиб, уни ҳакам қилиб олишидир, мана шу режимларни йўқ қилиб, Ислом давлати, рошид Халифаликни янгидан тиклашидир. Чунки Халифалик Американи ва унинг фитналарини янчиб ташлайди, Афғонистон, Покистон ва барча мусулмонлар юртларини яна Аллоҳнинг биродар бандаларига айлантиради.
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
13 шаъбон 1435ҳ
11 июн 2014м