Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат телевидениясидан чиқиш қилиб Ироқда ва бошқа жойлардаги “террорчи гуруҳлар”га қарши АҚШ билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.
Руҳоний ўз баёноида барча “террорчи гуруҳлар”га қарши сўзда ва амалда қарши кураш олиб боришини таъкидлар экан, Ироқдаги гуруҳларга қарши АҚШ билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш ёки қилмаслик ҳақида берилган саволга “АҚШнинг Ироқда ёки бошқа жойларда террорчи гуруҳларга қарши курашаётганини кўрсак бу ҳақида ўйлаб кўрамиз. Ироқ ҳукумати ва халқидан расман ёрдам талаби келадиган бўлса халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида Ироққа ҳар турли дастак беришга тайёрмиз”, деб жавоб берди.
Шунингдек исмини ошкор қилишни истамаган эронлик масъул ҳам “Reuters” ахборот агентлигига билдиришича, Эрон терроризмга қарши кураш учун Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
“Ўрта шарқда Исломий мухолифатни тугатиш учун америкаликлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боришимиз мумкин. Биз Ироқда, Сурияда ва бошқа бир қанча ўлкаларда ўз таъсирига эга давлатмиз”, дейди масъул.
Яна бир тарафдан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ президенти ал-Маликий билан телефон мулоқот ўтказиб, Эрон қўлидан келган ҳар турли ёрдамга тайёр эканлигини ва “террористлар” Ироқни бутунлигига ва хавфсизлигига зарар етказишига йўл қўймаслигини билдирди. Руҳонийга кўра, Эрон жумҳурияти “террор”ни ёмон кўради ва бунга қарши курашда давом этади.
Туркистон:
Эрон ўзининг хақиқий башарасини очди. У илгари Хизб ут Тахрир таъкидлаганидек, АҚШнинг хамкори ва Яқин шарқ хамда Европани вахимада ушлаб турган қуроли бўлиб келади. У ўз баёнотлари ва Ғарбга кўпроқ АҚШга қарши намоишлар олиб бориш билан бир вақтда, амалда куфр манфаатларига мувофиқ хатти харакатлар олиб борар эди.
АҚШнинг бу янги лоихаси, шиъалар билан суннийлар ўрталарида катта уруш келтириб чиқариши мумкин. Лоиханинг асосий мақсади эса, исломий мафкуравий жихати билан куфрга хавфсиз бўлган Эрон Ислом халқ республикасини минтақадаги таъсир қувватини кучайтириш билан бир қаторда, унга тиш тирноғи билан қарши бўлган Саудия бош Араб ўлкаларини хам бирлаштириб, исломий харакатларнинг барчасини Эрон сингари террорист деб амалда эътибор қилишга ундаш. Бу куфрнинг исломий Халифалик давлатини пайдо бўлишига қарши ёки уни вақтини ортга суриш мақсадида, мусулмонларни фитналантириш ва биродаркушлик урушлар гирдобига тортиш харакатларидан биридир. Ислом юртлари рахбарлари шуни яхши англаган холларида, юқоридаги каби куфрга мухаббат изхор қилишмоқда. Бу мухаббатларини баъзилари ошкор қилса баъзилари махфий, харакатларида олиб боришади. Баъзилари эса, айёрлик билан, хатто куфрни сўккан холларида олиб боришадики, сиёсий бўлмаган одам уларни таний олмай қолади.
Шиъаларни Сунийларга қарши Эроннинг ўзи махфий таёрлаб келган бўлса, Сунийларни Ғарб Саудияда ва яна бир қанча Араб ўлкаларидаги олийгохларда бир неча ўн йиллар мобайнида тайёрлади. Куфр бу таълим программасини, сақофий мустамлака қилишдаги асосий қуроли қилиб фойдаланиб келди. Шу кунга келиб, бу ижтиход илмига зид бўлган бузуқ таълим программасини, мусулмонларни бир бирларига қарши фитналашда фойдаланмоқчи.
Эй мусулмон биродарлар, бу куфрнинг навбатдаги найранги. Унга қўшилиб охиратларимизни ютказиб олишимиз мумкин! Бу ишлар бизларни бир бирларимиз билан аввора қилиб куфрни унутишимиз мақсадида олиб борилмоқда! Хар қандай ўзаро муносабатлар, Исломни куфр устидан ғалаба қозонишидан кейинга сурулиши вожиб! Бу эса, хар бир хатти харакатимизни Пайғамбаримизнинг суннатлари асосига қуришимизни зиммаларимизга вожиб қилади. Жиход, даъват, мухосаба, сиёсат…. ва хоказо, ана шунда устимизга Оллохнинг нусрати келади. Акс холда куфр бизларни ўз таъриқати билан чалғитиб боши берк кўчаларда тентиратиб олиб юраверади. Устиларимиздаги етакчиларимиздан деярли умид қолмади. Демак уммат зиммасидаги шаръий мухосаба ва шунга даъват қилиш ишларини жадаллаштириши лозим. Исломни ниқоб қилиб, мусулмонларни чалғитиб келаётган хар қандай харакатларни хаққа чақириш мақсадида, Исломни сиёсий мабдаъ сифатида ўрганиб уни уммат узра кўтаришимиз лозим.