Браҳимий: Сурия масаласига эътиборсизлик Ироқ масаласини келтириб чиқарди

561
0

tupoyБМТ Араб давлатлари лигасининг Сурия масаласи бўйича собиқ вакили Лаҳдар Браҳимий Француз ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатда “Ироқ Шом Ислом давлати” Ироқнинг бир неча шаҳарларини қўлга киритиши ортидан юзага келган вазият учун халқаро ҳамжамиятни айблади.

Браҳимийнинг таъкидлашича, Ироқдаги мавжуд вазият Халқаро ҳамжамиятнинг Сурия масаласида эътиборсизлигининг натижасидир.

 “Афсуски, Сурия муаммосидан кўз юмиб келдилар ва бу муаммони ҳал қилиш учун дастак бермадилар. Мана оқибати нима бўлди”, дея ҳасратланди Браҳимий.

 “Юзага келган бундай инқироз фақат бир ўлкага чекланиб қолмайди. Сурия масаласи бунга ёрқин мисол. Бу кўриниб турган ҳақиқатдир”, деди у қўшимча қилиб.

Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам ҳозирда Ироқда юз бераётган ҳодисаларни “кутилган иш” деб баҳолади. Блэрга кўра, бу ҳолат Ғарбнинг Сурия масаласини ҳал қилишдаги муваффақиятсизлигининг белгисидир.

Аммо Туркиялик Сиёсий мутахассис Муҳаммад Ҳанафий Ироқдаги вазиятни баҳолар экан, турли жиҳатларга эътибор қаратишга чақиради.

“ИШИД Ироққа кирган пайтда Моликий ҳукуматига тобе бўлган армия, полиция ва у ердаги хавфсизлик ташкилотининг масъуллари бутун армияни ортга чекинтирди. Ҳеч қандай жанг бўлмаганлиги, ҳатто битта ҳам ўқ отилмаганлиги ҳақида хабарлар бор. Хўш бу Моликий ҳукуматини ИШИД қаршисида зайифлиги учунми? Ёки ошиқча қон тўкилмасин ва аскарлар сафида йўқотиш бўлмасин дея бир инсоний тушунчадар билан шундай қилдиларми? Ёки бу ерда бошқа сабаблар борми? Моликийга қарашли армиянинг ИШИДга кучи етмайдиган даражада зайиф, деб айта олмаймиз. Чунки армия ортга чекинар экан, бутун қурол-аслаҳаларини, автоуловларини, верталётларини ва оғир қуролларини, хуллас бир дунё нарса қолдириб кетишган. Ҳеч бир армия ўз минтақасини тарк этар экан, бундай қилиши мумкин эмас”, дейди сиёсий мутахассис.

1 COMMENT

  1. Brahimiyning bu vahimasi aslida no’orin.
    Ammo bu ishlarning Suriya masalasiga aloqdorligi aniq.
    Ishid(Igish)ning Iroqqa kirib kelishi Aqshning navbatdagi plani bo’lib Iroqda sunniylarni iqtidorga olib kelib navbatdagi Shiya-Sunniy o’yinini chiqarishi mumkin.
    Bu fitnada Eronni ham o’ziga yarashi ro’li bo’lib Eron ham bu spektaklda o’z ro’lino qoyilmaqom qilib o’ynashga rozi.
    Buni Eron prrzidenti Xasan Ruhoniyning bayonotidan tushunish mumkim

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here