Human Rights Watch Жаҳон Банкини Ўзбекистон пахта тармоғини молиялашдан воз кечишга чақирди

494
0

55915-640x480-100-0-634629136130000000-thumb-354x266   Инсон ҳуқуқларини мухофаза қилувчи Human Rights Watch халқаро ташкилоти Жаҳон Банкини

болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан кенг кўламда фойдаланиладиган Ўзбекистон пахта саноатини рағбатлантирувчи лойиҳаларини молиялашни тўхтатишга чақирди.

 Жаҳон Банки бошқарув кенгаши 10 июн куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини молиялаш, хусусан ирригация соҳасида амалга оширилиши кўзланган лойиҳалар учун 260 миллион доллар миқдорида пул ажратиш масаласини кўриб чиқди.

 “Жаҳон Банки Ўзбекистондаги молиялаштириш соҳаси ривожида жуда муҳим рол ўйнайди, лекин бу банк мажбурий меҳнатдан фойдаланадиган тизимни қўллаб-қувватламаслиги керак. Гарчи банк мажбурий меҳнатни бартараф этиш бўйича бир қатор чораларни илгари сурган бўлсада, аммо ўзбек ҳукумати мазкур тизимни ислох қилиш учун сезиларли қадамларни ташламас экан бу чораларни амалга ошириб бўлмайди”, – деди Human Rights Watch ташкилотининг халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бўйича катта ходимаси Жессика Эванс.

 Human Rights Watch ташкилотининг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилги пахта йиғим-терими даврида таҳдид ва ночор шароитда болалар ва катталардан иборат 1 миллиондан ошиқ аҳолининг мажбурий меҳнатидан фойдаланган.

 Аввалроқ, Ўзбекистон пахтачилигидаги мажбурий меҳнатни тугатишни мақсад қилган ўнлаб халқаро ҳуқуқ гуруҳларини бирлаштирувчи Cotton Campaign коалицияси ҳам ҳудди шундай баёнот билан чиққан эди.

 Туркистон:

Мустамлакачи давлатлар, хусусан АҚШ томонидан бошқа давлатларни иқтисодий мустамлака қилиш учун ташкил этилган Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки ва бошқа молиёвий ташкилотлар томонидан маблағлар ва қарзлар фақатгина енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият каби соҳаларгагина ажратилади. Бу соҳаларга қанча маблағ ажратилишидан қатъий назар, сарфланган пул ҳеч “қумга сингган сувдек” йўқ бўлиб кетаверади ва ўзини ўзи қопламайди ҳамда мустамлакачилар назарида “учинчи олам” деб эътибор қилинадиган давлатларни қарз ботқоғига ботириб бораверади. Мазкур ташкилотлар ҳеч қачон оғир саноатни ривожлантириш учун маблағ ажратмайди ва “учинчи олам” давлатларига бу соҳани ривожлантиришга йўл ҳам бермайди.

 Гарчи Human Rights Watch ва Cotton Campaign каби ташкилотлар Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисида жар солиб ўзбек пахтасига байкот эълон қилишга чариришсада, аммо ўзбек пахтасининг асосий харидори бўлган Бангладеш мамлакати бу дод-войларга эътибор ҳам бермай келаверади. Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасининг 65 фоизини айнан шу давлат сотиб олади ва қайта ишлайди. Бу мамлакатдаги енгил саноатнинг асосий қисмини АҚШ компаниялари ташкил этади. Ўзбекистон бир йилда аҳоли соғлиги ва ҳаёти эвазига  етиштирган пахтадан бир миллиард доллар фойда кўрадиган бўлса, уни хом ашё базасига айлантириб олган АҚШ компаниялари ундан бир неча ўн баробар кўпроқ фойда кўради. Шу сабабли ҳам ўзбек ҳукумати пахта етиштиришда кимдан қандай фойдаланганини унга ҳеч қандай қизиғи йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here