Қирғизистон ҳукумати Катта Наманган каналидаги сувни вақтинча беркитиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Душанба куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев канал бошидаги гидротехник иншоот анча эскиргани ва уни таъмирлаш учун сув оқими вақтинча тўхтатилиши мумкинлигини айтди.
Мазкур канал ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган ва умумий узунлиги 135 километрдир. Канал Қирғизистондаги Норин дарёсидан бошланади ва Ўзбекистонда Сирдарёга уланади. Қирғизизистон ҳукуматининг таъкидича, Катта Наманган каналидан секундига 35 куб метр сув оқиб ўтади. Шундан 30 куб метри Ўзбекистонга оқади. Аслида каналнинг сув сиғими секундига 62 куб метрни ташкил қилади.
Наманган каналидан Фарғона водийсининг аҳолиси зич бўлган қурғоқчил қисмидаги 50 минг гектар майдон суғорилади. Бу канал Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмидаги қишлоқ хўжалиги секторини сув билан таъминловчи асосий манбадир.
Туркистон:
Газ ва сув таъминоти муаммоси икки қардош халқ ўртасига нифоқ солиш учун мустамлакачи давлатлар томонидан унумли фойдаланиб келинмоқда. “Қирғизгаз”ни Россиянинг “Газпром” компаниясига сотилиб кетиши баҳонасида Ўзбекистон АҚШ қўллови билан Қирғизстонга бераётган газни тўхтатиб қўйди. Қирғизистон ҳукуматининг қилган мурожаатларига ҳеч қандай эътибор бермай, очиқчасига уларни менсимаслик йўлига ўтиб олди.
Ўз навбатида Қирғиизстон ҳукумати Россия қўллови билан Қамбар ота ГЭСини барпо этишга киришди. Бу ишни Каримов ўзига нисбатан босим ўтказиш қуроли сифатида қабул қилди ва мазкур иншоотни барпо бўлишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилиб келмоқда.
2012 йил сентябр ойида Қозоғистонга сафар қилган Каримов, “Биз ниманидир қуришдан олдин, қайси бир буюк давлатлар билан шартнома тузишдан олдин келинглар, ҳаққоний экспертиза ўтказайлик ва халққа, одамларимизга аниқ тушунтириш берайлик, улар билан эртага нима бўлади, ким бу дарёларнинг қуйисида яшайди”, – деган Каримов Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбарота гидро-электр иншоотлари қурилиши минтақада урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантириб таҳдид қилган эди.
Аслида азалдан бир Уммат бўлиб келган бу халқларнинг мустамлака қилиш орқали бўлиб ташлаб, ораларига сунъий чегара ўрнатиш оқибатида бир – бирларига қарши қилиб қўйган бу мустамлакачилардан, хорлик ва ҳақсизликлардан қутулишнинг ва яна қайтадан бир Уммат бўлиб бирлашишнинг, Уммат ишларини адолат ва ғамхўрлик билан бошқаришнинг ва Уммат хавфсизлигини таъминлаш кафолатининг бирдан бир йўли Исломий Халифалик давлатини ҳаётга қайтариш билан амалга ошади.