Қозоғистон Мажлиси экстремизмга қарши кураш бўйича янги қонун лойиҳасини маъқуллади

0
556

 Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари бўйича Қозоғистон республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

 “Қонун лойиҳасидан асосий мақсад экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида муносабатларни изга солиб турувчи қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат. Қонун лойиҳаси билан фуқаролик суд ишларини юритиш, Ер кодекси ҳамда бошқа яна қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади”, – деди хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Мажлис Қўмитаси раиси Мавлон Ашимбаев.

 Туркистон:

Ҳар қандай халқаро қонун ва меъёрларни менсимай Россия томонидан Қримни аннексия қилиб олиниши Қозоғистон президентини халоватини ўғирлаб қўйди. Чунки, Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош бўлган шимолий минтақаларида русийзабонлар кўпчиликни ташкил этади ва Россия истаган вақтда “ўз фуқароларини ҳимоя қилиш” баҳонаси билан бу ерда ҳам тартибсизликлар келтириб чиқариши ва ўзи истаган вақтда бу минтақаларни ҳам “референдум” йўли билан ўз ҳудудига қўшиб олиши мумкин бўлади. Бу эса Назабоев учун исталмаган иш ҳисобланади. Шу сабали Назарбоев ташаббуси билан Қозоғистон жиноят кодекисига янгидан-янги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

 Аввалроқ, 7 апрел куни Қозоғистон Жиноят кодекси ўзгартириш киритилган эди. Янги қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра эндиликда Қозоғистон ҳудудий яхлитлигини ноқонуний ўзгартиришга чақириқлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши назарда тутилган.

“Жиноят кодекси лойиҳасига, сепаратистик ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортишни ўз ичига олган янги модда киритилди. Қозоғистон республикаси ҳудудий яхлитлигини ноқонуний, коститутуцияга зид равишда ўзгартиришга чақириқлар, дезинтеграция (яхлит ҳудудни бўлакларга бўлиш) жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳаракатлар деб ҳисобланади”, – деган эди янги қонун лойиҳасини изоҳлаган Бош прокуратура бошқарув департаменти бошлиғи Арман Аяганова.  

  Кейинчалик 7 май куни яна бир қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси бўйича эндиликда Қозоғистонда “шов-шув кўтариш” ва “тартибсизликлар” келтириб чиқарувчи ёлғон хабарларни қасддан тарқатгани учун озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этилди.

 Агар тарқатилган ёлғон хабар туфайли жамоат тартиби бузилса ёки зарар етказилса, у ҳолда айбдор шахсни энг кам иш ҳақини 1000 баробари миқдорида жаримага тортилади, бу эса деярли икки миллион танга дегани. Агар ёлғон хабар ўзаро тил бириктириб олган гуруҳ томонидан тарқатилса, у ҳолда иш анча жиддий бўлиб – фитначиларни етти йилгача қамоққа ташлашлари мумкин. Агарда жиноят фавқуллотда ҳолатда ёки оммавий тадбирлар вақтида содир этилса, айбдорлар 10 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин бўлади.

 Бу икки қонун лойиҳаси ортидан 4 июн куни яна бир қонун қабул қилинди. Бу қонун лойиҳаси бўйича эндиликда ҳукуматга қарши фикр билдирган ёки Аллоҳга иймон келтириб, Аллоҳ нозил қилган қонунлар асосида яшамоқчи бўлган “экстремист ва террористларни” янада кенг ва кучли равишда таъқиб қилиш ва узоқ муддатга қамоққа ташлаш имкони пайдо бўлди.

 

 

 

NO COMMENTS