АҚШ Тожикистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди

597
0

2kРасмий сафар билан Тожикистонга келган АҚШ ташқи ишлар вазирининг Жанубий ва Ўрта Осиё бўйича масъул ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал АҚШ ҳукумати Тожикистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилганлигини билдирди.

Тожикистонда юқори мартабали масъуллар билан учрашган Бисвалнинг таъкидлашича, АҚШ терроризм (сиёсий Ислом), наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси ва бошқа халқаро жиноятларга қарши курашда Тожикистон хавфсизлик кучларига ёрдам қўлини чўзишга қарор қилган.

Шунингдек, Ниша Десаи Бисвал Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов билан ҳам учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий, тижорий ва таълим тарбиявий соҳада ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Хусусан тарафлар ўртасида минтақа хавфсизлиги мавзуси ва Афғонистондаги халқаро коалицион босқинчи кучларининг олиб чиқиб кетилиши ортидан минтақадаги вазиятнинг барқарорлиги учун олдиндан кўриладиган чора тадбирлар муҳокама қилинди.

АҚШ дипломати Тожикистон президенти Имомали Раҳмоновга Афғонистон босқинида ёрдамчи бўлганлиги учун ташаккур билдирди.

Туркистон:

АҚШ, Марказий Осиё давлатларининг аянчли вазиятларидан фойдаланиб, уларга иқтисодий, сиёсий ва харбий томонлама улкан шараитлар яратиб бера олиши мумкинлигини баён қилади. У Россия қилиб бера олмайдиган, катта маблағлар талаб қиладиган лоихаларни таклиф қилади. Буни АҚШ, ўзига эргашган бир неча давлатларни мисолида воқеъда кўрсатиб бера олади.

Бунинг билан АҚШ Тожикистонни ўз домига торта олмаса хам, уни Россия билан ўртасини бир мунча совуқлаштириши мумкин. Чунки Тожикистон Россиянинг босими остидаги давлатлар туркумидан бўлиб, АҚШ томонидан кўрсатиладига мулозаматлар уни фитналантириши мумкин. Бундан ташқари Роғун ГЭСи лоихасининг хаётда амалга ошиши хам АҚШга боғлиқ бўлиб турибди. Россия бу лоихани юргиза олмади.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here