Украинанинг Донеск шаҳрида россияпараст айирмачилар шаҳар аэропортини ишғол этганидан сўнг Украина аскарларининг ҳарбий амалиётлари тинимсиз давом этмоқда.
Россияпараст айирмачилар матбуот бюросининг берган баёнотига кўра, икки кун давом этган амалиётда 100га яқин киши ҳаётдан кўз юмиб, жуда кўпчилик инсон жароҳат олган. Бу ҳақида айирмачилар раҳбарларидан бири Денис Пушилин маълум қилди.
Пушилин ўлганларнинг 50 чоғлисини “Донеск миллий мудофаа кучлари”га боғлиқ қуролли кучлардан эканлиги, қолган 30 билан 50 орасидаги кишилар эса тинч фуқаролардан эканлигини очиқлади.
Оғир қуроллар ишга солинган жангда Украина ҳаво кучлари верталётлар билан минтақани бомбага тутганлиги айтилмоқда.
Бу ҳақида баёнот берган Россия президенти Владимир Путин “Украина ҳарбийлари жазога лойиқ ишларини дарҳол тўхтатмоғи лозим”, дея таъкидлади.
Украина ҳарбийлари шаҳар маркази томон илгарилаб борар экан, айирмачилар йўлларда тўсиқлар ўрнатишган. Қум тўлдирилган қоплар билан тўсиқ ясаган айирмачилар ёқилғилар билан тўлдирилган шишалар билан қуролланганлиги эътиборга молик.
Айни пайтда олинган хабарга кўра, бир кун давом этган тўқнашувдан сўнг Украина ҳарбийлари аэропорт назоратини ўз қўлларига олганлар. Бироқ талофатлар талайгина.