АҚШ Терроризмга (Исломга) қарши 5 миллиард доллар ажратди

1390
0

ппАҚШ президенти Барак Обама “Террорга қарши ҳамкорликда кураш фонди”га 5 миллиард доллар ажратиш қарорини эълон қилди. Обама бу пуллар Терроризмга (Исломга) қарши кураш учун бел боғлаган давлатларга тақдим қилиниши кўзда тутилганлигини билдирди.

Йил сўнгида Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ортга қайтарилишини айтиб ўтган Обама бу маблағ бошқа ўлкаларда юзага кела бошлаган Террорнинг кучайиши (Исломнинг тоборо ривожланиб бориши) таҳдидига қарши ишлатилишини маълум қилди. Обамага кўра, “ҳал қилувчи” 2014 йилдан сўнг АҚШ ташқи сиёсатида янги давр бошланмоқда. Шундай экан, кундан кунга ривожланиб бораётган террор (Ислом) хавфига кўпроқ маблағ ажратиш лозим.

“Конгресни 5 миллиард долларлик террорга қарши ҳамкорликда кураш фондини дастаклашга чақираман. Бу фонд орқали биринчи сафда турган иттифоқдош ўлкаларда машғулот ўтказиш ва уларни кучайтириш имкони туғилади”, деди Обама 28 май куни Ню-Йоркдаги Вест Поинт ҳарбий академиясида қилган чиқишида.

АҚШ раҳбари “Террорга қарши ҳамкорликда кураш фонди”га ажратилган 5 миллиард доллар маблағдан Суриянинг қўшнилари Иордания, Ливан, Туркия ва Ироқни дастаклаш учун ҳам сарфланишини билдирди.

Туркистон:

Халқаро сиёсат, демократияни ниқоб қилган капиталистик тузм асосига қурилган. Лекин ўша демократик асоснинг ўзини хам хаётни бошқаришга яроқсиз эканлигига гувох бўлишганидан кейин, куфр олами хар хил найранглар ўйлаб топиш устида ишлайдиган гегант институтлар қуриб, шу йўналишларга жиддий эътибор қарата бошлашди.

Юқоридаги Обама томонидан Исломга қарши таклиф қилинаётган 5 миллиард пул, янги услуб эмас. Бу ўз малайларини доимий алоқада ушлаб туриш учун ташланган хўрак услуби бўлиб, бир неча ўн йиллар мобайнида ишлатилиб келинади. Худди шу каби хўракларга қизиқиш бўлиши учун, жуда кўп исломий давлатлар қашшоқликда сунъий ушлаб турилади. Бунинг учун у давлатлар БМТ каби ташкилотлар томонидан белгиларган лоихалар махсус тузилган комиссиялар воситасида юргизилиб, атайин барча саноъатлари ишдан чиқарилиб ва янгитдан саноаътлашишларига хам тўсиқлар қўйилиб,  хом ашё базаларига айлантирилади. Сўнг ўша заиф давлатлар етакчи гурухлари, ўша ажратилаётган имтиёзлар учун уларнинг қўлларида хоин қўғирчоқларига айланиб қолишади. Улар нафақат давлар рахбариятида, балки оппозиция ёки нодавлат ташкилотларда хизмат кўрсатишлари хам мумкин.

Лекин Обаманинг 5 миллиардлик таклифи, улардан кўра жиддийроқ масала. Бу, ўзининг арзимас дунё матолари хоинларининг унга хизмат қилишлари ёки фидоийлик қилишлари учун етарли бўлмай қолаётганидан дарак беради. У Исломга қарши кўпроқ пул ажратилиши лозим деганида, аввалгиси етарли ажратилмаган дегани эмас, балки хоинликнинг нархи ошаётганидан далолат қилади. Негаки хозирда хоинларнинг ахволи барчага таъий ўта қийинлашиб бораяпти. Бази жойда хатто хаётларини хавфга қўйишларига тўғри келади. Мисол айтганда Сурияда Асадни ушлаб туришнинг ўзи жуда катта маблағ талаб қилади. Энди унинг олдига мухолиф коалициясини хам тузиб, хатто уни бўйнидан байлаб итдек хокимиятга тортиб келишаяпти. Суриянинг атроф қўшни халқларини унга қўшилиб кетмаси учун шу давлатларга янги имтиёзлар яратиш мақсадида жуда катта харажатлар керак бўлади.

Хулоса қилганда Ислом куфр урушида куфр мусулмонларни бир бирларига қарши қўйиш усулида инқирозга учрамоқда. Энди у майдонга ўзи чиқишга мажбур бўлади. Лекин бу унинг энг катта хатоси бўлади. Чунки у Ислом ва мусулмонларнинг бирлигига қарши бас кела олмаслигини ўзи хам яхши билади. Маслахатимиз яхши қўшничилик қилиш сари харакатланинглар.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here