Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти тўғрисидаги келишув 29 май куни имзоланиши мумкин

564
0

 63497237-B0C8-42CA-BA50-77C93C112F52_w640_r1_s  29 май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти тўғрисидаги келишув имзоланиши режалаштирилган. Кремл матбуот хизматининг хабар қилишича, Россия, Белорус ва Қозоғистон раҳбарлари 2015 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти тўғрисидаги келишувни имзолашни режалаштиришган.

 Хабарда қайд этилишича, ҳамжамиятни барпо бўлиши унга аъзо давлатлар интеграциясини янада юқори даражага олиб чиқади. МДҲ ҳудудида йирик умумий бозорни пайдо бўлишига олиб келадиган кучли итисодий марказни вужудга келиши ўз маррасига етиб келмоқда.

 Хабарда шунингдек, уч мамлакат махсулотлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучларини эркин айланиб юришини кафолатлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олмоқда ҳамда иқтисодни таянчи бўлган энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида келишган ҳолда сиёсат юргизиш амалга оширилиши белгилаб ўтилди.

 Музокаралар давомида Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудудни ташкил этишни амалий жиҳатлари мухокама қилиниши кутилмоқда.

 Бундан ташқари мазкур йиғилишда, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини кенгайтириш жумладан, Арманистонни Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиши ҳамда Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудудига қўшилиши бўйича “йўл харитаси”нинг ҳуқуқий масалалари ҳам кўриб чиқилиши хабар қилинмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here