АҚШ мезбонлигида Германиянинг Маршалл фонди тарафидан ташкил қилинган йиғилишда асосан Эрон ядровий дастурининг минтақага таъсири ва Ўрта Шарқ битимининг келажаги ҳақидаги мавзулар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
26 май куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда Саудия разведкасининг собиқ раҳбари шахзода Турки бин Файсал ас-Саудий ва Исроил разведкасининг собиқ раҳбари генерал Амос Ядлин сўзга чиқади ва Саудия – Исроил хавфсизлиги муҳокама қилинади. Йиғилишни эса Вошингтон Пост газетасининг мухбири Дэвид Игнатиус олиб боради.