Нигериядаги мустамлакачилик кураши ва Боко Ҳаромнинг ўйини!

623
0

E32B90D5-BCE6-4DBE-8240-C1C78C4624E1_w640_r1_sНигериядаги мустамлакачилик кураши ва Боко Ҳаромнинг ўйини!

Франция президенти Француа Олланд келгуси шанба куни Парижда саммит ўтказишга чақирди. Бу саммитда Франция ҳамда Нигерия президентларидан ташқари Чад, Камерун, Нигер ва Бенин раҳбарлари ҳам қатнашади. Олланд кеча биринчи бўлиб америкалик ва британияликлардан қизларни топишда Нигерияга ёрдам беришда фаол ҳамкорлик қилиш учун саммитда қатнашишни талаб қилди. Бу қизларни Бока Ҳаром ҳаракати ўтган апрел ойининг 14 кунида Нигерия шимолидаги Борно вилоятидан ўғирлаб кетган эди. Уларнинг даъво қилишича ўғирланган қизларни излаш учун Америка ўз ихтиёри билан жосуслик самолёти Дронни юборди. Британия хавфсизлик ва ҳарбий соҳадаги экспертлар гуруҳини ёрдамга жўнатди. Шунингдек яҳуд давлати ҳам ёрдам таклиф қилди. Ҳатто Хитой ҳам халқаро гуруҳ ташқарисида қолмади. Чунки у ҳам ёрдам таклиф қилди.

Бу масалада бутун дунёнинг қўзғалиши ва ўғирланган қизларга мустамлакачи давлатлар пойтахтларининг ёлғондан кўз ёш тўкиши ортида нима бор. Бу шу даражада бўлдики ҳатто Франциянинг собиқ ва ҳозирги президентларининг хотинлари (Карла Бруни ва Валери Триервейлерлар) ҳам ўғирланган қизларни қайтаришни талаб қилиш намойишларида қатнашишди. Ҳатто ўғирланган қизларга ёлғондан кўз ёш тўкишда Обаманинг хотини ҳам қатнашди.

Бегуноҳ фуқароларни ўғирлаш Ислом бутунлай рад этадиган ишдир ва биз бу ўринда уни мутлақо оқламоқчи эмасмиз. Бироқ биз шундай савол ташлаймиз: Мустамлакачининг мусулмонларга қарши амалга оширилган оммавий қирғинда Марказий Африка жумҳурияти билан ҳамкорлик қилганида бу жонкуярлиги қаёқда эди?! Ҳолбуки, бу қирғинда шафқатсиз жиноятларга қўл урилди. Роҳингия мусулмонларини қувғин қилиш учун жирканчли жиноятлар амалга оширилганида мустамлакачининг ва Бирма режимининг бу жонкуярлиги қаёқда эди?!

Нигериянинг нефтга бой ва қазилма бойликлари кўп юртлиги ҳар бир кузатувчига сир эмас. Бу бойликлар мустамлакачи давлатларнинг сўлагини оқизадиган даражада кўп. (Ҳатто Хитой ҳам у ердан улушсиз чиқиб кетмаслик мақсадида уларни Африка қитъасида ҳам қувиб етиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда). Шунингдек оз бўлсада тушунадиган ва ақл юритадиган одамга сир эмаски, мустамлакачи давлатларнинг қадимда ва ҳозирда амалга оширган туганмас жиноятларининг қайдномаси бор. Шунинг учун биз қатъий айта оламизки, агар мустамлакачи у ер, бу ердаги қурбонларга кўз ёш тўкаётган бўлса бу унинг инсонийлиги белгиси эмас балки мустамлакачилик мақсадидир. У бунга ғафлатда қолганларни ишонтирмоқчи бўлади. Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг 13 майда  Вашингтондан туриб «Сурия режими 2013 йилнинг ниҳоясидан буён 14 маротаба кимёвий қурол қўллади» деб эътироф этиши мустамлакачи давлатларнинг ёлғончилигига энг етук далилдир. Чунки улар ўлжалар устидаги курашда мустамлакачилик сиёсатларини оқлаш учун ўз манфаатлари йўлида баҳона топишда сустлик қилмайди.

«Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари (аҳдга вафо қилишга) ибо-ор қилади. Уларнинг кўплари итоатсиздир»                                                                               [Тавба 8]

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here