Унинг айтишича, Қирғизистон ҳудудида ҳам, Тожикистон ҳудудида ҳам эксклавлар мавжуд. Қ.Искандаровнинг билдиришича, бу ҳудудларни алмаштирган тақдирда ҳар икки мамлакат фуқаролари улар қайси давлатнинг фуқароси бўлса ўша ҳудудга кўчирилади.
“Айни дамда Тожикистондан Қирғизистонга 3 минг 877 нафар кишидан иборат 881та оила, шунингдек Қирғизистондан Тожикистонга 100 кишидан иборат 30дан ортмаган оила кўчирилади”, – деди Искандаров.
У қўшимча қилиб, айрим ҳудудларни алмаштириш масаласи ҳозирда икки мамлакат вакиллари томонидан муҳокама қилинаёлганини айтди.