Душанбеда “ШҲТ минтақавий хавфсизликни таъминлаш: муаммо ва истиқболлар” конференцияси бўлиб ўтмоқда

524
0

1397800291_img_0089Тожикистон президенти қошидаги стратегик тадқиқотлар марказининг хабар қилишига кўра, чоршанба куни Душанбе шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақада хавфсизликни таъминлаш: муаммо ва истиқболлар” илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.

 Икки кун давом этадиган мазкур конференция Тожикистонни ШҲТга бу йилги раислиги остида бўлиб ўтади.

 Шунингдек конференцияда ШҲТга аъзо давлатларнинг стратегик тадқиқотлар марказлари, кузатувчи ва шерик давлатлар, ШҲТ котибияти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) вакиллари ҳамда Тожикистоннинг вазирлик ва идора раҳбарлари қатнашиши айтилмоқда.

 Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ҳисобланишади.

Туркистон:

ШҲТ, КХШТ, МХДТ каби бир неча ташкилотларнинг воқеъдаги амалий таъсири заифлашиб бормоқда. Тўғрироғи амалда уларнинг деярли бирортасининг хам олдига қўйган улкан мақсадлари амалга ошмади десак бўлаверади.

ШҲТга Хитойнинг қўшилиб қолиши билан шу ташкилотнинг юриб кетишидан умид бор деб кутишган эди. Лекин АҚШнинг бир неча фитнакашлик харакатлари, Хитойни Россия билан баъзи манфаатларида тескари қила олди ва ташкилотда уларни ўз аро манфаат талашишларига муваффақ бўлди. Бу ўтган йиллардаги ШҲТ мажлисларида Хитой томонидан ўртага ташланган, ташкилот ичида молиявий кредит банкини ташкил этиш лоихаси, Россия томонидан совуқ қабул қилиниб у лоихага қаъий қаршилик кўрсатганида  кўринди. Хитой бошланғич ўн миллиард доллорни ўзи қўйишини хам лоихага киритган эди. Россия иқтисодий, айниқса молиявий томондан Хитойга бас кела олмаслигини билади. У яна бу кредитлар, асосан Ўрта Осиё давлатларини қарз қилиб олиш билан уларни иқтисодий мустамлака қилишга қаратилганини хам билади. Хитойнинг бу харакатлари, яъни Ўрта Осиё давлатлари томон кенгайиш харакатлари, Халқаро сиёсатда махфий келишимлар асосида таъқиқланган. Демак унинг харакатлари АҚШ томонидан атайин юргизилмоқда. Россия томонидан шу келишимлар асосида Хитойнинг устидан кўтарилиши кутиладиган шикояти, иккисининг ўртасидаги жарликни янада кенгайтиради. Шунинг учун Россия бу ишни қилмади.

Худди шунингдек божхона иттифоқи ва ундан кейинги ЕВРОЗЕС ташкилотларининг барчаси Хитойнинг манфаатларига тескари. Бу ерда хам АҚШ “ипак йўли” лоихасини, БИга қарши ва шунингдек деярли бутунлай Хитойнинг манфаатларига мос келадиган қилиб тузди ва таклиф қилди.

АҚШнинг шу ва яна шанга ўхшаш харакатлари ШХТни тасир қувватини синдира олди. Шунингдек Россиянинг Хитой ва Ҳиндистон орқали Осиё томон кенгайиш йўлига хам сезиларли тўсиқлар қўя олди.

Энди ШҲТ хам юқоридаги Россия иштирокида, у етакчилик қиладиган ташкилотларнинг бошқалари сингари, бўғизланган хўккиздек охири кесик ташкилотга айланди.

Юқорида ШХТда кўриб чиқиладиган минтақавий хавфсизлик масаласи хам, Россия АҚШ ва Хитой манфаатларининг уйғунлигига ёки қарама қаршилигига боғлиқ. ШҲТ каби ташкилотларнинг барчаси, ўша катта етакчи давлатларнинг, халқаро сиёсатда ишлатадиган қуроллари хисобланади. Тожикистон сингари давлатларнинг бу каби ташкилотларда хеч қандай манфаатлари йўқ. Куфр етакчилари бу кичик ва заиф давлатлардан хар томонлама фойдаланиб келишади. Улар хатто бу заиф давлатлардан ўз аро кураш майдони сифатида хам фойдаланишади. Бунга Афғонистон, Ветнам, Югославия…. хатто Тожикистоннинг  ўзини хам СССРнинг парчаланишидан кейинги урушлар гирдобида қолганини мисол қилиш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here