Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия аёллари ташкиллаштирган оммавий аёллар конференцияси
«Халифалик давлатида шариатни татбиқ этиш орқали аёллар ва болаларни қутқаринг»
Бугун Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия аёллари оммавий аёллар конференциясини ташкиллаштирди. Унда Малайзия ва Индонезиядан 400дан зиёд аёл қатнашади. Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия аёллари бу йиғинда қуйидаги ишларга диққатни қаратишни ва уларни баён этишни мақсад қилганлар:
1 – Малайзияда ва бошқа исломий юртларда аёллар ва болаларга қарши содир этилаётган жиноятлар кўламининг (номусга тажовуз қилиш, турли қонунбузарликлар ва қотиллик жиноятлари каби) сезиларли даражада ошиши капиталистик либерал тузумни татбиқ этиш оқибатидир. Бунга оилалар бузилиши сони ортганини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Бундай муаммоларга чек қўйиш учун кўрилган чоралар кўрилган зарарларга нисбатан арзимас ислоҳотлар қилишдан нарига ўтмади, ҳеч қандай реал ечим ўртага ташланмади. Чунки бундай фасоднинг сабаби, либерал эркинликларга тарғиб қилинганидир. Зеро, бундай либераллик шахсларни ҳеч қандай назоратчисиз ўзининг ўткинчи ғаризалари ва нафсларини қондириш учун итдек ҳаллослашга чақиради.
2 – Капиталистик тузум халқни қашшоқлаштириб, бунинг оқибатида кўплаб аёлларни бир бурда нон ортидан кўчага чиқиб ишлашга мажбур қилибгина қолмай, балки «аёллар бойлик келтирувчи воситалардир», деган мафкурани зўрлаб тиқиштирилишига ҳам сабаб бўлди. Бу мафкура аёллар жамиятнинг юрт иқтисодиётини яхшилашда реал рол ўйновчи муҳим бўлагидир, деган сафсатани ривожлантириш орқали тиқиштирилди. Бу эса аёлларни тирикчилик мақсадида меҳнат қилишларига, натижада, уларнинг оила бекаси ва тарбиячи сифатидаги ўз муҳим ролларига совуққонлик билан қарашларига, фарзандларига эътиборсизлик қилишларига, уларнинг ҳалокатга юз тутишларига олиб келди.
3 – Шунингдек, бундай капиталистик режим илмонийлиги остида турли юртлардаги муслима аёллар ва мусулмон болалар Исломга нисбатан қалбида гина сақловчи кимсаларнинг қурбонига айландилар. Масалан, Мьянма, Хитой, Тайланд ва Марказий Африкада содир этилаётган қирғинларда бирорта ҳам давлат уларга ёрдам бериб, ҳимоя қилишга қимир этиб қўймади. У ерлардаги муслималар нафақат турли аянчли адоватларга, ҳатто раҳм-шафқатсиз қийноқларга дучор бўлмоқдалар. Исломий юртлардаги бирорта ҳам ҳукмрон режим бунга қиё боқмади. Ҳатто халқаро ҳамжамият ҳам уларнинг қони тўкилиши ва номуслари булғаниши олдида сукут қилиб, қўл қовуштириб турди. Мусулмонлар гўдаклари етимлик, зорлик заҳрини тотаётганлари етмагандек, ҳеч қандай айбсиз ваҳший тарзда ўлдириб юборилмоқда.
4 – Бугун ер юзининг барча нуқталаридаги аёллар ва болаларнинг бундай мусибатларига капиталистик тузум татбиқ этилгани сабаб экани ойдек маълум бўлиб қолди. Зеро, бу тузум уни татбиқ этаётган халқларга тинчлик, саломатлик келтиришда, уларни бахтли саодатли қилишда бутунлай омади чопмади. У аёлларга ва болаларга орқасини ўгириб, уларни ҳимоя қилмади ҳамда ғамхўрлик кўрсатмади.
5 – Аммо Исломий Халифалик давлатида эса, унинг бутун гуллаб-яшнаган тарихи мобайнида аёллар ва болалар фаровон ҳаёт кечириб ғамхўрлик оғушида бўлганлар. Бу давлатда одилона исломий сиёсий низом татбиқ қилинган ва тўғри исломий иқтисодий сиёсат юргизилган. Бу давлат қашшоқликни муолажа қилиб бутун фуқароларга фаровонлик келтирган. Давлатни бошқарган халифалар Ислом томонидан зиммаларига юклаган улкан масъулиятларини, яъни ўз фуқароларига ҳимоячи ғамхўр бўлиш ва уларни ҳақли бўлган ҳамма нарса билан доимий таъминлаш масъулиятини яхши тушунганлар. Бунга қўшимча, исломий низом эркакларни аёлларни ҳурматлашга буюриб, уларнинг рафиқалар ва оналар сифатидаги ролларини қадрлаб, аёллар обрўларини кўтарди. Бу эса ўз навбатида, хусусан, жамиятни тўлдирган улуғ исломий қадриятларни эътиборга олганда, аёлларга олий даражадаги ёшларни вояга етказиб беришларига ёрдам берди. Бу ёшлар Аллоҳ Азза ва Жаллага холис қуллик қилиб, ўз жамиятларига эзгулик улашиб келдилар. Бу эса капиталистик демократик тузумнинг батамом аксидир. Чунки у тузум ёшларни улуғ ахлоқли қилиб тарбиялашга эътибор бермайди, бундан кўра йирик ширкатлар ва корчалонлар бойликларини кўпайтиришни аҳамиятли, деб билади.
6 – Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия аёллари барча мусулмонларни бирлашишга ҳамда исломий шариатни Халифалик давлатида Росулуллоҳ A амалда кўрсатиб берганидек, хулафои рошидинлар татбиқ қилганидек татбиқ ўрнига қўйиш учун кураш бошлашга даъват қиламиз. Дарҳақиқат, мусулмонлар 13 асрдан зиёд вақт мобайнида исломий Халифалик соясида яшаганлар. Мусулмонларнинг бойликлари, ҳурматлари ва жонлари фақатгина қаҳрамонлар ва улуғлар давлати бўлмиш Халифалик давлатидагина ҳимоя этилади. Зотан, бу давлат соясида мусулмонлар энг яхши уммат бўлиб бошқалар эришолмаган мумтозлик ва устунликка эришдилар. Улар ўша асрнинг энг йирик давлати сифатида бутун дунёга етакчилик қилиш мавқеини эгаллаганлар.
Аллоҳ Таоло бундай деди:
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Факс: 00961 130 75 94
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info