Қирғизистон Бош вазири 2014- йилнинг ёз фасли учун Тожикистондан 500 млн. кв/соат электр энергиясини импорт қилинишига хоҳиш билдирган.
Қирғизистон Энергетика вазирлиги мулозимлари Қўжубек Риспаев, Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтарбоев Тожикистон мулозимларидан электр энергиясини сотиб олиш борасида расмий равишда сўров юборганлиги ҳақида хабар қилинмоқда.
Қирғизистон мулозимлари мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш вазияти сув сатҳининг пасайгани сабабли номуносиб эканлиги ва Тўқтагул ГЭСида электр энергияси ишлаб чиқариш учун етарли сув мавжуд эмаслиги ва ўлка жанубида аҳолини газ билан таъминлаш тўхтатилганлигини қўшимча қилишган.
Бу ҳақда Тожикистон оммавий ахборот воситалари “Барки тожик” ширкатининг матбуот котиби Нозиржон Ёдгорийнинг сўзларига таяниб, Тожикистон Қирғизистоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш учун ёрдам қилишини эълон қилган.
Қиш фаслида электр энергияси тақчиллигига учрайдиган Тожикистон Афғонистонга ҳам йилига 1 млрд. квт/соатдан ортиқ электр энергияси сотади. Аммо узоқ йиллардан буён қишли-қировли кунларда ўз халқини электр ёруғлиги ва иссиқлигисиз қолдириб келади.
Туркистон:
маълумки 14 апрельдан Россиянинг ГазПром компанияси томонидан Қирғиз халқи учун узлуксиз бериш кафолати остида имзоланган газ,Қирғизистоннинг жанубий қисмидан Ўзбекистон хукумати томонидан тўсиб қўйилган.
Лекин Қирғизистон томонидан оқиб ўтадиган Норин дарёсини Қирғиз хукумати томонидан шу бир неча ой муддатида тўсиб олиниши, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг халокатига олиб келиши мумкин.
Юқорида Қирғиз хукуматининг Тожикистондан вақтинча электр энергия сўраб туришии, ўз халқини сув омборларидаги бир неча ГЭСларини тўсиб туриш муддати ичида таъминлаб туриш учун. Бу Россиянинг лоихаси бўлиб, Ўзбекистонга қарши жиддий стротегияси. Негаки Ўзбек хукуматининг хатти харакати, Россиянинг обруйсизлантиришга қаратилган. Лекин бу амаллар Қирғиз хукумати воситасида олиб борилаётганидан, Ўзбек томонининг қарши зарбаси хам Қирғиз халқининг бошига тушади.Аслида бу Газпромнинг муаммоси эди. Қирғиз томони ундан шартномада кўрсатилган шартлар бўйича талаб қилишдан нарига ўтмаслиги лозим эди.
Юқоридаги вахималик баёнотларга келсак, хаммаси ёлғон. Ёз фаслида Қирғизистонда электр энергиясидан хеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас.