Ҳақнинг ғалаба қозониши фақат вақт масаласидир

448
0

ArestҲақнинг ғалаба қозониши фақат вақт масаласидир

Жорий йил 25 апрелда республика ахборот воситаларида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо мусулмонларга қарши қатор суд ҳукмлари чиқарилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу сафарги ҳукмлар Башкирия жанубидаги Сибай суди томонидан чиқарилди.

Ахборот воситаларида суднинг айблов билан боғлиқ фикри хабар қилинди. Айбловда жумладан, бундай дейилади: «Россияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотининг фаол аъзоси Хабиров Ҳизб тармоғининг Сибайдаги фаолиятларида иштирок этган. Айбланаётган шахслар ижарага олинган бир квартирада террористик ташкилот фаолиятини ўрганиш учун яширинча тўпланиб туришган. Уларнинг мақсади фикр ва тушунчалар, экстремистик реакцион программалар тарқатиш бўлган».

Мана шундай даъволарга биноан суд Россия Федерацияси жиноят кодексининг 282-2 модда, 1-бандига асосан 1978 йил туғилган Абдурашид Хабировга икки йиллик қамоқ жазоси ҳукмини чиқарди. Қолган тўрт нафар мусулмонларни 100-150 минг рубл миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилди.

Бошқача ибора билан айтганда, аслида ушбу мусулмонлар қилган «жиноят» уларнинг ўз динларини ўрганиш ва шу дин келтирган ҳаққа даъват қилишдаги тариқатни муҳокама қилиш мақсадида тўпланганларидир.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу суд иши анча бурундан, 2012 йилдан бери давом этаётган эди. Шунинг учун бу мусулмонларга «экстремизмга қарши кураш», дея аталаётган унчалик хавфли саналмаган жиноят иши асосида ҳукм чиқарилди. Аслида бу жиноятнинг таркибий қисми 2013 йил ноябрдан буён жорий қилинган жиноят кодексидаги 205-5 терроризмга қарши кураш моддасига мувофиқ ҳукм чиқариш учун етарли эди. Маълумки бу 205-5 моддаси бўйича айбланганларга 20 йилгача қамоқ жазоси берилади. Гарчи мазкур мусулмонларнинг ҳеч бири устидан мана шу 205-5 модда асосида ҳукм қилинмаган бўлса-да, бироқ давлат ДУМАси ўзгартиришлар киритиб, айни модда асосида судланаётганларга умрбод қамоқ жазоси белгилашга қарор қилган.

Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши жазолар кучайтирилаётгани ортидаги бирдан-бир сабаб ҳукуматнинг Исломга қарши кураш сиёсатининг ортаётганидир. Бундай репрессиянинг яширин қонуний томони шуки, 2003 йил Россия Олий суди томонидан Ҳизб ут-Таҳрирни ҳеч бир далилсиз равишда террористик ташкилотлар рўйхатига киритилди. Шу билан Россия сиёсий партия саналган Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот деб ҳисоблаган ягона давлатга айланди. Ҳукумат Олий суднинг бундай қарорини жиноят, деб эътибор қилиб, мазкур рўйхатдан Ҳизб ут-Таҳрир номини ўчириши лозим эди. Бироқ бунинг ўрнига, у Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлишни жиноят, деб ҳисоблади. Бу эса ҳақиқий терроризмни жиноят ҳисоблаш ўрнига қилинган ишдир. Ҳукумат бу иши билан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ўз кураши кўламини, яъни салкам ўн йилдан бурун бошланган курашни хавфли даражага кўтарган бўлди.

Инсон исломий даъват етказувчиларга қарши қилинган бундай репрессияли йилларни маҳкум Абдурашид Хабиров бошдан ўтказган қисматдан билиб олиши мумкин. Аммо Абдурашид ҳукумат содир этаётган барча зўравонликларга қарамай, ҳақ сўзни баралла айтаётган Ислом Уммати сафидаги буюк бир киши, холос. Гап шундаки, у Исломга даъват қилгани ва Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлгани учун  илк бор 2007 йилда судланиб, бир йиллик шартли жазога ҳукм қилинган. Бироқ 2008 йил янги айбловлар қўйиш билан қайта қамоққа олинди ва икки йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бу муддатни якка камерада ўтказди.

Абдурашид қамоқдан чиққач, Ҳизб ут-Таҳрир сафида Исломга даъват қилишда давом этди ва унга яна қайтадан айблов қўйилиб, 2012 йил яна қамоққа ташланди. Қамоқда бир неча ой ўтиргач, озодликка чиқарилди. Бунга Россия Федерацияси жиноят кодексига ўзгартириш киритилгани сабаб бўлганди. Бироқ уни яна бир марта икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Дарҳақиқат, Абдурашид сингари мусулмон ёшлар фаолияти 21 аср қурайшларини ўз қонунларини шу даражада кучайтиришга мажбур қилдики, улар ҳар қандай исломий даъватчи хаётининг ўнлаб йилини қамоқда ўтказиши керак, деб ҳисоблашмоқда.

Абдурашиднинг ҳаётини ўрганган киши ҳақ билан ботил ўртасидаги курашни, яъни Росулуллоҳ A ва улуғ саҳобалари замонидаги курашни гувоҳи бўлади. Ўшанда Қурайш Исломга бўлган даъватни тўхтатиш учун кунни тунга улаб фикрлаган, тадбир қилган ва ниҳоят, даъватни етказаётган йигитлар номини қора қилишга, улар ва уларга эргашганларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишга қарор қилган эди. Аллоҳнинг душманлари бу ишда омадлари чопмагач, Росулуллоҳ Aга эргашган саҳоба Gларга қарши қамаш, қийноққа солиш ва қатл қилиш йўлига ўтишган эди.

Лекин Қурайш шунча кучли бўлишига қарамасдан, тарих оқимини ўзгартиришга ва жамиятга таъсир ўтказишга муваффақ бўлолмаган. Чунки тарих ғилдираги куч-қудрат эгаси Аллоҳ Сабҳанаҳу томонидан яратилган ва белгилангандир. Бугун ботил заволга юз тутмоқда. Ҳақнинг ғалаба қозониши фақат вақт масаласидир.

«Яна айтинг: Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»                                                                                               [Исро 81]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here