БМТ: Асад рухсат бермаса ёрдам бермаймиз

546
0

0

Сурияда кечаётган ҳодисалар қаршисида сукут сақлаш позициясини эгаллаган ва гоҳ-гоҳида ўликларнинг сони ортиб бораётганидан ташвиш билдириб қўйган Бирлашган миллатлар ташкилоти охирги берган баёноти билан ўз ихлосмандларини яна лол қолдирди.

Сурияда Башар Асаднинг тасарруфидан чиқиб кетган жойларда ҳаёт Ислом шариати билан ўз изига тушиб қолган бўлса-да, бироқ Асад режими ҳукмронлик қилаётган минтақаларда бир қанча шаҳарлар ва вилоятлар Асад кучлари тарафдан қилинган қамал остида ўта оғир вазиятларни бошидан кечирмоқда. Айнан мана шу жойларда дори-дармон ва озиқ овқатнинг йўқлиги сабабли одамлар ўлим билан юзлашмоқда.

Дунёдан ёрдам сўраётган Сурияликлар инсоний ёрдам борасида БМТ берган баёнотдан яна бир марта унинг асл башарасини кўришга муваффақ бўлди.

“SANA” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ сўзчиси Стефан Дюжаррик Асад режими тарафидан қамал қилиниши оқибатида инсонлар очликдан ўлаётган минтақаларга инсоний ёрдам юбориш учун Асаднинг розилиги бўлиши шарт эканлигини билдирди. Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТга аъзо бўлган бир давлатнинг тупроқларида ўша давлат тарафидан рухсат бўлмай туриб ҳеч қандай фаолият юритиш тўғри эмас.

“Сурия ҳукуматидан рухсат олмай туриб бу ўлкага инсоний ёрдам юбормаймиз”, деди у берган баёнотида очиқ шаклда.

Туркистон:

2011 йили АҚШ Ироқ ва Афғонистон рахбариятидан сўраб бостириб кирганмиди? ёки Ливиядан Каззофийнинг розилиги билан халқаро кучлар бостириб кириб, уни ўзини отиб ташлашганмиди?…. ва хоказо жуда кўп юртлар халқаро кучлар ёки етакчи давлатлар томонидан босиб олинди ёки харбий базаларга айлантирилди. БМТ эса, шу коалиция кучлари ёки катта давлатларнинг босқинчилигига хуқуқий йўл топиб беришдан нарига ўтган эмас.

Энди Сурияда Асаддан ўзга қувватлари қолмаганидан, унинг халқининг устига куфр кучларининг киришига рухсат бемай тура оладиган қувват қилиб кўрсатишга уринишмоқда. Аслида Асад ўлик сиёсатчи бўлиб, хатто хозирда ўйин қайси томонга қараб кетаётганини хам билмайди. Ундан хатто маслахат хам сўрашмайди. У куфрнинг хар бир харакатини ёхлаш ва у чизиб берган чизиқ бўйлаб харакатланиш билан ўзи ва оиласининг хаётини сақлаб қолишим мумкин деб ўйлайди.

Аслида куфр Сурияга бостириб киришдан қўрқади. Асаддан эмас, ислом оламидан, дунё мусулмонларининг раъйидан ва шу раъйидан келиб чиқадиган харакатларидан қўрқади. Улар бу раъйи оммдан доим қўрқишган. Шунинг учун мусулмонларни чалғитиш билан шу раъйларини бузишга қаттиқ эътибор қаратишади. Демак куфрнинг мағлубияти ва Исломнинг ғалабаси, дунё мусулмонларининг исломий раъйларининг бир томон яъни шаръий, мабдаъий ва сиёсий тўғри шаклланишига чамбар час боғлиқ экан.

Шунинг учун Хизб-ут-Таҳрир бутун оламда Исломни Мусулмонлар ўз раъйларидан келиб чиқиб, хаётларида урфу оммга яъни хаётларининг хар бир жабхаси учун дастур ул амал қилиб олишлари вожиб деб билади. Хизб дунёнинг деярли ярмидан кўп қисмида фаолият олиб борар экан, ўзининг харакат йўналишининг асосини ана шу вожибни хаётга олиб келишда деб билади. Бу йўлни у Пайғамбаримиз САВнинг тариқатлари деб билиб, ундан заррача четлашлик Оллохнинг нусратини кечиктирадиган амаллардан деб эътибор қилади.

Куфр оламини дахшатга солаётган воқеълик хам худди шунда. Сурия мужохидлари олиб бораётган мудоофо жиходларини шаръий хукм асосига қура бошлашди. Мазлум халқ, устига бостириб бомбардимон қилиб келаётган куфрга қарши шаръий йўллар билан сабр қила бошлади. Исломий жамоалар ношаръий шартномаларга бормай қўйишди.

Навбат дунё мусулмонларининг Суриядаги биродарларига бўлган муносабатларини шаръий хукмга мутаносиб йўналтиришларида қолди. Оллохнинг нусрати яқин. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here