Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қирғизистон республикаси давлат чегарасига яқин бўлган ҳудудда Ўзбекистон Қуролли кучларининг ҳарбий бўлинмалари авиатехникалардан фойдаланиб ўқув машғулотлари ўтказмоқда.
Хабарга кўра, авиатехникалар қаторида МИ-8 вертолётлари ҳам бор. Ўзбек ҳарбийларининг ўқув машғулотлари Ўзбекистон ҳудудида, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларига яқин бўлган ерда бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати, “Қирғизистон давлат чегараси ва ҳаво ҳудудининг бузиб ўтиш ҳолатлари кузатилгани йўқ” дея баёнот тарқатди.
Ўзбекистон томони эса, Ўзбекистон ҳудудида ўзбек чегерачилари қирғиз-ўзбек давлат чегарасида таъмирлаш ишлари олиб боришаётганини маълум қилди.
“Қирғизистон давлат чегара хизмати қирғиз-ўзбек чегарасига яқин бўлган ҳудудларда вазиятни назорат қилиб турипти”, – дея қўшимча қилди ДЧХ.
Туркистон:
Охирги пайтларда интернет ижтимоий тармоқлардан, Қирғизистон худудида Ўзбек айғоқчиларининг кўпайиб бораётгани ва Қирғиз куч структураларининг бепарволиклари хақида хабарлар тарқатила бошлади. Қўшни мамлакатда яшовчи ўзбек миллатига мансуб мусулмонларнинг таъкидлашларича, охирги вақтда ўзбекистон Қирғизистон худудида, хоссатан Ўш ва Жалолобод вилоятларида айғоқчилик назорат ишларини жуда жадаллаштирган. Хатто охирги маълумотларга қўра, ўзларининг қирғизистонлик махфий хоин айғоқчиларини хам ошкора ишлашга ундай бошлашган эмиш. Асосий ишлари, ўзбек миллатининг миллий ғаразларини қайтадан уйғотиш орқали, уларни яна мустақиллик ёки мухториёт талаб қилиш сари харакатлантиришга уриниб кўриш.
Лекин аввалги миллатлар аро урушдан, булар реъжалаштираётганларининг фарқи шундаки, энди Ўзбекистон Ўш ва Жалолобод вилоятларининг аксариятини ташкил этувчи ўзбекзабон миллатини химояси учун бостириб кириш билан тахдид қила олади. Бу АҚШнинг лоихаси бўлиб, Россиянинг Қримдаги босқинчилигига хуқуқий тус берилиши ортидан амалга оширишни реъжалаштиради.
Қирғизистон давлати хавфсизлик кучлари эса, бу ишларнинг кетувини кўра била туриб беъпарво позициясини эгаллашган. Чунки билганларидан кейин нимадир қилиш керак. Булар осон йўлни танлашмоқчи бўлиб, мусулмонларни қамашга киришишди. Хатто уларни ўзларига қарши провокация қилишга урунишиб, аёлларни қамашгача етиб боришди. Лекин бу худди ўша ғаразли яъни миллатчиликдан фойдаланишга уринишаётганларнинг манфаати эмасми. Чунки ижтимоий тармоқларда, бирорта хақиқий мусулмоннинг миллатчиликни ёқлашга журъат қилганини кўрмадик. Аксинча 2010 йилдаги Ўш воқеаларининг асоратларини, айнан ана шу Ислом Ақидаси Мусулмонларни воситасида тозалаб бормоқдаку! Фақат кўр ёки давлат хоини буни инкор қилади!
Қирғизистон давлати ўз заифлигини яшириш ёки ундан қутулиш йўлларини, барча стротегик тармоқларни Россияга бирин кетин ўтказиб бериш билан ечишга харакат қилмоқда. Хатто мусулмонларга қарши йўналтирилиши хам, ана шу Россияни рози қилиш асосида уюштирилган. Шу йўналишдаги Қирғизистон экспертларининг фикр мулохазалари умуман эътиборсиз қолдирилмоқда. Чунки давлат, ўз манфаатларидан келиб чиқиб иш кўриш қобилиятини хам имкониятини хам йўқотиб бормоқда.