“Қандай Пайғамбарга иймон келтирдик”

454
0

0

Туркиянинг турли шаҳарларида Росулуллоҳ с.а.в.нинг мавлуд кунлари кенг нишонланар экан, Ҳизбут Таҳрирга мансуб аёллар тарафидан уюштирилган “Қандай пайғамбарга иймон келтирдик” номли анжуман ҳам муваффақиятли бўлиб ўтди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган анжуман Робия Уйғуннинг нутқи билан давом этди.

Аҳзоб сурасининг “لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ“сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ўрнак-намуна бордир”, деган ояти билан сўз бошлаган Робия бу оятдан нима қасд қилинганлиги ва ундан нимани тушиниш лозимлиги ҳақида сўз юритди. Робия Уйғун Росулуллоҳ с.а.в.нинг ота, етакчи, давлат раҳбари ва сиёсатчи сифатида бизга қандай ўрнаклар қолдирганликлари ҳақида сўз юритар экан, буларнинг мусулмонлар ҳаётига қандай таъсир этиши лозимлигига диққатни тортди. Шунингдек, у ер юзида Муҳаммад с.а.в. Уммати икки миллиардга яқинлашиб қолганлиги, бироқ шундай бўлсада, мусулмонларнинг бошидан зулмлар аримаётганига эътибор қаратди.

“Ер юзида икки миллиардга яқин мусулмон Росуллуллоҳ с.а.в.ни тан олади. Бундай улкан сондаги Мусулмонлар Росулуллоҳ с.а.в.ни ёдга олаётган бир пайтда яҳуд вужуди ва мустамлакачи кофирлар ҳамда уларнинг малайлари бўлган қўғирчоқ ҳокимлар эса бутун Ислом диёрини қонга белашда давом этмоқда. Ироқда, Афғонистонда, Чеченистонда, Ўзбекистонда, Покистонда Кашмирда, Дарфурда, Шарқий Туркистонда, Сомалида, Яманда, Фаластинда, Араканда, Сурияда, Мисрда ва яна бошқа бир қанча Ислом ўлкаларида қон тўкишлар, эркакларни зиндонларда қийноққа солиш, муслима аёллар ва қизларни номусига тажовуз қилиш, ёш болаларни аёвсиз ўлдириш тинимсиз давом этмоқда. Бир ўйлаб кўринг, мусулмонларнинг сони икки миллиардга яқинлашиб қолган бўлса-да мана шундай оғир аҳволга тушиб қолганлиги сиз учун ажабланарли туюлмаяптими? Агар мусулмонлар Росулуллоҳ с.а.в.дан ҳақиқий ўрнак олганда эди мустамлакачи кофирлар мусулмонларни бунчалик бемалол ҳорлай олармиди?!”, “Росулуллоҳ с.а.в.дан ҳақиқий маънода ўрнак олиш умматнинг бу қоронғу зулматдан қутқарадиган ягона ечимга олиб боради. Бу ечим мусулмонларнинг куч-қуввати, азизлиги, буюклиги, бошқа уммат учун чиқарилган энг яхши умматлигига қайтарадиган Росулуллоҳ с.а.в.нинг минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашдир”, деди Робия Уйғун Росулуллоҳ с.а.в.дан ҳақиқий маънода ўрнак олишга тарғиб қилиб.

Анжуман яна бир Қуръон тиловати ва Покиза Ойдиннинг жўшқин дуоси билан ниҳоясига етди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here