95 нафар афғон ҳарбийси Толибон сафига қўшилди

598
0

CE362B1A-2389-4E4E-A330-88B514FA5534_mw800_mh600Афғонистонда Толибон ҳаракатига қарши жанг олиб бораётган афғон аскарлари ва полициячилари давлат армиясидан ажралиб Толибон сафига қўшилиш ҳодисалари ортиб бормоқда. Куни кеча шундай ҳодисалардан яна бири рўй берди.

Афғонистон Ислом амирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда Афғонистоннинг Сари-Пул Вилоятида 95 нафар афғон ҳарбийси барча қурол аслаҳалари билан бирга Толибон сафига қўшилганлиги билдирилди. Уларнинг орасида тўққизта қўмондон ҳам бор.

Олинган хабарларга кўра, жорий йил бошидан буён Толибон сафига қўшилган афғон аскарлари ва полициячиларининг сони 200 нафардан ошган.

Айни пайтда Толибон ҳаракатининг ҳужумлари кучайгани кузатилмоқда. Бугун Толибон кучлари АҚШ ҳарбийларини ташувчи автоуловга ҳужум уюштирди. Толибон сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид тарафидан берилган баёнотга кўра, Афғонистон шимолида жойлашган Баглан вилоятида АҚШ аскарларини ташувчи автоуловга уюштирилган ҳужумда бешта АҚШ аскари ҳалок бўлган.

Ундан аввал эса Вардак вилоятида Толибон тарафидан АҚШ конвойига уюштирилган ҳажумда тўрт АҚШ аскари ўлганлиги ва етти нафари яраланганлиги билдирилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here