Трамп Афғонистон можаросини «ҳал қилиш» учун Покистондан ёрдам сўради

615
0

Трамп Афғонистон можаросини «ҳал қилиш» учун Покистондан ёрдам сўради

Афғонистонни босиб олганига 17 йилдан ортиқ вақт ўтгандан кейин Вашингтон «Толибон ҳаракати» билан тинчлик музокараларини давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистонда давом этаётган урушда келишувга эришиш учун музокарани қўллаб-қувватлашда Исломободдан ёрдам сўраб, Покистон бош вазири Имрон Хонга мактуб юборди. Бу ҳақида Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Трамп ўз мактубида Афғонистондаги можарони ҳал қилиш «Энг муҳим минтақавий йўналиш» эканлигини ва шу муносабат билан Вошингтон Покистоннинг қўллаб-қувватлашига ва Афғонистондаги вазиятни енгиллатишга интилаётганини айтиб ўтган.

Исломобод тарафидан берилган баёнотда Трамп уруш учун АҚШ ва Покистондан кўп харажат сарфланганлигини тан олганлиги ва Исломобод «яхши ният билан» ҳар қандай музокаралар ёрдам бериши айтилади.

Оқ уйда Покистоннинг ички разведка идоралари ва бошқа ҳарбий тузилмалар мафкуравий сабабларга кўра узоқ вақтдан буён Толибонга қурол-аслаҳа ва маблағ билан ёрдам бериб келади, деган фикр ҳукмрон. Вашингтон шунингдек, Исломобод расмийларини жиҳодий гуруҳларнинг Покистон ҳудудида жойлашиб олганига кўз юмишда айблайди. Исломобод эса буни рад этиб келади.

Бундан аввал Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида жорий йил бошида Покистонга бериладиган миллиардлаган доллар ёрдамни бекор қилганини билдирар экан, “Покистонга йилига 1,3 миллиард доллар тўлаймиз. Энди бундай қилмаймиз. Мен бу ёрдамни тўхтатдим, чунки улар биз учун ҳеч нарса қилишмаяпти. Битта иш ҳам қилишмаяпти”, деган эди.

Трампнинг бу даъволарига Покистон бош вазир Имрон Хон ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали шундай жавоб қайтарган эди: “Толибонга қарши курашда биз уларга ёрдам бердик. Бунда 75 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди, 123 миллиард доллардан зиёд молиявий зарар кўрдик. АҚШнинг 20 миллиард доллар ёрдами бизнинг харажатларимиз олдида арзимас миқдордир”, “Трамп мана шундай қурбонликлар берадиган иттифоқдош топа олармикан?!”, Қўшма Штатлар ўз хатоларини яшириш учун Покистонни айблаш ўрнига, 1 триллион доллар сарфланганига қарамай Толибон нима учун олдингидан ҳам кучлироқ, мана бу саволга жавоб берсин”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here