Жабра Сурияга борганлигини даъво қилди

537
0

0

Суриядагди жиҳоддан узоқда, Туркиянинг Истамбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Сурия миллий коалицияси раҳбари Аҳмад Жабра Суриянинг порт шаҳри бўлган Латакиянинг Баюрбучак туркман минтақасини зиёрат қилганлигини билдирди. Зиёрати чоғида режимга қарши курашаётган туркман мухолиф кучлари ва минтақа халқи билан учрашганлигини маълум қилган Жабра охирги вазият билан яқиндан танишганлигини ва туркман жангчиларининг кўтарингки кайфиятда эканлигини қайд этди.

Коалиция раҳбари у ердаги гуруҳларга дастак бериш лозимлигини урғулар экан, “миллий коалиция мухолиф гуруҳларга аввал ҳам дастак юборган эди. Аммо келгуси кунларда бу дастаклар янада ортади”, деди.

Аҳмад Жабра Сурияда ўзига туркман жамоасининг аъзолари ҳамроҳлик қилганлиги ҳақида гапирар экан, туркман гуруҳларнинг фидокорликларини тилга олиб ўтди.

“Туркманлар Баюрбучак минтақаси, Латакия, Аз-Зара, Бади-Амр ва бошқа ерларда шаҳидлар беришди, фидокорликлар кўрсатишди”, “Асад режими Туркманларни ўзига хатар деб билади ва ўзи учун хатар деб билган жамоаларга таҳдид солмоқда.” деди у режимдан келаётган таҳдидлар қаршисида Туркманлар ёнинда туришини таъкидлаб.

Туркистон:

Сурияда жанг олиб бораётган мужоҳидлар Аҳмад Жабра бошчилик қилаётган Сурия миллий колициясини тан олишни кескин рад қилди. Шунингдек, Жабра Аллоҳнинг шариати ижро қилинишини талаб қилаётган халқ ичида ҳам умуман қўллаб қувватловга эга бўла олмади. Бу эса унинг учун оғир зарбадир. Чунки у Сурия ичида бирор обрўга эга бўлмаса АҚШ ва Ғарб наздида ҳеч ким бўлмай қолади. Натижада Салим Идриснинг бошига тушган иш бунинг ҳам бошига тушиши мумкин. Шунинг учун Аҳмад Жабра охирги пайтларда баъзи гуруҳлар билан учрашганлиги ҳақида ўзи хабар бермоқда. Албатта Жабҳатун Нусра каби жиҳодий гуруҳлар билан эмас. Чунки у Сурияда шарият ҳукмларини тиклаш истагида жанг олиб бораётган мужоҳидларни душман деб билади.

Жабра француз ташқи алоқалар комиссияси билан бўлган учрашув чоғида Жабҳатун Нусра етакчисининг «жиҳод ва шариатни татбиқ этиш»га чақириб айтган гапларини танқид остига олиб: «Суриядаги қўзғолон бир диктаторни ҳайдаб унинг ўрнига экстремист ва фанат бир низомни олиб келиш учун юзага келган эмас… Жиҳодчилардан энг биринчи азият чекканлар бизмиз» деган эди. Жабра Керри билан учрашган пайтида унга Сурия миллий коалицияси Сурияга демократияни (яъни ғайриисломий тузумни) олиб келиш мажбуриятини тўлиқ ўз зиммасига олганини ва у «террор»нинг барча турларини (яъни Исломни) бутунлай қоралашини, Сурияни авторитар давлатга (яъни рошид Халифалик давлатига) айлантиришни рад этишини ҳам таъкидлаган эди.

Барчага бирдек маълумки, Аҳмад Жабра 2013 йил 6 июлда Сурия миллий коалициясига раис бўлиб сайланган кундан буён бу коалиция Америка режаси бўйича ҳаракат қилиб келади. АҚШнинг режаси бир қанча ишларни ўз ичига олади. Улардан бири Асад режимига эмас, исломчиларга зарба беришдир. Бунинг эвазига бошқарув Асаддан Жабрага ўтади ва у Америка топшириқларини бажарадиган бўлади. Бу топшириқларнинг асосийси исломий лойиҳага қарши кураш бўлади. Аммо бунга йўл бўлсин…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here