Ишчи гуруҳи вакилларининг хабар қилишига кўра, Қирғизистон республикаси Мудофаа кенгашининг котиби Бейшенбай Жунусов бошчилигида Мудофаа кенгаши ишчи гуруҳининг диний соҳада давлат сиёсатининг ислох қилиш бўйича биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Мудофаа кенгашининг қарорига мувофиқ, ишчи гуруҳга давлат идоралари вакиллари, мустақил экспертлар ва диний ташкилот вакиллари киритилди.
Йиғилиш давомида Мудофаа кенгаши қарори билан белгиланган топшириқларнинг амалга ошириш вақти ва тартибига тааллуқли масалалар мухокама қилинди. Жумладан, Қирғизистон республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсатини 2012-2020 йилларга мўлжалланган янги Концепция таҳририни ишлаб чиқиш, Қирғизистон республикаси дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари таркибий тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (муфтиёт)нинг вазифаларини анализ қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, тўртта ишчи гуруҳи ҳамда мазкур тўрт гуруҳ ишларини ўзаро мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этилди.