Матбуот баёни
Ўрта Африкадаги мусулмонларга ёрдам берувчи ким бор!
Кеча 2014 йил 17 февраль куни BBC ахборот агентлиги шуларни хабар қилди. “Ўрта Африка жумҳуриятидаги тинчликни ҳимоя қилиш кучлари, ўз мамлакатларидан Камерун давлатига қочиб чиққан мусулмонлардан 2000тасини эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Улар христиан милисионерларининг ҳужумидан қочиб чиққан эдилар. Руванда кучларига ҳамрохлик қилган BBC мухбирининг айтишича: харбий кучлар милтиқлар, найзалар, ўқлар, қиличлар, тошлар, ва катта ошпичоқлар билан ҳужум қилишган”.
Булар Ўрта Африка жумҳуриятидаги
мусулмон биродарларимизнинг устида содир этилаётган жиноятларнинг денгиздан бир томчиси холос.
Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган адоватга тўлиб тошган салибчилар, жирканч суратда ўлдириш, ўлгунига қадар калтаклаш, оёқларни кесиш, тана аъзоларини парчалаб ташлаш, ўт билан ёқиш, жасадларни таҳқирлаш, гўштларини ейиш, бугунги кунда мусулмонлар йўлиқаётган холатлар мана шулардир, Франиция кўрсатаётган ёрдамнинг соясида, давлатлараро битимлар туфайли, мусулмон хокимларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйганликлари туфайли Ўрта Африкадаги мусулмонларнинг холатлари мана шудир. Бу худди 1995 йили содир бўлган, Сребреницадаги мусулмонларнинг холатига ўхшайди. Ўшанда ерлик аҳолидан 8 мингдан зиёдроғи ўлдирилган эди. Бу воқеа Голландия БМТ(бирлашган миллатлар ташкилоти) кучларининг кўз ўнгида бўлган эди. Америка низоми қўл остида Шом ўлкасидаги қонли қирғинлар, бундан олдин Бирмада, Фаластинда, Баттанида, Кашмирда, Шарқий Туркистонда ва бошқа жабр зулм остидаги мусулмон ўлкаларида….. Булар оламдаги мусулмонларнинг бошига тушаётган мусибатлардир, уларни фақатгина умматнинг қалқони ва химоячиси бўлган Халифалик давлатигина тўхтата олади.
“муъмин ва муъминаларга фитна солган кимсалар, сўнгра улар тавба қилмасалар, улар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун аянчли азоб бордир”.
Усмон Баххош
Ҳизбут-тахрир марказий матбуот бўлимининг мудири.