Назорат кучайтирилмоқда

533
0

1C58F942-B3CE-43C1-ACE7-F56297D5505D_mw1024_n_sЎзбекистонинг қўшни давлатлар билан чегара ҳудудида жойлашган қишлоқларида туман маъмурияти, ички ишлар органлари ва санэпидемстанция ходимлари ҳамкорлигида уйма-уй юриб текшириш бошланди. Бу текширишдан мақсад – фуқароларнинг паспорт маълумотлари, уларни доимий ёки вақтинчалик яшашлари қонунийлигини текшириш, судланганларни аниқлаш, хўжаликлардаги қўй, мол каби уй хайвонлари ва мевали дарахтлар сонини аниқлаш эканлиги айтилмоқда.

 Ўзбекистонинг қишлоқларида бундай текширувлар бошланган бир вақтда, пойтахт Тошкент шаҳрида 19 февралдан бошлаб милиция ходимлари кўпайиб, қуролли ҳарбийлар пайдо бўлди. Шаҳар марказидаги кўчаларда хорижий юк машиналарида қора ниқоб кийган қуролли аскарлар ўтиришибди. Вилоятлардаги давлат муассасаларида узлуксиз навбатчилик ташкил этилди.

 Барчага маълумки, 2014 йилда Афғонистондан АҚШ бошчилигидаги босқинчи кучлар олиб чиқиб кетилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати чегера ҳудудларида жойлашган аҳоли ҳақида тўлиқ маълумотган эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари 2003 йили Грузияда содир бўлган рангли инқилоб “улоғини” 2004 йилда “илиб” олган Украинада ҳам вазият яна чигаллашиб, фуқаролар уриши келиб чиқишига оз қолмоқда.

DK6jU2VpWXZ6

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати мана шундай эҳтиёт чораларини кўрмоқда ҳамда оддий халқни бош кўтариши у ёқда турсин, бу нарса ҳақида ҳатто ўйлашга ҳам журъат қилмасликлари учун уларнинг қалбига янада кўпроқ қўрқув солишга интилмоқда.

 Каримов эса ўз ҳокимиятига хавф солиши мумкин бўлган барча хатарларни олдини олиш ва Ўзбекистонда бунга ўхшаш ходисаларни содир бўлишига йўл қўймаслик учун барча нарсага, ўз халқини нафақат назорат ва рўйхатга олиш, ҳатто қириб ташлашга ҳам тайёр. 2005 йил 13 майдаги Андижон қирғини бунга яққол далил бўла олади.

 Ҳар бир оиладаги уй хайвонлари ва мевали дарахтларни ҳисобга олиниши эса, 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш ҳажмини камида 8 фоизга етказишлик учун бўлаётган ҳаракатдир. Ўзбекистонинг миллонлаб фуқаролари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда “дангаса”лик қилиб ишлаб топган пуллари эвазига сотиб олинган хайвонлар, барпо этилган уйлар ҳам давлатнинг ялпи ички махсулотининг “барқарор” суратда ўсишига ҳисса қўшиши ҳеч кимга сир эмас.

 Каримов бошчилигидаги бир ховуч амалдорлар эса Ўзбекистон бойликларини талон-тарож қилиб, давлат бюджетини бўшатиб қўйишгач, эндиликда ёш болалар учун бериладиган нафақага ҳам кўз олайтиришмоқда.

1 COMMENT

  1. жуда “аклли”да бу барака топгурлар! шундай куркувда жон ховучлаб бир кун албатта улимга рубару келурлар. Аллох бундай золимларни устимиздан кутаришига хам оз колгандур иншааллох!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here