АҚШ Януковичдан армияни Киев марказидан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда

534
0

vbuti_majdan_20711АҚШ ҳукумати Украина президенти Виктор Януковичдан хавфсизлик кучларини Киев марказидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни ва мухолифатга норозилик намойишларини ўтказишларига имкон беришни талаб қилди. Бу хақда АҚШ давлат депортаменти баёнотида маълум қилинди.

“Қўшма Штатлар ўзининг европалик иттифоқчилари билан Украинада содир этилган зўровонликлардаги гунохкорларни жавобгарликка тортишда ва “бўлинмас”, мустақил Украинани ёрқин келажак сари юксалтириш  йўлида украин халқига ёрдам беришда ўз фаолиятини давом эттиради”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Киевдаги тартиб соқчилари ва мухолифат орасида қуролли тўқнашув 18- февралдан буён давом этмоқда. Расмий маълумотларга қараганда 64 киши халок бўлган. Мухолифат эса, фақат 20-февралда ўлганлар сони 100 та эканини таъкдламоқда.

Бугун Украинадаги вазиятга ўз ташвишини билдираётган АҚШ ҳукумати бу ердаги воқеаларнинг қонли ривожланишига зимдан хисса қўшмоқда. Украина харитасига назар солгангиз у бугун қоқ ўртасидан иккига бўлинган. Мамлакат ғарби яъни Европа томонини мухолифат кучлари эгаллаб олган, иккинчи ярми- шарқий қисми эса, Януковичга яъни Россияга мойил. Яқинда Евро Иттифоқнинг юксак лавозимли расмийси Кетрон Эштон Россиянинг Украинани ҳам “Божхона Иттифоқи”га қўшиб олишга интилаётганлигига ишора қилиб, “Божхона Иттифоқига кирмоқчи давлатлар бунга кимларнингдир мажбурлаши билан эмас, балки ўз хохиш истаклари билан киришлари лозим”лигини таъкидлаган эди.

Хуллас, АҚШ “Евро Иттифоқ”даги хамкорлари билан Путиннинг “Божхона Итифоқи”га қарши курашмоқда. Тахлилларга қараганда, хозирча иш АҚШнинг режаси бўйича кетмоқда. Бу режа бўйича Янукович муддатидан олдин истеъфо беради ва Украини қоқ ўртасидан иккига бўлиниб кетади. Бироқ, эртага қандай бўлишини Аллоҳ билгувчироқдир.

1 COMMENT

  1. Ия! яна булиниш…ана холос…булинганни бури ер айрилганни айик ер эканда яна…буни урмон конуни дейдилар бечора халк эса уз хак-хукукини билмаган холатда улиб кетишяпти. бу куфр демократияда хеч кайси пешволар халкни азизлигини кайтариб бериша олишмайди. агар билишса!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here