Толибон отрядлари Туркманистон чегараларида пайдо бўлишди, Ашхабод Афғонистон имомлари билан музокара олиб бормоқда

665
0

images (4)“Толибон” харакати Туркманистон билан чегарадош Фарёб провинциясини ўз назорати остига олганлар. Жангариларнинг махсус отрядлари эса, айнан чегара ҳудуди пайдо бўлганлар. Бу хақда 16 февраль куни RFE-RL радиоси хабар тарқатди.

Радиога кўра,  Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби минтақанинг бошқа давлатлари НАТО аскарлари 2014-йили чиқиб кетадиган Афғонистондаги вазиятдан ўз хавотирларини билдириб, юқори даражадаги ҳарбий тайёргарлик ҳолатида турган ва террорга қарши тинимсиз машғулотлар ўтказиб турган бир пайтда Ашхабод 1990-йилларда қўлланган тажрибани яъни тинчлик ва тотувлик стратегиясини амалга оширишга умид билдирмоқда.

Умуман олганда Туркман ҳукумати Афғонистонда яшайдиган туркман лидерлари билан музокараларни бошлаб юборган. Расмий Ашхабод ўзининг “бетарафлигини” намоён этиб,  толибларнинг чегара худудларидаги фаолиятини “сезмаган” ҳолда Фарёбни озиқ овқат ва электр энергияси билан таъминлаб келмоқда. Шу кунларда бир гурух афғон имомлари, улар орасида Толибон билан яқин алоқада бўлган шахслар Туркманистоннинг расмий вакиллари билан, шу жумладан ташқи ишлар вазири Вело Ходжиев билан учрашганлар. Озодлик радиосининг туркман хизмати бу хақдаги хабарни туркман ҳукумати делегацияси аъзолари томонидан қўлга киритган. Давлат оммавий ахборот воситаларида эса, бу хақда маълумот берилмаган.

RFE-RL радиосига кўра, 1990-йиллари толиблар Афғонистоннинг катта қисмини ўз назоратлари остига олган пайтда Марказий Осиёнинг бошқа минтақаларидан фарқли ўлароқ Туркманистон бунга ўзининг салбий муносабатини билдирмаган. Ашхабод Толибон ҳукуматини расмий тан олмаган, бироқ, уларга Туркманистонда ўз ваколатхонасини очишларига ва 1999-йили толиблар билан Шимолий альянсга Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида музокара ўтказишга рухсат берган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, “Афганистан.Ру” сайтининг таъкидлашича,  Туркманистон, Афғонистон, Покистон (ТАПИ) ҳудудлари орқали газ қувурларини ўтказиш режаси ҳам 1990-йили яъни толиблар Афғонистоннинг катта қисмини эгаллаб турган бир пайтда илгари сурилган эди.

RFE-RL мухбирларининг маълумотларига кўра, айни дамда толиблар чегара ҳудудидаги Фарёб ва Жаузжан провинцияларида ўз мавқифларини мустахкамлашмоқда. Уларнинг сафини этник туркман ва ўзбеклар кенгайтирмоқда. Улардан 360 таси хозир Сириядаги мужоҳидлар сафида тоғут Асадга қарши курашмоқда.

Туркманистон куч ишлатар тизимлари яхши тайёргарликдан ўтган қуролли гуруҳларга қарши қандай харакат қиларкин? Ахир, Туркманистон Хавфсизлик хизмати кучлари ҳокимиятга қарши кураш у ёқда турсин, ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қила олмайдиган “эзилган, мазлум,қўрқоқ” аҳоли билангина муомала қилишни билади. Қолаверса, Туркманистон беқарорлик мақомини ушлаб, хеч қандай сиёсий-ҳарбий блокларга қўшилмаган. Унга ташқаридан ҳужум бўлса ёки ўзининг ичидан ўт чиқиб кетса, ташқаридан хеч қандай ёрдам кучи келмайди. Бу муаммони ҳал қилиш мамлакат армиясининг ҳарбий салохиятига боғлиқ бўлади.  Жамоатчилик ва сиёсий таҳлилчиларни  айни шу нарса ўйлантирмоқда.

Сиз билан биз мусулмонларни эса, бошқа масала ўйлантиради. Хўш, Туркманистон толибларга нисбатан беқарор мақомда турган экан, бу туркман халқи учун яхши. Аммо, АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистонга уруш бошлаганда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари бунга қаршилик билдиришмади. Билъакс, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзининг ҳудудидан босқинчи кофирларга база очиб беришди. Кофирнинг ҳарбий учоқлари шу жойлардан учиб бориб, афғон халқини-мусулмонларни қирғинбарот қилиб келди. Неча-неча оилаларнинг ёстиғи қуриди. Биз уйимизни кофирга ижарага бердик. У ижарага киришидан олдин “мен сенинг мусулмон қўшнингни ўлдираман”, деб очиқ айтди. Биз эса, парво қилмадик; “ўлдирсанг, ўлдиравер”,- дедик. Кофир бориб, мусулмон қўшнимизни ўлдирди. Хўш, биз қандай мўъминмиз? Ахир, Қуръонда “Албатта мўъминлар бир бирлари билан биродардирлар”,-дейилган. Расулуллоҳ(С.А.В) “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм ҳам қилмайди, ёрдамсиз ҳам ташлаб қўймайди ….”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here