Татаристонда мусулмонларга нисбатан зулм ортиб борар экан, дунёнинг турли жойларида, жумладан Иорданияда ҳам холис муслим ва муслималар тарафидан норозилик компанияси давом этмоқда.
Қўлларида Татаристондаги мусулмонлар билан ҳамдард эканликларини ифодаловчи шиорлар ёзилган лозунглар кўтариб олган Муслима опа-сингилларимиз Иорданиядаги катта масжид олдида намойиш ўтказишди.
Муслималар “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”, номли норозилик намойиши чоғида ҳаётдаги барча муаммолар ва қийинчиликларнинг бирдан-бир сабаби Аллоҳнинг ҳукмларини ҳаётда ижро қилинмаётганлиги эканлигини таъкидлар экан,
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”, (Тоҳа 124) оятини одамларнинг эсига солишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақида битилган махсус рисолани ўтган-қайтганларга улашган Муслималар Халифалик давлатини тиклаш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарз эканлигини йиғилганларга етказишди.
Шунингдек, Иорданиядаги Ҳизбут Таҳрир аъзолари Иордания-Россия дўстлик жамиятининг раҳбари доктор Исо ал-Дибаҳ ва Иордания-Россия маданият марказининг бош мудири доктор Вадим Засковни зиёрат қилди.
Зиёрат чоғида Ҳизб йигитлари бу икки ҳайъатга Россия ҳукумати тарафидан Татаристон ва Россиядаги мусулмонларга нисбатан қўлланилаётган жиноятлар, адоват ва нафрат билан қилинаётган муомалалар ёритилган баёнотни топширди.