АҚШ ҳукумати ўзининг учувчисиз аппаратлари учун янги база қидирмоқда

530
0

images (2)Америка расмийларига кўра, Оқ уй жорий йилнинг охиригича ўз аскарларини Афғонистондан олиб чикиб кетиши эхтимоли боис, Обама маъмурияти Покистоннинг шимолий ғарбига учувчисиз аппаратлардан зарба бериш учун Марказий Осиёда базалар ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.

Агар альтернатив режалар амалга оширилса ва агар жосуслик махкамалари ўзларининг учувчисиз аппаратлари жойлашган афғон базаларини йўқотса, Марказий разведка Бошқармаси (МРБ) нинг “Ал-Қоида” кучлари хақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши ва Покистоннинг тоғли худудларига аниқ нишонни кўзлаб учувчисиз аппаратларни юбориши имконияти йўқолади.

Шундай қилиб, 2014-йилдан кейин Америка аскарларининг Афғонистонда яна бир муддат қолиш масаласида Ҳамд Карзайнинг қаттиқ қарши туришидан МРБнинг аниқ нишонга олиш режаси чиппакка чиқиши мумкин. Карзай Америка аскарларини узоқ муддат Афғонистонда қолиб кетишига йўл берадиган хавфсизлик хақидаги икки томонлама шартномага имзо чекишдан бош тротиб келмоқда. Оқ уйнинг айрим маслахатчилари ҳам армияни мамлакатдан бутунлай олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келганлар.

Амалдаги ва собиқ офицерларга кўра, МРБ айғоқчилари нишонни аниқлашда ёрдам берадиган манбаъ яъни нафси учун иймонини сотган сотқин, хоин кишилар билан алоқа ўрнатадилар ва  уларни GPS (система глобального позиционирования) ускуналарини ўрнатишга ёллайдилар. Ушбу ускуна ўрнатилган автомобил, инсон ва бошқа объектларни фазодан назорат қилиш ва исталган пайт уларга қарши учувчисиз аппарат орқали ракета ҳужумини амалга ошириш имконияти туғилади.

Агар афғон базаси кўчирилса, у ҳолда “Predator” ва “Reaper” русумидаги учувчисиз аппаратлардан ташкил топган МРБ флоти Афғонистоннинг шимолидаги аэродромларга жойлаштирилиши кўзланмоқда, бироқ, Афғонистон шимолида жойлашган қайси Марказий Осиё давлатига жойлаштириши хақида расмий маълумот хозирча йўқ. Бу хақда маълумот сўралган расмийлардан бири, “Шимолга база очиш хақида эхтиёт чоралари бор”,-дейиш билан кифояланган, халос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here