Бутун дунёга маълумки, Россияда юз берган портлашлар ва черковга ўт қўйилиши ортидан Россия ва унга тобе бўлган Татаристон ҳукумати бу ишларнинг айбдори сифатида мусулмонларни нишонга олди. Куч ишлатар тизими тарафидан кўча кўйларда мусулмонлар қўлга олиниб, қамоққа ташланяпти ва турли қийноқларга солинмоқда.
2013 ноябр ойидан бошлаб рус полицияси билан ҳамкорликда мусулмонларга қаратилган қамоққа олиш амалиётини ўтказаётган Татаристон куч ишлатар тизими мусулмонларга нисбатан оғир қийноқ услубларини қўллаб, қилмаган ишларини бўйнига олиши учун мажбур қилмоқда.
Рус жалодлари ва Татаристон ҳукумати мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган бу зулм ва қийноқларига қарши Туркиянинг бир қанча шаҳарларидаги Мусулмонлар Татаристондаги биродарларига дастак бўлиш учун ҳаракатга келишди. Улар Россия ва унинг малайи Татаристон ҳукуматидан қийноқларни тўхтатиш ва уларни зудлик билан озод қилинши талаб қилиб чиқишди.
Истамбул, Анкара, Вурса, Адана, Мерсин, Шакария, Ялова, Хўжаэли, Ван, Эрзурум, Коня, Караман, Шонлиурфа ва бошқа шаҳарлардан мусулмон ёшлар, қарилар, аёллар ва болалар татаристондаги мусулмонлар билан ҳамнафас эканликларини изҳор қилишди.
Allohu akbar