Америка Исломга ва Сурия мусулмонларига қарши тил бириктирувларга ошкора бош бўлмоқда

475
0

0hizb-340x264-300x233

Америка Исломга ва Сурия мусулмонларига қарши тил бириктирувларга ошкора бош бўлмоқда, миллий коалиция аъзолари эса кўр-кўрона, ҳеч нарсани англамаган ҳолда унга итдек хизмат қилмоқдалар!

Америка Исломга ва Сурия мусулмонларига қарши тил бириктирувларга ошкора бош бўлмоқда, миллий коалиция аъзолари эса кўр-кўрона, ҳеч нарсани англамаган ҳолда унга итдек хизмат қилмоқдалар!

 Сурия жиноятчи режимининг ҳимоячиси мавқейини эгаллаган Америка Ташқи ишлар вазири Жон Керри 5 феврал, чоршанба оқшоми “CNN” телеканалига берган интервьюсида, “Мен Суриядаги вазиятни шундай баҳолайман; Асад ғалаба қозонмади, аммо ютқазгани ҳам йўқ, аммо адолат юзасидан, айрим даражада Асад ўз мавқейини ҳатто яхшилаб олганини, қўшимча қилиш керак”, – деди. Сурия режимини ҳимоя қилишда ҳудди шундай мавқени эгаллаган Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Аракчи ҳам таҳминан бир ҳафтача олдин баёнот берган эди. У, Женевада ядровий ҳамкорлик доирасида эришилган келишувга мувофиқ Теҳрон учун музлатилган ҳисобдан Эрон 550 миллион доллар миқдорида биринчи тўлов олганлигини эълон қилди. Эрон учун ёрдам тариқасида берилаётган бу миллиардлаб долларлар, аслида Эрон Сурия режимини дастаклаш билан боғлиқ вужудга келган иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтиши ҳамда қонхўр Сурия режимига кўрсатаётган ёрдамини давом эттириши учун берилмоқда.

Сурия қўзғолончиларининг сиёсатлари Америка олдида ўзини кўрсатмоқда, Керри ўз баёнотида айтганидек “катта муаммо билан катта қийинчиликлар фарқланади”. Шунинг учун ҳам Шом инқилоби ўз товонлари билан Сурияда эзғилаб ташлаган Америка сиёсати ҳудди буқа тегирмон атрофида айлангани каби – қотилликларни кўпайтиришдан бошқа – ўз манфаатлари учун фойдали бўлган йўлни билмай доира бўйлаб айланиб юрибди. Исломий Халифалик тарафдорлари шундай мавқени эгаллашдики, Америка ҳам ҳудди ўзининг жосуслари ва сунъий мухолифат коалицияси каби Шом ерида мустаҳкам жойлашишга йўл топа олмаяпти. Уларнинг мақсадлари барчага маълум – инқилобга ханжар уриш ёки Женева конференциясида уни (инқилобни) бўғиб ташлаш. TNT (кимёвий қуроллар) бочкаларини йўқ қилиш тўғрисидаги янгиликлар эса фақат “Женева-2” конференциясини тўлдирмоқда.

Эй, Сурия мусулмонлари!

Коалиция, ҳарбий кенгаш, у ер бу ердаги мухолифат ҳамда аср жиноятчиси билан “Женева-2” йиғилишида иштирок этишга рози бўлганлар, Ироқ ва Афғонистонга салбчилик юришлари ташкилотчиси бўлган “Сэм амаки”нинг ваъдаларига ишонганлар воситачилигида бераётган ваъдалари орқали Америка ўзининг “ақли ноқислиги”ни исботлаб турипти. Аслида эса Америка қонхўр Башарга вақт бериб келди… Бундан ташқари, бизнинг мамлакат ва бизларни йўқ қилишда ҳамда қирғин ва қотилликларда унинг ортида туришини тўхтатмади. Ва мана бу Эрон, ўзини “қаршилик ва зиддиятларнинг меҳвари (ўқи)” деб атайдиган ёлғоннинг қолдиғи. Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Америка ва унинг “ўгай қизи” бўлган (Исроил)га яқинлашишни умид қилиб сўзлаган ўзининг хавфли ва жирканчили нутқида, яҳудийларга қарши амалга оширилган Холокостни “вахшийлик ва ёввойилик ва у ҳеч қачон қайтарилмаслиги зарур”, деди.

Биз сўраймиз: сен Сурия тўғрисида, ҳозирги замон тарихи бунга ўхшашини кўрмаган ҳақиқий Холокост ҳақида нима дейсан? Сен одамлар устидан ташланган TNT бочкалари ва бунинг оқибатида минглаб тинч аҳоли, шулар қаторида аёллар ва болалар қурбон бўлган Холокост ҳақида нима дейсан? Ахир бу Холокост Эрон томонидан вужудга келтирилган эмасми, мазкур геноцид, Керрининг ҳисоблашича, Американинг яқин дўсти ва жосуси бўлган Башарнинг мавқейини яхшиланишими!?

Эй, Ислом ерларининг маркази бўлган Шом юртининг ҳаққоний, сабрли мусулмонлари!   

Ҳақиқатда, Ислом – Аллоҳ томонидан нозил қилинган бошқарув бўлганлигидан Сизларга қарши халқаро тил бириктириш шундай қаттиқ ва қонли йўналиш олди. Ислом бу – Сизларнинг ерингиздаги ва осмонингиздаги Халифаликдир. Шунинг учун сўзсиз ёлғиз Аллоҳ халос этиши мумкин бўлган бундай бадбахт вазиятдан чиқиб кетиш зарур. Ислом битта мақсад билан ҳарбий кучларни ер юзида ягона кучга айлантиради. Аллоҳ оламга ёрдам бериш учун Халифаликни барпо этганларни қандай ҳам яхши кўради. Мазкур мукаммал лойиҳа Сурия учун зарурий бўлган барча элементларга эга.

Ҳизб ут-Таҳрир Сизларни Сурияда тўғри йўлдаги Халифаликни барпо этишга чақиради, чунки Халифалик – Сизлар учун ҳозирги чалкаш вазиятдаги ягона таянч, шунинг учун ҳам қўлларингизни узатинг ва Аллоҳ билан энг яхши иш устида келишув тузинг ҳамда Аллоҳнинг ҳузуридаги яхшиликлар билан шодланинг!

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ ، مَا كَانَ اللَّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَا أَنْتُمْ عَلَيْهِ حَتَّى يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَجْتَبِي مِنْ رُسُلِهِ مَنْ يَشَاءُ فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَإِنْ تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ

Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки Биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир. Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўйувчи эмас. Ҳали у (Ухудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади. Аллоҳ сизларни ғайб илмидан хабардор қилмади. Лекин Аллоҳ пайғамбарларидан Ўзи истаган зотларни сайлаб олур (ва уни ғойибдан хабардор) огоҳ қилур. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улуғ ажр-мукофот бордир”  [3: 178, 179].

Ҳишом ал-Бобо

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими раиси

07 Робиъ ус-Соний 1435 ҳ.й

07.02.2014 йил

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here