Сисийнинг Москвага ташрифи АҚШга оғир ботди

543
0

images (10)

Россия президенти Владимир Путин Миср мудофаа вазири Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан Москвада учрашиб, уни Миср президентлигига номзод сифатида қўллаб қувватлашини билдирди.

“Ўзимнинг ва бутун Россия халқининг номидан сизга муваффақият тилайман”, деди Путин Сисийга

Бироқ Миср мудофаа вазири Абдулфаттоҳ ас-Сисий шу вақтгача Миср президентлик сайловига ўз номзодини қўйганлигини очиқ эълон қилган эмас.

Шунингдек ас-Сиси Москвада ҳамкасби Сергей Шойгу ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам учрашди. РИА Новости ахборот агентлигининг ёзишича, Ас-Сиси ва Шойгу ўртасида ҳаво, денгиз ва қуруқликда муштарак маневр ўтказиш учун битимга имзо чекишган.

Путиннинг ас-Сисий билан учрашуви ва Путин уни қўллаб қувватлаши ортидан бир неча соат ўтиб, АҚШ тарафидан акс садо янгради. Қўшма штатларга кўра, Миср президентини танлаш Россия президентини иши эмас.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзловчиси Мария Ҳарф матбуот конференцияси ўтказиб, Москванинг Қоҳирага яқинлашуви АҚШ-Миср алоқаларига путур етказа олмаслигини таъкидлади.

Ҳарф Қоҳиранинг бошқа давлатлар билан алоқа ўрнатишда эркин эканлигига ишора қилар экан, “Москва билан Қоҳиранинг тобора яқинлашуви АҚШ билан Миср ўртасидаги қадимий, кучли, узоқ тарихга бориб тақаладиган алоқаларга асло зарар етказа олмайди”, деди.

Ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан Мисрни қўллаб қувватлаш қудратига эга ягона давлат – бу Қўшма Штатлар эканлигини таъкидлаган Ҳарф, “бу иш икки давлат ўртасидаги муштарак манфаатларга таъсир қилмаслигини” билдирди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here