Валентиннинг “муқаддаслиги” нимада?

0
550

Бир куни уй-рўзғор ташвишлари билан банд эдим. Тўсатдан эшик очилиб қизалоғим мактабдан очиқ чеҳра билан кириб келди. Югурганича келиб икки юзимдан ўптида: -“ Ойижон, мен сизни ҳаммадан кўпроқ яхши кўраман, мана бу совға сизга, буни ўзим тайёрладим, мен сизни Валентин куни билан табриклайман” – деди ва менга бир рангли, гуллару- юракчалар чизилган расмни узатди.
Мен таажжубда қолдим, ахир бу бегуноҳ ниҳол қандай парвариш топса, ўшандай самара беради-да.
Кутилмаган ҳадяни бир ерга қўйиб, дарҳол мен учун нотаниш аммо “муқаддас” деб ном олган Валентин тўғрисида маълумот йиға бошладим. Агар ишонсангиз тадқиқотим натижасида шунақанги аҳволда қолдимки, ҳаммасини тасвирлашга сўз ожиз. Афсусли бу куфр қонунлари батамом бузуқлигу разолатдан иборат.
Маълум бўлишича Валентин бир насроний экан. Келинг яхшиси сизларни ҳам Валентин ва унинг “муқаддаслиги” ҳақида хабардор қилсам:
14 феврал куни куфр оламида муқаддас Валентин куни ҳисобланади. Бутпарастлар бу кунда ҳосил ва жинс бузилиши худоси – Валини улуғлашади.
Энди бўлса мазкур маросимни Мукаддас Валентин куни дея нишонлашади. Бундан ташқари римликлар бу кунда Lupercalia деб ном олган шаҳватпарастлик фестивалини байрам қилишади ва унда муҳаббат худоси Juno Februata-ни улуғлашади.
Ҳамма одамлар ўз ишларини ташлаб ўйнаб-кулиб, майпарастлигу шаҳват билан машғул бўлишади. Айнан ушбу кунда туллар ўзларига жуфт танлашади.
Аммо расман бу маросим ХIII асрдан бошлаб Ғарбий Оврупода бир одатий тусга айланди, кейинчалик 1777 йилдан бошлаб АҚШ да ҳам бу байрам қаторига кириб қолди.
Хўш, Валентиннинг ўзи ким?
Бу ошиқларнинг ҳомийси ҳисобланган киши ҳақида турли ривоятлар “тўқилган” бўлиб, ҳозир шулардан бирини қисқача сизларга маълум қилмоқчиман.

Рим императори Клавдий ll ҳукмронлиги даврида Валентин исмли руҳоний яшарди. Император Клавдий ҳамиша ўзга ерларни забт қилиш билан овора эди. У ўзининг аскарларини оила, бола чақа аёллар билан банд бўлиб, ҳарбий машқларга бепарво бўлишларини истамасди. Шунинг учун у бир фармон чиқардики, унга биноан ҳеч кимса ишқ тўғрисида на ўйласину ва на фарзанд кўпайтирсин. Аммо руҳоний Валентин императорнинг буйруғига заррача парво қилмасдан махфий тарзда ошиқларнинг бир-бирлари билан учрашишига шароит муҳайё қилиб берди, ҳатто агар зарурат туғилса уларни никоҳлаб қўйди. Бундан хабар топган император дарҳол одам юбориб уни зиндонга ташлайди. 270 йилнинг 14 февралида Валентинни оловда куйдиришади. Ҳукм ижро қилинишидан бир кун илгари у ўз маъшуқасига муҳаббатнома йўллайди.
Хуллас, унинг қуриган жисмининг бир бўлаги (одамнинг қуриган жасадини насронийлар муқаддас билишади) Римга дафн қилиниб, қолган қисмини унинг ватани Терн шаҳридаги Антония будхонасига кўмишади.
Бундан сўнг уни бир руҳоний мазлум сифатида католик қонунчилигига киритилади. Яъни 496 йили рим папаси Геласиус 14 феврал кунини муқаддас Валентин куни деб эълон қилади.
Аммо 1969 йилги тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, Валентиннинг “қилмишлари” таҳсинга лоиқ эмас экан, шунга кўра уни католик тақвимидан ўчириб юборишди.
Шундай бўлса-да,  одамлар бу маросимни нишонлашдан тўхтамадилар. Яъни ҳанузга бу маросим байрам қилиниб, йилдан йилга уни нишонлайдиганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу кунда байрам қоидасига биноан зинокорлик авжига чиқади. Маълумотларга кўра бу кунда бирор қизга биринчи бўлиб учраган эркак, албатта уники бўлиши шарт, акс ҳолда бу “муқаддасотга” тўғри келмайди… Бу афсона ҳақида ҳар қанча сўзламайлик, хеч поёнига етиб бўлмайди.
Хуллас, 15 асрдан бошлаб бу нарса Ғарбда, француз ва инглизлар орасида кенг ёйилди.
Британияда қизлар эрта тонгда ўзларига оро берган ҳолда кўчага чиқадилар ва ҳар бир ўткинчи эркакни кўздан кечирадиларда, ўзларига жуфт танлашади.
Британияликлар бу кунда яхши кўрган одамларига , ҳатто ҳайвонларга ҳам (!) совға салом улашадилар ва муҳаббат изҳор этадилар.
Энг даҳшатлиси Ямайкада “яланғочлар байрами” нишонланади ва иштирокчилар яланғоч ҳолатда бир-бирларини танлашади.
Шотландияда туллар кўнгли тусаган одам билан очиқчасига кўнгилхушлик қиладилар.
Германияда эса жуда кулгили, яъни 14 феврални ақли заифлар куни деб аташган. Бу кунда барча руҳий шифохоналарни қизил ленталар билан ясатишади ва савдоий одамларга эҳтиром кўрсатишиб муҳаббат изҳор қилишади.

Аммо бизларга яқин бўлган Россияда бу маросимни нишонлашни аввал гўдаклардан бошлашди. Аввалида ота-оналар бунга қарши чиққандек бўлишди-ю аммо кейиноқ муқаддас Валентинни байрам қилишликка ўзлари бош бўла бошлашди. Чунки бу нарса демократик тамойилларга мувофиқ келади.
Энг ачинарлиси, бу жирканч анъана қисқа муддатда бизнинг юртларимизгача ўрмалаб келди ва шу кунларда бизлар учун ўша ёт бўлган байрам арафасида турибмиз. Ҳозир дўкону бозорларда бу санъага аталган турли туман совғалар сотувга чиқарилган бўлиб, уларнинг ҳаёсиз ташқи кўриниши ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Бизларнинг савдо пештахталаримизни бундай товарлар билан Хитой ҳукумати “таъминлаб” турибди ва хеч кимга сир эмаски, хитойлик будпарастлар доимо аҳли муслимни наслини бузиш хаёлида юради.
Ана энди азиз биродар, сиз Валентин ва унинг “муқаддаслиги” хусусида маълумотга эришдингиз. Балки сиз бу каби динимизга бегона бўлган анъаналар ҳақида мендан кўра кўпроқ нарсани биларсиз. Аммо ҳозир мен сизнинг жасадингизнинг бир аъзоси қатори сизни сергакликка даъват қилмоқчиман. Бу сўзларимни бизларнинг азиз Муаллимимиз Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи васаллам) сўзлари билан қувватламоқчиман:

То ки банда хечқиси йўқ нарсани хечқиси бор бўлиб қолишлигидан эҳтиётланмагунча тақводорлар даражасига етмайди”.
Яна бундай деганлар:-“Барча маросимларингизни мендан олинглар”.
Яна айтганлар:-“ Уч нарса ҳақдир, бўлиши аниқдир:… қайси бир киши қайси бир қавмни яхши кўрса, қайта тирилишда ўшалар билан бирга бўлади”.
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга бошласин. Омин!

Мунаввара.

NO COMMENTS

  1. Zinnura
    Сиздан Аллоҳ рози бўлсин бизларга шу маълумотн етказганинггиз учун.