Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Абу Умар Насорнинг ҳайвон бавли ва тезагига оид саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муҳтарам шайхимиз, Анас ибн Молик ҳадисида бундай келади:
«Росулуллоҳ Aнинг олдиларига Укл ёки Урайнадан бир қавм келди, улар Мадинада қувватсизлик касалига мубтало бўлишди. Шунда Росулуллоҳ A (асҳобларига) улар учун соғин туя олиб келишни буюрдилар, уларга эса унинг бавли ва сутидан ичишни буюрдилар» (Саҳиҳи Муслим).
Бизнинг табаннийимиз бўйича, бавл нажосатдир ва нажосатдан фойдаланиш мутлақ ҳаром, бу нажосат бавл бўладими ёки тезакми, гўшти ейиладиган ҳайвонларники бўладими ёки бошқаникими, фарқи йўқ.
Улардан фойдаланишнинг ҳаромлигига далил истинжо қиссасидаги Росулуллоҳ Aнинг (тезак ҳақидаги): «إنها ركس албатта у рикс (нажас)дир», деган сўзларидир. Ибн Хузайма ривоятида «إنها ركس إنها روثة حمار албатта у риксдир, у эшак тезагидир», деган гап зиёда қилинган. Мен Шавконийнинг «Найлул автор»ида Тамимийдан тезак от, ҳачир ва эшакка хос эканини нақл қилганини ўқиганман. Ушбу икки ҳадисни жамлашдан гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг тезагидан экин-тикин ишларига ўғит сифатида фойдаланиш мумкинлиги келиб чиқади. Бизга шуни шарҳлаб берсангиз, Аллоҳ сизга барака ато этсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!
1 – Ҳайвон бавли ва тезагининг нажосатлиги ҳақида:
Гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг бавли ҳам, тезаги ҳам ҳаром эканида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Аммо гўшти ейиладиган ҳайвонларники ҳақида ихтилоф бор.
Мен учун далили кучлироғи, булар фойдаланиш мумкин бўлмаган, фақат даволаниш учун ва макруҳ ҳолатда мумкин бўлган нажасдир. Бу кейинроқ баён қилинади. Модомики, нажас эканми, фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Муслим Ибн Аббосдан ривоят қилади: Умарга Самуранинг хамр сотгани ҳақида хабар келди. Шунда Умар бундай деди: Аллоҳ Самурани ҳалок қилсин, ахир у Росулуллоҳ Aнинг бундай деганларини эшитмаганми:
«لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ، حُرِّمَتْ عَلَيْهِمُ الشُّحُومُ، فَجَمَلُوهَا، فَبَاعُوهَا»
«Аллоҳ яҳудларни лаънатлади, чунки уларга ҳайвон ёғи ҳаром қилинган эди, уни эритиб сотишди». Демак, нажасдан фойдаланиш ҳаром.
2 – Бавлнинг нажаслигига далиллардан:
– Имом Бухорий ўз Саҳиҳида Анас ибн Моликдан ривоят қилади, «Бир бадавий келиб, масжид ҳовлисига бавл қилди, одамлар унга бақириб ҳайдашди, шунда Набий A уларни қайтардилар. Бадавий бавл қилиб бўлгач, Набий A бир пақир сув келтиришни буюрдилар ва уни ювиб юборилди».
– Имом Бухорий ўз Саҳиҳида Ибн Аббосдан ривоят қилади: Набий A икки қабр ёнидан ўтаётиб, бундай дедилар:
«إنّهُمَا لَيُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ، أَمَّا أَحَدُهُمَا فَكَانَ لاَ يَسْتَتِرُ مِنَ البَوْلِ، وَأَمَّا الآخَرُ فَكَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ»
«Бу иккиси ҳам азобланяпти, оғир гуноҳ сабабли азобланишмаяпти. Бири бавлдан сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик қилиб юрарди».
– Дориқутний Анасдан ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:
«تَنَزَّهُوا مِنَ الْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ الْقَبْرِ مِنْهُ»
«Бавлдан тозаланинг, чунки қабр азобининг барчаси ўшандан».
Бавлнинг воқеи битта, одамники ҳам, ҳайвонники ҳам фарқсиз ва унинг нажаслигига бўлган далолат тўғри келаверади, чунки хоҳ инсон бавли бўлсин, хоҳ гўшти ейиладиган ҳайвон, хоҳ ейилмайдиган ҳайвон бавли бўлсин, ҳар қандай бавл нажосат бўлиб, бавл воқеи биттадир.
– Имом Бухорий Анас ибн Моликдан ривоят қилган: «Росулуллоҳ Aнинг олдиларига Укл ёки Урайнадан бир қавм келди, улар Мадинада қувватсизлик касалига мубтало бўлишди. Шунда Росулуллоҳ A (асҳобларига) улар учун соғин туя олиб келишни буюрдилар, уларга эса унинг бавли ва сутидан ичишни буюрдилар», деган ҳадисга келсак, у даволаниш мавзусида. Ибн Можада хамр билан даволаниш ҳақида ҳадис бўлиб, у қуйидагича: Ибн Можа Ториқ ибн Сувайд Ҳазрамийдан ривоят қилади: Мен: ё Росулуллоҳ, еримизда узумлар бор, уни сиқиб хамр (маст қилувчи ичимлик) қиламиз, ундан ичсак бўладими? – деб сўрадим, ул зот: «йўқ», дедилар, мен: биз уни касал учун шифо сифатида ишлатамиз, дедим, ул зот: «У шифо эмас, балки у касалликдир», дедилар. Ушбу икки ҳадисни жамлаш натижасида нажосатдан даво сифатида фойдаланишдан қайтариш қатъий эмаслиги, демак макруҳлиги аён бўлади. Хуллас, бавлни ичиш орқали даволаниш макруҳ бўлиш билан бирга жоиздир ва бу унинг нажосат эмаслигини англатмайди.
3 – Тезакнинг нажосатлигига бўлган далиллардан:
– Имом Бухорий ўз Саҳиҳида Абдуллоҳдан ривоят қилади: Набий A ҳожатга бордилар ва менга учта тош келтиришни буюрдилар, мен иккита тош топдим, учинчисини излаб, тополмадим, шунда бир тезакни олиб бордим. Ул зот иккала тошни олдилар-да, тезакни улоқтириб ташладилар ва: «У риксдир», дедилар. Рикс – нажас, демакдир.
Аммо сиз тезак деб фақат гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг чиқиндисига айтилади, дедингиз ва Ибн Хузайма ривоятида «у риксдир, у эшак тезагидир», деган гап зиёда қилинганини айтдингиз. Бироқ имом Бухорий ва бир гуруҳ сунан соҳиблари – Аҳмад, Насоий, Термизий, Табароний, Дориқутний, Байҳақий, Баззор, Абу Яъло сиз айтган «у эшак тезагидир», деган зиёдани зикр қилмаганлар. Шуннга қарамай мен Ибн Хузаймада қуйидаги ривоятни топдим: Абу Ҳурайра Набий Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«إِنَّمَا أَنَا لَكُمْ مِثْلُ الْوَالِدِ لِوَلَدِهِ، فَلاَ يَسْتَقْبِلْ أَحَدُكُمُ الْقِبْلَةَ وَلاَ يَسْتَدْبِرْهَا – يَعْنِي فِي الْغَائِطِ – وَلاَ يَسْتَنْجِ بِدُونِ ثَلاَثَةِ أَحْجَارٍ لَيْسَ فِيهَا رَوْثٌ وَلاَ رِمَّةٌ»
«Албатта, мен сизлар учун отанинг боласига (меҳрибонлиги) каби (меҳрибонман), бас, сизлардан бирортангиз (ҳожатда) қиблага юзланиб ҳам, орқасини қилиб ҳам ўтирмасин ва учтадан кам тош билан истинжо қилмасин, уларнинг орасида тезак ҳам бўлмасин, суяк ҳам». Бу ҳадиснинг санади ҳасандир. Шу билан бирга, бавл ҳақида айтганимиздек, тезакнинг ҳам воқеси биттадир, у гўшти ейиладиган ҳайвонники бўладими ёки гўшти ейилмайдиган ҳайвонникими, фарқи йўқ, шунинг учун унга нажосат ҳукми татбиқ этилади. Эшак тезаги нажосат бўлганидек, сигир тезаги ҳам нажосат, яъни тезак – хоҳ гўшти ейиладиган ҳайвонники бўлсин, хоҳ гўшти ейилмайдиганники – барчаси нажосатдир.
Мен шуни таржиҳ қиламан (бошқасидан кўра кучлироқ деб биламан). Таржиҳ қиламан деганимнинг сабаби, бу ерда гўшти ейиладиган ҳайвоннинг бавли ва тезаги нажосат эмас деган эътиборли фикрлар ҳам мавжуд.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
shayhdan alloh rozi bo’lsin va yanada ilmini ziyoda qilsin va bizlarga bu hizmatidan unumliy foydalanishlik nasb qilsin amin