Дархон қишлоғи ёшлари Саруудаги митингчилар билан учрашиш ниятида

565
0

Жетиўғуз

Иссиқкўл вилояти Жетиўғуз туманидаги Дархон қишлоғи ёшлари бугун 6- феврал куни Саруу қишлоғида митинг ўтказаётганлар билан учрашиш ва Қоракўл – Боконбоев – Балиқчи йўлини очишни талаб қилиш ниятидалар. Бу ҳақида Иссиқкўл вилояти ИИБ матбуот котиби Сталбек Усубакунов хабар берди.
ИИБ матбуот котибининг хабар қилишича, Бугун Дархон қишлоғидаги ёшлар ўз етакчилари Жирғалбек Чамаев ва Жениш Барикбаев билан Сарууда ўтаётган митингга қўшилган қишлоқдошларининг уйларига боришди. Қоракўл – Боконбоев – Балиқчи йўли тўсиб қўйилган. Жетиўғуз тумани Қизилсув қишлоғидаги автобазада маршрутли бус хайдовчилари Саруу қишлоғидаги митингчилар билан учрашди. Матбуот котибининг сўзларига кўра, учрашувда маршрутли бус хайдовчиларининг олтита бригадаси ва таксистларнинг тўртта бригадаси қатнашган.
Сталбек Усубакуновнинг хабар қилишича, Жетиўғуз туманидаги қатор қишлоқ аҳолиси Қоракўл – Боконбоев – Балиқчи йилини тўсиб қўйганларга қарши антимитинга чиқиш ниятидалар. Йўл хозирги вақтга қадар ёпиқлигича қолмоқда, бу эса Барскоон, Тамға, Ўргачор, Қизилсув, Тоосор ва Болтабой қишлоқлари аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Туркистон:

ИИБнинг бу баёнотини қандай тушуниш мумкин – провокациями ёки провокацияга ундашми? Эҳтимол провокация уюштиришдир, тушунарсиз баёнот. Бу хавфсизликни таъминлаш органининг эмас, аксинча хавфсизликка путур етказиш идорасининг орзу истагига ўхшайди.
Ҳа, бу ҳукумат ҳам аввалгиси сингари, антимитинг номи билан аталмиш, халқни халққа қарши қўйиш йўлини тутишга очиқ ҳаракат қила бошлади. Эсласангиз 2010 йилнинг бошида, ҳудди ҳозирги ҳукумат тахтга келиши олдидан, ўзлари Бакиев томонидан шу услуб билан қарши олинишган эди. Бу жуда ифлос сиёсат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here