Акс садо…

472
0

images

 3- феврал куни Ала-Арча давлат қароргоҳида Қирғизистон республикаси Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган эди. Мазкур йиғилишда Қирғизистондаги диний вазият қониқарли ахволда эмаслиги “мустақиллик бошларида дин ишларига аралашмаслик сиёсати хато бўлганлиги” таъкидлаб ўтилган ва бу йиғилишда сўзга чиққан президент Атамбаев, “Чала мулла дин бузар деганларидек, айрим мусулмонсифатлар ислом дини билан Араб, Бангладеш, Покистон маданиятини чатиштириб, халқимиз маданиятини бузаяпти. Қадимий қирғиз халқига ёт маданият, урф-одатларни таклиф қилаяпти. Кўчаларимизда соқолларини осилтириб, шалвор кийганлар кўпайиб кетди”, – деган эди.

Бу йиғилиш натижаси бўйича, давлатни дин билан ишлашдаги янги реформасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи тайинланди. Бу гуруҳга 2014 йилнинг 1 апрелига қадар 2020 йилгача мўлжалланган диний концепция ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Мазкур йиғилишнинг натижаси ва унда кўриб чиқилган масалалар йиғилишдан уч кун ўтиб ўз “самарасини” бермоқда. 5- феврал куни Ош шаҳар ички ишлар бошқармаси Ош шаҳрида экстремистик фаолият билан шуғулланган 24 ёшли фуқарони қўлга олганлиги ҳақида хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Ош шаҳар ИИБсининг 10- бўлим ходимлари “Экстремист” шартли ном остида амалиёт ўтказишган. Бу амалиётда Ош шаҳар судининг санкцияси билан гумондор шахснинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув давомида гумондордан 88та DVD диск, иккита флеш карта, 12та араб тилида ёзилган китоб ва дафтарлар ҳамда ноутбук топилган.

6- феврал куни эса Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Сталбек Усубакунов “24.kg” нашрига, Иссиқкўл вилоятида саксондан ошиқ Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаол аъзолари борлигини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят бўйича  Ҳизб ут-Таҳрирнинг 81та аъзоси ИИВ ҳисобида туради.

Вилоят маъмурияти матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳукуматнинг Иссиқкўл вилояти бўйича махсус вакилининг ўринбосари Ақилбек Жанибеков 4- феврал куни бўлиб ўтган вилоят кенгашининг йиғилишида, туман миқиёсидаги ҳокимият Ҳизб ут-Таҳрир мақсад ва ғояларига нисбатан керакли даражада тушинтириш ишларини олиб бормаётганлари учун танқид қилган эди.

Бу ишларнинг барчаси ҳукуматни Ислом динига нисбатан бўлган муносабатини акс эттириб турипти. Атамбаев президент бўлгунга қадар Ҳайит намозларида майдондаги биринчи сафни бўшатмай келди. Новқат воқеалари бўйича қамалганларнинг ёнини олиб, “нима Аллоҳу Акбар деганларни барчасини қамаш керакми? Мен ҳам намоз ўқийман, мен ҳам Аллоҳу Акбар дейман” деб, мусулмонларни ишончига киришга ҳаракат қилди. Президент бўлганидан сўнг то ўз ўрнини мустахкамлаб олгунга қадар ҳам Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўйлаброқ муносабатда бўлди. Аммо ўз ўрнини қисман бўлса ҳам мустахкамлаб, мухолифатни заифлаштиришга муваффақ бўлгач, Ислом динига қарши курашини бошламоқда.

Хозирги вақтда Қирғизистон АҚШ ва Россия ўртасида нуфуз талашаётган майдонга айланиб қолди. Бу мустамлакачи давлатлар Қирғизистонга бирор нарсани таклиф қилиб ўтирмай тўғридан-тўғри буйруқ қилишга ва ҳатто босим ўтказиш йўлига ўтиб олишди. АҚШ ҳам, Россия ҳам Атамбаевдан Исломга қарши курашишни талаб қилмоқда. Агар Россия Қирғизистонни ўз йўлига соладиган бўлса, у ҳолда Исломга қарши курашда ҳудди Россия ва Ўзбекистон йўлини танлайди. Аммо бунга Қирғизистонда ҳозирча имконият йўқ. Чунки Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати Исломга қарши курашиш учун йилига 800-900 миллион доллар маблағ сарфлайди.

Бунинг аксича бўлса, яъни Қирғизистон АҚШ йўлига юрган тақдирда Исломга қарши курашда Туркия услубини қўллайди. Бунда расмий ҳукумат барча диний ҳаракатларни ўз назорати остида ушлаш учун уларни расман қайддан ўтказишликка ҳаракат қилади. Атамбаевни Туркия усулини танлаш эҳтимоли кучлироқ, ҳақиқатини Аллоҳ билгувчи.

Абдураҳмон Одилов

7- феврал 2014- йил.

1 COMMENT

  1. Atambaev qaysi yo`l bilan bo`lmasin Islomga qarshi hujum boshlasa hato qiladi chunki O`zbekiston bunga misol sal kam 15 yildan beri Hizb ut-Tahrir bilan olishib kelayapti ammo vaqt o`tishi bilan ahvol og`irlashmoqda, chunki Ozbekistondagi muslimonlar islomni nimaligina va nima uchun islomga bunchalik hujim bo`layotganini tushunib, kimni kimligini ajratib olishmoqda.  xoh u turmadagi hizbiylardan boshqa mahbuslar o`rtasida bo`lsin xoh tashqaridagi mazlum honadonlardan tashqaridagi insonlar bo`lsin hammasi kim nimaga qodirligini va kimga ergashsa jonini tikib bo`lsa ham haqqa qarab harakatlanishini bilib olishmoqda. bu voqelik shunday turmaydi zulim ham borkuni tugaydi halq ko`tarilganda o`zlari ergashishi kerak bo`lgan va kimni gapiga kirsa to`g`ri yo`l tanlashlarini bilib olishmoqda. Insha Alloh O`zbekistondagi ko`tarilish ham Islomiy ko`tarilish bo`ladi. undan boshqasiga halq ergashmaydi. Amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here