Миср мудофаа вазири генерал-полковник Абдулфаттоҳ ас-Сиси полковник даражасидан маршал даражасига кўтарилди.
Миср Президентининг идораси тақдим қилган баёнотда айтилишича, ўтиш даври президенти Адли Мансур мудофаа вазири ас-Сисига маршал унвонини топширди.
Мисрдаги ҳарбий тўнтаришнинг асосчиси ҳисобланган ас-Сиси 2012 йил 12 августда собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафидан Ҳусайн Тантовийнинг ўрнига бош штаб бошлиғи этиб таъйинланган эди. Ундан сўнг ас-Сисининг ўзи Мурсийни тахтдан кулатиб, унинг ўрнига Адли Мансурнинг вақтинчалик президентлик вазифасини бажариб туришини эълон қилган эди.
Туркистон:
Америка Мисрда ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий манфаатларини рўёбга чиқариш учун Миср ҳарбий кенгашини ўзига мос ҳамкор сифатида танлаб олди. Ҳозирда ўзининг истагини амалга оширишда унинг кучидан фойдаланяпти. Шунинг учун ҳам Америка Миср ҳарбий кенгашини кўпроқ қўллабқувватлаб, унинг салоҳиятларини кучайтириб келяпти.
Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Маршал унвони берилиши бежиз эмас. У ҳарбий кенгаш аъзолари ичида энг ёши ҳисобланади. Ҳарбий фаолиятда ҳам анча устунликка эга. Ас-Сисий ҳарбий разведка мудири бўлгани учун унинг кенгаш қарорларига кучли таъсири бор. Бундан ташқари у ҳарбий кенгашда энг катта таянчлардан биридир. Шунинг учун Америка унинг мансаб курсиси юксалишини истамоқда.
АҚШ назарида Генерал Ас-Сисий бу мукофотга лойиқ, чунки у АҚШни рози қилиш учун иккиланмай минглаган мусулмонларни қонини тўкди. АҚШ Ас-Сисининг қўли билан Ғазо секторининг ҳаёт томири бўлган ва Ғазони ҳаёт сабаблари билан таъминлаб турган ер ости йўлакларини бузиб ташлади. Унга Маршал унвони берилганига қараганда АҚШ ундан яна ҳам кўп хизматлар кутмоқда. Аммо кофирлар ва уларнинг малайлари ҳар қанча макр қилишмасин, Аллоҳ Таоло улардан “маккорроқ”дир.
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир.
Қиёмуддин