Украина мухолафати мамлакатдаги кескин вазиятни юмшатиш мақсадида президент Виктор Янукович томонидан қўйилган таклифни қабул қилмади. Бу 25-январ, сешанба куни Киев Майдонида нутқ сўзлаган Виталий Кличко, Олег Тягнибок ва Арсения Яценюкларнинг сўзларидан маълум бўлди.
“Удар” (Зарба) партиясининг лидери Кличкога кўра, мухолафат ўз позициясидан қайтмайди. “Диктатура хақидаги қонун” бекор қилиниши ва президентлик сайлови жорий 2014-йили ўтказилиши лозим. “Биз хеч қандай ташвиқотларга алданмаймиз”,- деди у.
Тягнибутнинг таъкидлашича, ҳокимиятнинг сўзлаган сўзи билан қилаётган иши бошқа бошқадир.”Хар сафар Янукович тинчликни таклиф қилган махалда нохушликлар содир бўлади. Биз аниқ харакат қилишимиз керак. Барча Майдонга! Барча муаммолар ҳал бўлгунига қадар кураш давом этаверади”,- деди “Свобода” (Озодлик) партияси етакчиси Тягнибок.
Ўз ўрнида президент томонидан бош вазирлик мансаби таклиф этилган, “Батькившини” партияси лидери Яценюк мухолафатнинг мамлакат тақдири хақидаги жавобгарликдан қўрқмаслигини ва бу масъулиятни ўз зиммасига олишини айтди; ”Биз мамлакатни Евросоюзга қўшишга тайёрмиз”, -деган мухолафатчи бош вазирлик хақида берилган тўғридан тўғри саволни очиқ қолдирди.
Мухолафатнинг бу уч вакили ҳукумат билан сезиларли натижаларга эришгунларига қадар музокаралар олиб боришга қодирлар.
Эслатиб ўтиш лозимки, кеча шанба эрталаб Янукович мухолафат вакиллари биан бўлган учрашувда, агар, Яценюк бош вазир ва Кличко гуманитар ишлар бўйича бошвазир ўринбосари бўлиб қолса, ҳукуматни тарқатиб юборишини таклиф қилган.
Ниҳоят, ҳукумат 16-январ куни Рада томонидан қабул қилинган “диктатура хақидаги қонун”га ўзгартиш киритишга тайёр эканини маълум қилди. Айнан манашу ҳужжатнинг қабул этилиши 19-январдан буён Киев марказидаги тўқнашувларга туртки бўлган эди.