Халифалик қайта тикланишидан умидвормиз

689
0

загруженное

Ал-Қоида раҳбари Шайх Айман Аз-Завоҳирий Суриядаги барча гуруҳларни бир ёқадан бош чиқариб, Асад режимига қарши курашга чақирди.

“Илмоний режим ва уни дастаклаётган Россия, Хитой, Рофизийлар ва замонавий салбчиларга қарши бирлашинг”, дея хитоб қилган Шайх Завоҳирий ҳеч бир мусулмоннинг қони ва номуси бошқа мусулмон учун ҳалол бўлмаслигига диққат қаратиш лозимлигини таъкидлади.

“Шу вақтга қадар қилган мурожаатларимизда барча биродарларимизга нидо қилдик? ҳеч бирини ажратмадик. Сизларни жиҳодий ва Исломий биродарларимиз деб биламиз. Бот-бот такрорлаганимиздек, Исломий биродарлик ҳар қандай алоқалардан устундир. Сизнинг бир бўлишингиз биз учун жамоавий алоқалардан ҳам муҳимдир. Сиз Шом ерларида Ислом давлатини тиклаш учун уммат кўз тиккан кишиларсиз. Сиз Қуддуснинг озод қилиш хуш хабарисиз. Сизнинг муборак жиҳодингиз Аллоҳнинг изни ила Росулуллоҳ с.а.в.нинг минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклаш учун қўйилган бир қадамдир. Биз сизларга юборган нидоларимизда ҳеч қачон айримчилик қилмаймиз. Исломий биродарлик ҳар қандай биродарликдан устундир. Агар бирлигингизни бузадиган бирор унсур қаршингизга чиқса, уни улоқтириб ташланг. Чунки бирлигингиз қаршисида илмоний душманингиз ва уларни дастаклаётган катта давлатлар мавжуд. ”, дейди Ал-Қоида раҳбари интернетда тарқатилган овозли баёнотида.

Шайх Завоҳирий Сурияда ҳар қандай жиҳодий гуруҳни кофирга чиқарилмаслиги ёки муртадлик билан айбланмаслиги лозимлигини таъкидлади.

“Аввал ҳам хитоб қилган эдик. Суриядаги барча гуруҳлар Исломий Шариат билан ҳукм юритиш учун ҳаракат қилишлари ва бу йўлда самимий инсонларни танлаб олишга ғайрат кўрсатишлари лозим. Сурия халқи бу борада кимни танласа биз уни қабул қиламиз. Бошқа бировларнинг ўртага суқилиб кириб ҳокимият ўрнатишини истамаймиз. Чунки биз Халифалик давлатининг қайта тикланиши учун фаолият қиляпмиз. Биз Халифалик давлати адолат, шўро (маслаҳат), ҳақ ва ҳуқуқ асослари устида қайтиб келишидан умидвормиз”, дея сўзини давом эттирди Шайх.

Шайх Завоҳирий ўз баёнотида барча мутафаккирларни ва қабила бошлиқларини Сурияда жиҳод қилаётган гуруҳларни бирлаштириш учун бор кучларини сарфлашга чақирди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here