Қизига таклиф қилинган ишни отаси рад этиши ҳақидаги саволга жавоб

581
0

images (37)

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Қизига таклиф қилинган ишни отаси рад этиши ҳақидаги Z.Gнинг саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сиздан бир иш ҳақида сўрамоқчиман. Менга бир иш таклиф қилинди. Лекин отам бу жамият фасод, шунинг учун ўзининг вожиб вазифаси қизини муҳофаза қилиш, уни жамиятнинг баъзи аъзолари қилаётган ифлос ишлардан зўр бериб асрашдир, деган нуқтаи назаридан келиб чиқиб ишлашимни рад этмоқда. Иш ҳақида айтадиган бўлсам, у тўққиз ёшдаги болаларга гидлик (муайян шаҳар ёки жойни айлантириб таништириш) қилиш ва ёрдам кўрсатишдир. Гидлик Қуддус, унинг деворлари, масжидлари ва унга тааллуқли барча нарсалар ҳақида бўлади. Мен бир ҳамкасаба қиз билан бирга ишлайман. Лекин отам иш ўша қиз билан бир ўзимгина ишлашимдан иборат бўлмайди, балки биз учун ҳеч кераги бўлмаган иккиламчи ишларга ҳам секин-аста ўтади, деган фикрда. Менинг билишимча, мен ўзимга таклиф қилинган ишда фақат ўша қиз билан бирга ишлайман. Мен бу ишни тажриба қилиб кўришни ич-ичимдан қанчалик қаттиқ истасам отам бу ишни шунчалик қаттиқ туриб рад этяпти. У менга: бу қабилдаги ҳар қандай иш Халифалик давлати тикланишидан ва ўз фуқароларини ҳимоя қиладиган бир ғамхўр раҳбар вужудга келишидан олдин мақбул эмас, деди. Бу тўғрида сизнинг раъйингиз қандай?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Авлоси отангизга итоат этишингиздир. Чунки у сизга софлик ва покизаликни истайди…

Сизнинг Қуддус ҳақида болаларга гидлик қилишингиз – агар у фақат шу ишдангина иборат бўлса – албатта мубоҳ. Лекин сиз ишлайдиган муассасадаги иш фақат болалар билангина ишлашдан иборат бўлмаслиги мумкин. Балки кейинчалик эркаклар билан аралашиб ишлайдиган ишларни ёки шунга ўхшашларни талаб қилиши эҳтимоли ҳам бор. Отангиз шундан қўрқаётган бўлса керак. Қандай бўлмасин, сиз ҳеч шубҳасиз саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – эркаклар ҳам, аёллар ҳам, ҳаром ғуборига яқин бўлган баъзи мубоҳ турларидан ўзларини йироқ тутганларини, ҳаромга тушиб қолмасликлари учун шундай қилганликларини биласиз.

Хулоса: отангизни тушунинг. Агар у бу ишга ҳаромдан ҳеч бир ғубор аралашмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилса ва сиз ишламоқчи бўлаётган ана шу муассасанинг аёллар билан эркакларнинг аралаш бўлиб ишламаслигига, балки иш фақат болаларгагина гидлик қилишдан иборат бўлишига қаттиқ риоя қилишига қалби хотиржам бўлса, агар шунга ишонч ҳосил қилиб қалби хотиржам бўлса унда яхши. Аммо агар рози бўлмаса унда – ҳатто агар ўша иш соф мубоҳ бўлган тақдирда ҳам – отангизга итоат қиласиз. Отангиз ўша ишга чиқишингизни истамаса унга итоат қилинг, сиз учун ажр ва савоб бўлади. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзига ибодат қилишни ота-онага яхшилик қилишга боғлиқ қилиб қўйди. Ота-онага яхшилик қилишдан бири эса яхшилик ишларида уларга итоат қилишдир. Аллоҳ Субҳанаҳу деди:

«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!»                                                              [Исро 23]

 

Аҳмад ўзининг Муснадида Абдуллоҳ ибн Амрдан шундай деганини ривоят қилди: отам менинг устимдан Росулуллоҳ Aга шикоят қилди. Росулуллоҳ A:

«أَطِعْ أَبَاكَ مَا دَامَ حَيًّا، وَلاَ تَعْصِهِ»

«Отангга – модомики у тирик экан – итоат қил, унга осийлик қилма» дедилар.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                       20 сафар 1435ҳ

                                                                                                                      23 декабр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here