Ўзбекистон тақдири учун кимлар от солишмоқчи!

0
588

Ғолиббек Холназаров ҳам муаммонинг ечимини воқеликдан қидирмоқда. Чунки бу фикр ҳам Каримов ўртага ташлаётган ечимлардан ҳеч фарқ қилмайди. У ҳам бошқарув ёмон, солиқ масаласи, чет эл инвесторларига суяниш ва ускуналар эскириши муаммосини олдинга сурмоқда.

Биринчидан; бошқарувнинг ёмонлиги, ахир қандоқ қилиб мулкчилиги аниқ бўлмаган корхонанинг бошқарувини ўнглаш мумкин? Бунинг ўрнига корхоналарни ишларига давлат аралашмасдан, аксинча мулкчилик ҳуқуқини ҳимоя қилиб бериш керак.

Иккинчидан; солиққа тортиш муаммоси, бу – ишлаб чиқаришни бўғиш учун етакчи давлатлар тузган лойиҳадан иборат. Давлат солиқни йиғиш ўрнига, корхоналар ишлаб чиқарган махсулотга хориждан бозорлар очиш учун битимлар тузмоғи керак.

Учинчидан; чет эл инвесторларига суяниш уларнинг даромадини Ўзбекистон халқи эвазига кўпайтиришдан бошқа нарса эмас. Ўзбек халқи муҳожирликда йилига ватанига камида беш-олти миллиард доллар беғараз инвестиция киргизмоқда. Афсуски бу пуллар яна қайтиб Хитой, АҚШ ва Европа давлатларига кетмоқда. Қолгани эса уйлар қуриш учун ишлатилмоқда. Тўғри уй қуриш яхши иш лекин, аввалам бор бу пулларни оғир саноат ва юқори технологияга йўналтирилган бўлганида, ана ундан кейин машина ишлаб чиқариш оддий ҳол бўлар эди. Уйлар қуриш, йўлларни ўнглаш ўз-ўзидан бўлади.

Ускуналарни эскиришига келсак, ўзида оғир саноати йўқ давлатнинг ускунаси ҳеч қачон янгиланмайди, чунки, станок ишлаб чиқарувчи давлат янгисини сотмайди.

Хулоса шуки, буларнинг иккиси ҳам ҳатто ислохотчи ҳам эмас балки, Ғарб капиталистларининг малайи ва ҳимоячиси холос. Ўзбекистон халқи самарали фикрламас экан, қийналиб топаётган даромадлари яна ва яна қайтиб Ғарб капиталистларининг чўнтагини қаппайтираверади. Кейин сизлар ҳам араб бойлари каби ҳатто гугурт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ўрнига, ресторан, мехмонхона ва осмон ўпар бинолар қуришдан нарига ўтолмайсизлар.

Келажагинглар ўз қўлингизда. Ота-боболарга назар солиш, ғурурланиш учун эмас, балки намуна олиш учун керак.

NO COMMENTS