Тожикистон учун биринчи даражали муаммо қишда электр энергияси етишмовчилиги ҳисобланади ва ҳукумат бу муаммони хал этиш учун имнониятидаги барча ишларни қилмоқда, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе ИЭС-2 биринчи блоги ишга туширилиши муносабати билан бўлиб ўтган маросимда.
“Мамлакатда энергетик, шу жумладан гидроэнергетик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Биз жойларда кичик ГЭСлар ташкил этмоқдамиз, лекин шу билан бирга бизга ҳаводек зарур бўлган Роғун ГЭСи қурилишини ҳам давом эттирмоқдамиз”, – дея белгилаб ўтди президент.
“Биз Душанбе ИЭС-2 қувватини 400 МВт га қадар кўпайтириш учун хитойлик ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқдамиз, бунга қўшимча хозирги 100 МВт. Агар биз нархлар бўйича келиша олсак, келажакда пойтахт ИЭС 500МВт электр энаргияси ишлаб чиқаради, бу пойтахтнинг эҳтиёжини қоплаш учун етарли бўлади. Ана шунда хозир Душанбе гидроэлектростанциялардан олаётган электр энергияси вилоятларга жўнатилади”, – деб қўшимча қилди давлат раҳбари.
Туркистон: Бешинчи маротаба президентликка сайланган Имомали Раҳмон ҳам ўзининг Ўрта Осиёдаги диктатор ҳамкасблари каби оддий одамлар қўйнини йиллар мобайнида пуч ёнғоққа тўлдириб келмоқда.
Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларига нисбатан қиши совуқ ва аёзли бўлган бу республикада давлат раҳбари ўз халқини қатъий чеклов доирасида ушлаб, суткасига 4-5 соатдан свет беришига, мактаб ўқувчилари синфхоналарини иситиш мақсадида уйларидан ўтин ва тезак ташиб келиб, таълим олишаётганига қарамай, расмий ҳукумат хориж билан тузган шартнома асосида қиш ойларида ҳам свет сотишни тўхтатмай келади.
Расмий ҳисоботга кўра, Тожикистон қўшни Афғонистонга биргина 2013 йил ноябр ойида 45 миллион кВт/соат электр энергияси сотган. Бу эса 2012 йилнинг айни шу вақтига солиштирганда 3,3 млн.кВт/соатга кўп. Умумий ҳисобда Тожикистон 2013 йил мобайнида Афғонистонга 1 миллиард киловатт- саоатдан кўпроқ электр энергияси сотган.
Бу давлат раҳбарларининг бирдан бир муаммоси қандай қилиб бўлса ҳам оддий халқ ҳисобига ўз шахсий бойликларини кўпайтиришдан иборат. Ўзбекистонда йилига 65-70 миллиард метр.куб газ қазиб олинишига қарамай оддий халқ газсиз ва светсиз ёшаётгани каби, Тожикистон ҳам қанча кўп электр энергияси ишлаб чиқармасин оддий халқ ҳудди хозирда бўлгани каби светсиз қолаверади.