Жон Керри қирол Абдулла ташаббусини қўллаб қувватламоқда

638
0

kerri

АҚШ давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистонига сафар қилиб, пойтахт Риёдда қирол Абдулла билан учрашди. у Фаластин ва Исроил ўртасида муросага эришиш учун қирол Абдулла олға сурган тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

Саудия Арабистони қироли Абдулланинг 2002 йилда ўртага ташлаган тинчлик ташаббусига кўра, Исроил 1967-йилда босиб олган Фаластин ерларидан чиқиб кетиши лозим. Бунинг эвазига араб давлатлари Исроил билан алоқаларини яхшилайди.

“Рейтерс” ахборот агентлиги тарқатган  хабарга кўра, АҚШ давлат котиби Арабистон қироли Малик Абдуллоҳ билан айни масала борасида олиб борган суҳбати 3 соат давом этган.

Арабистон ташқи ишлар вазири шоҳзода Сауд Алфайсал Арабистон давлат масъуллари ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ўртасида бўлиб ўтган музокараларини ўта фойдали суҳбат, деб сифатлади. Унинг айтишича,  ҳозиргача АҚШ билан бу музокаралардан кўра конструктив ва муҳимроқ музокара ўтказилган эмас.

Бундан аввал Америка бош дипломати Яқин Шарқда Фаластин ва Исроил расмийлари билан музокара олиб борган эди. Бироқ, хабарларда айтилишича, унинг музокаралари яхши натижа бермаган.

Туркистон: 2002 йили Байрутда ўтказилган саммитда Саудия вакили қирол Абдуллоҳ бир тинчлик ташаббусини тақдим қилган эди. Ташаббусга кўра, Исроил 1967 йили босиб олган ерлардан чиқиб кетиши, бунинг эвазига Араб давлатлари Исроил билан табиий (нормал) алоқаларни ўрнатиши лозим эди.

Қирол абдуллоҳнинг бу таклифи навбатдаги хиёнатдан ўзга нарса эмас. Чунки 1967 йилда босиб олинган ердан чиқиб кетишни талаб қилиш ундан олдин, яъни 1948 йилда босиб олинган ерларни босқинчи яҳудийларга қўш қўллаб топшириб, Исроил давлатини тан олиш ва муқаддас ерга ўрнашишига қонуний тус бериш демакдир.

Шуни ҳам айтиш керакки, Босқинчи яҳудлар тарафидан 1967 йилда босиб олинган ерлар Фаластин ерининг 20%дан ҳам озроғини ташкил қилади. Демак бу ташаббусдан шуни тушиниш мумкинки, Қирол Абдуллоҳ яҳудийларга “Фаластиннинг 80%и сизда қолсин, қолган 20%дан озроғини Фаластин аҳолисига беринг”, деб ялинмоқда.

Ҳеч кимнинг – хоҳ қирол бўлсин, хоҳ оддий фуқаро бўлсин – унинг бир қаричидан бўлса ҳам воз кечишга ҳаққи йўқ. Фаластин фақат 1967 йилда босиб олинган ерлардангина иборат эмас. 1948 йилда босиб олинган ерлар билан 1967 йилда босиб олинган ерлар ўртасида фарқ йўқ. Барчаси Ислом еридир. Фаластин Аллоҳ Таоло баракотли қилган соф исломий ердир.

Қиёмуддин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here