2013 йил Ироқ учун қонли йил бўлди

607
0

иракmages

2013 йил Ироқ учун олдинги йилларга нисбатан қонли йил бўлди. БМТ ҳамда  “Iraq Body Count” нодавлат ташкилоти 2013 йил Ироқда 2006, 2007 ва 2008 йилларга нисбатан зўравонликлар ва ҳужумлар қурбонларининг сони бир неча баравар ортганлигини эълон қилди. Қароргоҳи Британияда жойлашган Iraq Body Count нодавлат ташкилоти қайдларига кўра, ўтган 2013 йил Ироқда 9475 киши қурбон бўлган.

2011 йил 15 декабрда Америка маъмурияти Ироқдаги уруш якунланганини эълон қилди ва АҚШ босқинчи кучлари Ироқни расман тарк этди. Америка байроғи туширилиб, ўрнига Ироқ байроғи кўтарилди. Ироқ армияси америкалик аскарлар эгаллаб келган сўнгги базани қабул қилиб олди.

Бироқ шунга қарамай йилдан йилга ўлим сони камайиш ўрнига тобора ортиб бормоқда. Бунинг сабаби шундаки, АҚШ Ироқни расман тарк қилганини эълон қилган бўлса ҳам, аслида эса АҚШ кучлари Ироқдан тўлиғича чиқиб кетган эмас. Чунки АҚШ Ироқдан тўлиғича чиқиб кетса у ерда Халифалик давлати тикланиб кетишидан қўрқади. Шунинг учун у ўз нуфузини Ироқда ҳануз сақлаб келмоқда.

Ироқдан бутунлай чиқиб кетиш ҳақида гап кетганда Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр «Ироқдан ҳозир чиқиб кетишимиз Ўрта Шарқда Халифаликнинг пайдо бўлишига олиб келади», деган эди. Ироқдаги иттифоқчи кучлар кўмондони Ричард Маерс ҳам бу ҳақида очиқ «Бизнинг хозир Ироқдан чиқиб кетишимиз Яқин шарқда Халифалик тикланишига олиб келади» деган эди. Шунинг учун ҳам куфр Ироқда Ислом Уммати бирлашиб, Шариат ҳукмларини жорий этиш йўлидаги кучли марказ пайдо қилишларига қарши тиш тирноғи билан курашади.

Бошқа бир тарафдан, Қўшма штатлар ўзининг ҳаётий манфаати, деб ҳисоблайдиган Кўрфаз нефтидан воз кеча олмайди. Америка минтақага ҳукмрон бўлиш ва уни бойликларини талаш, хусусан нефтга эга бўлиш мақсадида Ироқни босиб олди. Шунинг учун у ўзи кўз олайтирган нарсасига эришмагунча – токи, қувиб чиқарилмас экан – ўз хоҳиши билан Ироқдан чиқиб кетиши ҳечам мумкин эмас.

Шу боис АҚШ турли баҳоналар билан ўзининг маълум кучини Ироқда қолдирди. Масалан, у Ироқ армиясини машқ ўтказиш, уларга ёрдам бериш ва ўз вазифаларини қабул қилишга тайёрлаш учун бир қанча ҳарбийларини Ироқда қолдирди. Яна у ердаги ўзининг дунёдаги энг катта элчихонасида кўп сонли мулозимлари ва шартнома асосидаги ишчиларини қолдирди. Хавфсизлик, стратегик ҳамкорлик каби бир неча соҳалардаги битимлар билан Ироқни ўзига боғлаб олди.

«Вашингтон Пост» рўзномасининг 2010 йил 22 август кунги сонида чоп этилган мақолада “Ироқда 50 минг америкалик аскарлар мавжудлиги, бироқ улар бошқа номда эканликларини” ёзиб, Обаманинг Ироқдан кучларни олиб чиқиб кетиш борасидаги даъвоси ғирт ёлғонлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Америка Ироқнинг бойликларини талаш ва минтақада ўзининг ҳарбий, жосуслик ва дипломатик жиҳатдан мавжуд бўлиб туришини таъминлаш мақсадида у ерда малай сиёсий, диний синфларни тайёрлади. Ироқда ирқий ва тоифачилик урушини ёқди. Ироқни курдлар, шиалар, суннийлардан иборат бир-бирлари билан қонли жанг олиб борадиган учта ирқий вужудга бўлиб ташлашга замин тайёрлади.

Бундан ташқари АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси жосусликнинг улкан уяси бўлиши билан бирга, Америка базаси ҳисобланади. У ўша ерда парда ортида туриб Ироқ ишларини нафақат идора қилиб туради, балки босқинчилик бошланганидан то бугунгача содир этиб келганидек, тил бириктирувлар содир этади, халқ орасида фитналар ва бўлинишлар келтириб чиқаради.

Шунингдек, АҚШ Ироқда тартибсизлик келтириб чиқариш учун баъзи террористик ташкилотлардан ҳам фойдаланиб келади. «Black Water» (Блэк Уотер) ташкилоти шулар жумласидан.

«Black Water» ташкилоти мах­сус махфий операцияларни амалга ошириш, портлашлар, суиқасд, қо­тилликларни ва бошқа ифлос ишларни амалга ошириш бўйича машқ­дан ўтказилиб, тайёрлангандир. Улар бу ифлос ишлари билан бечора Ироқ халқи бошига мусибатлар солишди ва бу мусибатлар болалар, аёллар ва кексаларни ҳам четлаб ўтмади. Бу ташкилот ҳатто Абу Ғу­райбда юз берган ва Америка маъмурияти томонидан яшириб келин­ган қийноқлар ва бошқа жирканч ишларда ҳам иштирок этганлиги маълумдир. Шу фактни ҳам айтиб ўтиш керакки, «Black water»ни Ироқда назорат қиладиган ҳеч бир қонун йўқ. Аксинча, бу компанияларни кузатиб, таъқиб қилишни қонун ман қилади. Уларнинг қасддан амалга оширган бир қанча жиноятлари фош бўлишига қарамай давлат ичида бемолол изғиб юришига рухсат берилади. Улар қўпорувчилик ҳаракатларини содир қилиш учун бозорлар ва майдонлар каби одамлар говжум бўлган кўчаларни танлашади.

Шу вақтгача «Black water» ташкилотининг пухта ҳарбий машқдан ўтка­зилган ўн минглаб ёлланма аскарлари энг замонавий қуроллардан фойдаланиб Ироқда оммавий қирғинни амалга ошириб келди.

АҚШ нуфузи Ироқда давом этар экан, бу қирғинлар давом этаверади. Чунки Ироқ заминида малай ҳокимларнинг эмас, балки АҚШ элчисининг айтгани бўлади. Агар элчининг айтгани амалга ошмай қолса, дарҳол у ер, бу ерда фитна уюштириб, қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширади. «Black water» каби террористик ташкилотларни биров сўроқ қилишга журъат қила олмайди. Агар журъат қилса у Ироқ конституциясига қарши чиққанликда айбланади. Бу нуфузни таг томири билан суғуриб ташлайдиган давлат бу – Халифалик давлатидир. Мусулмонлар учун нафақат Ироқдан, балки бутун Ислом оламидан АҚШ ва Ғарб нуфузини таг-томири билан суғириб ташлайдиган Ислом давлатини тиклашлари ва бу йўлда қўлидан келганча ҳаракат қилишлари вожиб. Зеро, Ислом давлати Умматни куфр кишанларидан озод қилади ва Ғарб малайлари бўлган тоғутларидан мусулмонларни халос этади.

 

Қиёмуддин

04/01/2014

иракsиракages иракh  иракеges иракруженноеиракеженное 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here