Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Ahla Archнинг гуноҳдан чинакам тавба қилиш ҳақидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум… Аллоҳ сизга мададкор бўлсин ва ишларингизга тавфиқ берсин!
Мен сизга ўзим учун жуда ноаниқ бўлган бир саволни бермоқчиман: киши гуноҳдан тавба қилса ва ўша гуноҳни яна қилса, унга аввалги гуноҳи ҳам қайта ёзиладими? Чунки холис қилинган тавба ҳеч қачон гуноҳга қайта олиб бормайди, деб келган. Аллоҳ Таолонинг:
«Эй мўминлар Аллоҳга холис тавба қилинг» [Таҳрим 8]
деган каломида гуноҳ қилиб, уни ҳеч қачон қайта қилмаган киши айтилган, дейишади.
Иккинчи саволим: бир кимса бир куни кофир бўлиб қолса, сўнг Исломга қайтса, унинг ҳамма яхши амаллари ўчиб кетиб, ёмон амаллари қоладими? Чунки шундай келганки, Росулуллоҳ A айтдилар: «Бир киши Аллоҳ фалончининг гуноҳини кечирмайди, деди. Шунда Аллоҳ: Бу гап хато, у амалга юзлансин, дея анбиёлардан бирига ваҳий қилди». Уламолар «амалга юзлансин»нинг маъноси – унинг амали ҳабата бўлди, энди бошқатдан амал қилсин, деган маънони англатади, деганлар. Чунки «Бирингизнинг намоз ўқиётиб таҳорати синса, юзлансин», яъни намозга юзланиб, уни қайтадан ўқисин, деб келган. Бу мавзу мен учун жуда қўрқинчли. Мен бир куфр содир этиб қўйдим, кейин тавба қилдим, энди, яхши амалларим ўчиб, умрим бўйи содир этган ёмон амалларим ўчмай қолаверадими?! Шуни эслатмоқчиманки, бир дўстим Ҳизб ут-Таҳрирга ҳужум қилди ва мен унга айтган гапимдаги сўзларни маҳкам ушлаб олди, мен унга: Аллоҳга қасамки, қиёмат куни бу гапинг учун ҳисоб-китоб қилинасан, дегандим.
Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида асрасин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
1 – Гуноҳдан холис тавба қилишнинг тўрт шарти бор: шу гуноҳдан бутунлай суғурилиб чиқмоқ, уни қилиб қўйганига пушаймон бўлмоқ, қайтиб такрорламасликка қатъий қарор қилмоқ – агар бу гуноҳ инсон ҳаққи билан боғлиқ бўлса, ўша инсонга ҳаққини қайтариб бериш ёки унинг кечиримига эришиш лозим – шуларнинг барчасида Аллоҳ Субҳанаҳуга содиқ бўлмоқ. Аллоҳ ошкораю яширин нарсани билувчидир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мўминларга гуноҳлари кечирилиши учун холис тавба қилишга буюрди, Аллоҳ Жалла ва Ало айтади:
«Эй мўминлар Аллоҳга холис тавба қилинг, шояд Роббингиз гуноҳларингизни кечириб, сизни остидан анҳорлар оқувчи жаннатларга киритса» [Таҳрим 8]
Ким мазкур шартлар билан рост ва холис тавба қилса – Аллоҳнинг изни ила – унинг гуноҳи авф этилади. Ибн Можа Абу Убайда ибн Абдуллоҳдан, у отасидан ривоят қилади: Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:
«التَّائِبُ مِنَ الذَّنْبِ، كَمَنْ لاَ ذَنْبَ لَهُ«
«Гуноҳдан тавба қилган киши, мисоли гуноҳи йўқ кишидир».
Аммо холис тавба шахс ҳеч қачон гуноҳга қайтмаган тавба экани ҳақида Росулуллоҳ Aдан ривоят қилинган ҳадисга келсак, у заиф ҳадис.
Имом Аҳмад «Муснад»ида ривоят қилади: Бизга Ҳажарий хабар берди, у Абу Аҳвасдан, у Абдуллоҳдан ривоят қилди, Росулуллоҳ A бундай дедилар:
»التَّوْبَةُ مِنَ الذَّنْبِ: أَنْ يَتُوبَ مِنْهُ، ثُمَّ لَا يَعُودَ فِيهِ «
«Гуноҳдан тавба: унинг учун тавба қилиб, сўнг унга қайтмасликдир». Бу ҳадиснинг марфу (Росул Aга нисбат берилган) санади заифдир, саҳиҳи у мавқуфдир (яъни саҳобанинг сўзидир). Шунинг учун холис тавба – кишининг гуноҳга асло қайтмасликка содиқ ва холис қарор қилишига айтилади, агар қайтса, яна қатъий қарор билан содиқлик билан, истиғфор айтиб тавба қилсин… У гуноҳда маҳкам туриб олмасин ва менинг тавбам қабул қилинмайди демасин. Балки –такрор айтаман – содиқлик ва ихлос билан янгидан тавба қилиб, истиғфор айтсин, зеро, Аллоҳ кўзлар хиёнатини ҳам, диллар яширган нарсани ҳам билади… Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:
«Улар шундай зотларки, қачон бирон-бир фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар, гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилади, улар била туриб, қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир»
[Оли Имрон 135]
Ушбу оятда ишора қилинган истиғфорнинг сифати бир ҳасан ҳадисда келган: Имом Аҳмад ривоят қилади, бизга Вакиъ айтди, бизга Мисъар ва Суфён айтди… Али Gдан ривоят қилди, у деди: Менга Абу Бакр G айтди ва у ҳақ-рост сўзлади, у Набий Aнинг бундай деганларини эшитган экан:
«مَا مِنْ رَجُلٍ يُذْنِبُ ذَنْبًا فَيَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ قَالَ مِسْعَرٌ وَيُصَلِّي وَقَالَ سُفْيَانُ: ثُمَّ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ فَيَسْتَغْفِرُ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ إِلاَّ غَفَرَ لَهُ»
«Бирор киши гуноҳ қилиб қўйса, сўнг таҳорат қилиб, таҳоратни чиройли қилса – Мисъар: ва икки ракат намоз ўқиса, деди, Суфён эса: кейин икки ракат намоз ўқиса, деди – сўнг Аллоҳ Азза ва Жаллага истиғфор айтса, У албатта гуноҳини кечади». Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа ва Насоий ҳам ривоят қилган, Ибн Ҳиббон уни саҳиҳ деган. Термизий, Ибн Можа ва Насоий ривоятида «У албатта гуноҳини кечади», дегандан сўнг ушбу оятни ўқиди, дейилган:
«Улар шундай зотларки, қачон бирон-бир фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар, гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилади, улар била туриб, қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир»
[Оли Имрон 135]
Шу тарзда ким гуноҳдан тавба қилса ва кейин яна шу гуноҳига қайтса, у содиқлик ва ихлос билан янгидан тавба қилмоғи, Аллоҳ Субҳанаҳудан мағфират сўрамоғи, Аллоҳ тавбасини қабул қилишидан умид қилмоғи лозим. Гуноҳнинг такрорланиши тавба эшигини ёпиб қўймайди. Фақат – юқорида айтганимиздек – тўрт шарт топилсин: шу гуноҳдан бутунлай суғурилиб чиқмоқ, уни қилиб қўйганига пушаймон бўлмоқ, қайтиб такрорламасликка қатъий қарор қилмоқ – агар бу гуноҳ инсон ҳаққи билан боғлиқ бўлса, ўша инсонга ҳаққини қайтариб бериш ёки унинг кечиримига эришиш лозим – шуларнинг барчасида Аллоҳ Субҳанаҳуга содиқ бўлмоқ. Аллоҳ ошкораю яширин нарсани билувчидир.
2 – Энди, олдин кофир бўлиб, сўнг Исломга кирган кишининг аввалги гуноҳлари сақланиб қоладими? Биров мусулмон бўлган бўлса, сўнг кофир бўлиб қолса, кейин Исломга қайтишни истаса, қайтиши учун тавбаси қабул бўладими, ёки унинг тавбаси қабул бўлмай, натижада Исломга қайтмайдими? – деган савол. Бунинг жавоби қуйидагича:
а) Имом Аҳмад саҳиҳ ҳадисда Ибн Шимосадан ривоят қилади: Амр ибн Ос бундай деди: Аллоҳ Азза ва Жалла қалбимга Исломни солган вақтда Набий Aнинг олдиларига байъат бериш учун келдим. У киши менга қўлларини узатдилар. Шунда мен: ё Росулуллоҳ, то менинг ўтган гуноҳларимни кечирмагунингизча сизга байъат бермайман, дедим. Росулуллоҳ A менга бундай дедилар:
«يَا عَمْرُو أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الْهِجْرَةَ تَجُبُّ مَا قَبْلَهَا مِنَ الذُّنُوبِ، يَا عَمْرُو أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الْإِسْلَامَ يَجُبُّ مَا كَانَ قَبْلَهُ مِنَ الذُّنُوبِ»
«Эй Амр, ҳижрат ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиришини билмасмидинг, эй Амр, Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ўчириб ташлашини билмасмидинг». Буни Байҳақий «Сунани кубро»да Ҳабиб ибн Абу Авсдан ривоят қилган: Менга Амр ибн Ос G айтди, шундай деб унинг Исломга кириши қиссаси ҳақидаги ҳадисни айтди: «…Кейин мен бордим ва: ё Росулуллоҳ, сизга аввалги гуноҳларим мағфират қилиниши шарти билан байъат бераман, дедим, кейингилари демадим. Шунда у киши менга:
«يَا عَمْرُو بَايِعْ فَإِنَّ الْإِسْلاَمَ يَجُبُّ مَا كَانَ قَبْلَهُ وَإِنَّ الْهِجْرَةَ تَجُبُّ مَا كَانَ قَبْلَهَا»
«Эй Амр, байъат беравер, чунки Ислом ўзидан олдинги нарсаларни ўчиради, ҳижрат ҳам ўзидан олдинги нарсаларни ўчиради», дедилар. Шунда мен у кишига байъат бердим…
Амр ибн Ос кофир эди, сўнг Исломга кирди, Росулуллоҳ A унга «Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ўчириб ташлашини билмасмидинг», дедилар, яъни унинг Исломга киришидан олдинги гуноҳлари Аллоҳнинг изни ила, ўчириб ташланди.
б) Кейин, аввал кофир бўлган ва Исломга кирган, сўнг яна кофир бўлган, кейин яна қайтиб Исломга кирган кишининг бу ишини Росулуллоҳ A қабул қилганлар:
Насоий «Сунан»ида Ибн Аббосдан ривоят қилади: Ансорлардан бир киши Исломга кирди, кейин муртад бўлди ва ширкка борди, кейин бунга пушаймон бўлди, сўнг қавмига: мен учун Росулуллоҳдан сўраб беринглар, тавба қилсам бўладими? деб одам жўнатди. Қавми Росулуллоҳ Aнинг олдиларига келиб: фалончи пушаймон бўлди ва бизни сиздан: тавба қилса бўладими, шуни сўрагани юборди, дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди:
«Имон келтириб, Росулнинг ҳақ росул эканига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмайди. Уларнинг жазоси – устларига тушажак Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди. Магар шундан (яъни куфрларидан) кейин тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар (Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилади). Чунки Аллоҳ мағфират қилгувчи, меҳрибондир» [Оли Имрон 86-88]
Шунда Росулуллоҳ унга одам юбордилар ва у Исломга кирди. Буни Ҳоким «Мустадрак»да бундай лафз билан ривоят қилган: «Ансорлардан бир киши муртад бўлди, сўнг мушрикларга ўтиб кетди, кейин пушаймон бўлди ва қавмига: мен учун Росулуллоҳдан сўранглаб, тавба қилсам бўладими? – деб қавмига одам жўнатди. Шунда мазкур оят нозил бўлди. Кейин қавми унга одам юборди ва у Исломга кирди». Ҳоким: Бу санади саҳиҳ ҳадис, уни Бухорий ва Муслим келтирмаган, деди.
в) Энди, ушбу
«Имон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнинг қилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди, ана ўшалар залолатга тушган кимсалардир» [Оли Имрон 90]
«Имон келтириб, сўнг куфрга қайтишган, кейин яна имонга келиб, сўнгра яна кофир бўлган, кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмайди ва уларни зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди» [Нисо 137]
оятларига келсак, бу оятлар куфрга қайтиб, ўша куфрда давом этган кимсаларга нисбатан айтилган (куфрлари янада зиёда бўлган). Бундайларнинг тавбалари – шу аҳволда, яъни куфрлари зиёда бўлишда давом этаверар экан – қабул қилинмайди. Яъни улар кофир бўлишди ва куфрларида маҳкам туришди, ундайлар, модомики шу куфрда давом этишаркан, тавбалари қабул бўлмайди. Тавбанинг биринчи шарти гуноҳдан бутунлай суғурилиб чиқиш: Қуртубийнинг:
«Имон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнинг қилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди, ана ўшалар залолатга тушган кимсалардир» [Оли Имрон 90]
ояти тафсирида бундай келади: «Қутруб деди: бу оят Маккадаги бир қавм ҳақида нозил бўлган, улар биз Муҳаммадга тақдир балолари етишини кутиб турамиз, агар қайтиш кўзимизга кўринса, қайтаверамиз, дейишди, шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Яъни улар куфрда маҳкам турар экан, тавбалари асло қабул бўлмайди. Шунинг учун уни қабул қилинмас тавба деди, чунки бу қавм соғлом қарор қилмаган, Аллоҳ Азза ва Жалла эса қарор соғлом бўлса, тавбанинг ҳаммасини қабул қилади».
Қуртубий:
«Имон келтириб, сўнг куфрга қайтишган, кейин яна имонга келиб, сўнгра яна кофир бўлган, кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмайди ва уларни зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди» [Нисо 137]
оятидаги «кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган», деган сўзни – куфрларида маҳкам туриб олишди, дея тафсир қилган.
3 – Сизнинг Аллоҳ фалончининг гуноҳини кечирмайди, деб қасам ичган киши ҳақидаги сўзларингизга келсак, бу масала қуйидагича:
а) Муслим ривоят қилади: бизга Сувайд ибн Саид айтди, у Мўътамир ибн Сулаймондан, у отасидан, у Абу Имрон Жавнийдан, у Жундубдан ривоят қилди, Росулуллоҳ A бундай дедилар:
«أَنَّ رَجُلاً قَالَ: وَاللَّهِ لاَ يَغْفِرُ اللَّهُ لِفُلَانٍ، وَإِنَّ اللَّهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ ذَا الَّذِي يَتَأَلَّى عَلَيَّ أَنْ لاَ أَغْفِرَ لِفُلاَنٍ، فَإِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لِفُلاَنٍ، وَأَحْبَطْتُ عَمَلَكَ»
«Бир киши: Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончининг гуноҳини кечирмайди, деди. Аллоҳ Таоло бундай деди: Ким Менинг фалончини кечирмаслигим ҳақида Менинг номимга қасам ичяпти, албатта Мен унинг гуноҳини кечирдим ва сенинг амалингни ҳабата қилдим». Байҳақий буни қуйидаги лафз билан ривоят қилган: «…Бизга Сувайд ибн Саид айтди, бизга Мўътамир отасидан, у Абу Имрондан… (иккинчи санад) Бизга Абу Салама Яҳё ибн Халаф Боҳилий айтди, Бизга Мўътамир ибн Сулаймон айтди: мен отамнинг шундай деганини эшитдим: Бизга Абу Имрон айтди, у Жундубдан Росулуллоҳнинг A шундай деганларини ривоят қилди:
«أَنَّ رَجُلاً قَالَ: وَاللَّهِ لاَ يَغْفِرُ اللَّهُ لِفُلَانٍ، قَالَ اللَّهُ: مَنْ ذَا الَّذِي يَتَأَلَّى عَلَيَّ أَنَّنِي لاَ أَغْفِرَ لِفُلاَنٍ، فَإِنِّي غَفَرْتُ لِفُلاَنٍ، وَأَحْبَطْتُ عَمَلَكَ»
«Бир киши: Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончининг гуноҳини кечирмайди, деди, Аллоҳ эса: ким Менинг фалончини кечирмаслигим ҳақида Менинг номимга қасам ичяпти, албатта мен унинг гуноҳини кечирдим ва сенинг амалингни ҳабата қилдим, деди».
Табароний «Мўъжами Кабир»да Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу Имрондан, у Жундубдан ривоят қилади:
«أَنَّ رَجُلاً آلَى أَنْ لاَ يَغْفِرَ اللَّهُ لِفُلَانٍ فَأَوْحَى اللَّه عَزَّ وَجَلَّ إِلَى نَبِيِّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَوْ إِلَى نَبِيٍّ: أَنَّهَا بِمَنْزِلَةِ الْخَطِيئَةِ فَلْيَسْتَقْبِلِ الْعَمَلَ«
«Бир киши: Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деб қасам ичди. Шунда Аллоҳ Азза ва Жалла Набийси Aга ёки бир набийга: у қасам гуноҳ даражасида бўлиб, у одам амалга юзлансин, деб ваҳий қилди».
Ушбу ҳадисларда бир киши: Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деб қасам ичди. Бу жоиз эмас. Ахир, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деб қандай қасам ичиб бўлади, осмонлару ерда ғайбни биладиган ҳеч бир жонзот йўқ.
«Айтинг: осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмайди, фақат Аллоҳгина (билади). Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар» [Намл 65]
Аллоҳ Субҳанаҳу уни амалини ҳабата қилиш билан жазолади, чунки у мағфират қилмайди деб Аллоҳга қасам ичди… Бу мана шу гуноҳгагина хос. Яъни ким айтаётган гапини идрок қилган ҳолда, Аллоҳ фалончини кечирмайди, деб қасам ичса, бу ўшанга тўғри келади. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу унинг амалини ҳабата қилганининг сабабини айтди ва ҳадисда: Ким Менинг фалончини кечирмаслигим ҳақида Менинг номимга қасам ичяпти, деди.
Энди сизнинг, саволингизда келганидек: «Аллоҳга қасамки, қиёмат куни бу гапинг учун ҳисоб-китоб қилинасан», деган гапингизга келсак, бу батамом бошқа гап. Чунки сиз унинг ҳисоб-китоб қилинажагига қасам ичдингиз, ҳолбуки, ҳар бир инсон қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, яхши бўлса яхши, ёмон бўлса ёмон.
Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:
«Мен ҳисоб-китобимга рўбарў бўлишимни билган эдим», дейди. Сўнг у кўнгилли ҳаётда, мевалари (узиш учун) яқин бўлган юксак жаннатда бўлади. Ўтган кунларда қилиб ўтган амалларингиз сабабли еб-ичаверинглар, ош бўлсин, (дейилади). Аммо китоби чап қўлидан берилган кимса эса, бас, у: эх кошкийди, менга китобим берилмаса эди ва мен ҳисоб-китобим нима эканини билмасам эди, дейди» [Ҳааққа 20-26]
Аллоҳ Жалла ва Ало яна бундай деди:
«Улар (масхаралаб) – Роббимиз, бизга насибамизни ҳисоб-китоб Кунидан илгариёқ тезроқ келтира қолгин, дейишди» [Сод 16]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
«Аммо кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинади. Ва ўз(ининг жаннатдаги) ахли-оиласига шоду-хуррам ҳолда қайтади. Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса, бас, у ўз ҳалокатини чақириб қолади. Ва дўзахга киради»
[Иншиқоқ 7-12]
Кўриб турганингиздек, бу оятлар инсонлар қилган амаларига албатта ҳисоб қилинажакларига далолат қилмоқда. Демак, сиз бир шахсни ўз амали учун албатта ҳисоб-китоб қилинади, деб қасам ичсангиз – менинг фикримча – амалнинг ҳабата бўлиши бунга тушмайди. Чунки бу Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деб қасам ичган кишининг амалидан – менинг фикримча – фарқ қилади, чунки унинг бундай қасами тўғри эмас. Зеро, у Аллоҳ уни кечирадими, кечирмайдими, буни билмайди. Бу масалада менинг наздимдаги тўғрироқ фикр шу. Аллоҳ билувчироқ ва ҳакимроқдир.
Сўзим ниҳоясида шуни айтаманки, сиз Аллоҳга холис амал қилиб, Унга содиқ ва холис тавба қилинг, қайтиб ҳеч қачон гуноҳ қилмасликка қарор қилинг, ҳар бир гуноҳингиз учун пушаймон бўлинг, агар зиммангизда бировнинг ҳаққи бўлса, эгасига адо этинг. Али G Абу Бакр Сиддиқ Gдан, у Росулуллоҳ Aдан ривоят қилган ҳадисда келганидек:
«مَا مِنْ رَجُلٍ يُذْنِبُ ذَنْبًا فَيَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ قَالَ مِسْعَرٌ وَيُصَلِّي وَقَالَ سُفْيَانُ: ثُمَّ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ فَيَسْتَغْفِرُ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ إِلَّا غَفَرَ لَهُ»
«Бирор киши гуноҳ қилиб қўйса, сўнг таҳорат қилиб, таҳоратни чиройли қилса – Мисъар: ва икки ракат намоз ўқиса, деди, Суфён эса: кейин икки ракат намоз ўқиса, деди – сўнг Аллоҳ Азза ва Жаллага истиғфор айтса, У албатта гуноҳини кечади». Мен Аллоҳ Субҳанаҳудан бизни ва сизни мағфират қилишини, барчамизни энг тўғри ишларни қилишга йўл кўрсатишини сўрайман, Аллоҳ Субҳанаху солиҳ кишиларга дўст бўлади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта