НАТОнинг ракета тизими режасига қарши туриб, агар НАТО бу режасини амалга оширса, Полша чегараларини ракеталар билан тўлдириб ташлашини айтган Россия ҳукумати НАТОнинг бу режаси амалга ошмаган бўлса ҳам Каленинградда ракета тизимини ўрнатди.
Россия мудофаа вазирилиги Европа иттифоқи чегараларига яқин бир минтақада кўп сонли “Искандер-М” ракета тизими ўрнатилганлиги ҳақида маълум қилди. Вазирлик сўзчисига кўра, ракета тизими ғарбдаги ҳарбий минтақада жойлаштирилган.
Ядровий қалпоқчаларни ҳам ишлата оладиган ракета системасининг ўрнатилишига қарши Полша ва Ғарб ўлкалари жавоб тариқасида ўз хавотирларини билдиришмоқда.
Россия вазирлигининг сўзчиси баҳс юритган “Ғарбдаги ҳарбий минтақа” Каленинград, Москва ва Петрбург шаҳарларини ҳам ўз ичига олади. Жанубдан эса Украинагача чўзилади. Шунингдек, Каленинград Полша билан Латвия орасида жойлашган минтақадир. Полша ташқи ишлар вазирлиги аввал ҳам кўп марта очиқ баёнот бергани каби, “Искандер-М” ракета тизимининг минтақада ўрнатилиши хавотирга сабаб бўлишини билдирди.
Полша ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида Россиянинг бу мавзуга бир изоҳ бермаганлиги ҳақида айтилади ва Россия барча НАТО давлатларини уларга алоқадор бир мавзу сифатида бу вазиятдан хабардор қилиши лозимлиги таъкидланади.
Европа чегараларидаги вазиятни “огоҳлантирувчи бир ташаббус”, дея номлаган Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс, ракеталарнинг ўрнатилиши НАТО билан Россия орасидаги куч мувозанатини ўзгартирмай туриб минтақада ўзаро муносабатни бузаётганлигини айтиб ўтди.
Эстония мудофаа вазири Урмас Рейнсалу ҳам хавотирини яширмай, Россия федерациясининг минтақадаги ҳарбий қувватини ошириш учун ташлаган ҳар бир қадами ташвишлантирувчи бир вазиятни юзага келтиришини қайд этди.
Россия ракета тизимининг ўрнатилиши мавзусида маълумот тарқатган Германия газетасига кўра Калилинградда охирги 12 ой ичида қарийиб 10 та “Искандер-М” ракета тизими ўрнатилган. Хабарда айтилишича, “Искандер-М” ракеталари тақрибан 500 км узоқликка етиши мумкин.
Рус ахборот агентлиги Россия мудофаа вазирлигининг баёнотига таяниб ракета тизимининг ўрнатилиши халқаро шартномаларни бузиш эмаслигини билдирди.
АҚШ ҳукумати ҳам ракета тизимлари ўрнатилишига жавоб тариқасида Россиядан минтақа барқарорлигига путур етказмасликни талаб қилмоқда.