16 декабр душанба куни Қирғизстон президенти журналистлар билан матбуот анжуманини ўтказди. Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Суҳбат чоғида Атамбаев мамлакатдаги эски сиёсатчилар учун “томоққа тиқилган суяк бўлиб турганини” айтиб ўтди. Ҳукумат тепасига келиш истагида бўлган мухолиф кучларга, ҳокимиятга девор ошиб эмас, сайлов орқали келишларни билдириб, танбеҳ берди. Мамлакатда қонун устиворлигини эслатиб, ҳамма жиноятчилар учун тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарда бўш ўринлар етарли эканлиги таъкидлаб ўтди.
Қирғизстонда президент мамлакатни ўғирламайди, президентнинг оиласи мамлакатни ўғирламайди, шу билан бир қаторда давлат амалдорлари ва депутатларини малакатни ўғирламасликка чақиришини ва шуни талаб қилишин билдирди, Аламазбек Атамбаев.
Атамбаев вазиятлар ривожланишини ҳар қандай йўллари бўлиши мумкинлигини тушинтириб ўтди. “Кузги ва баҳорги кескинликлар бу руҳий меъёрлардир. Агар ҳукумат Ҳудони унутмаса ҳамда ҳалол ишласа у ҳолда ҳар қандай бирлашмалар ва кескинликлар бизга таҳдид қилолмайди”,- дея таъкидлаб ўтди Атамбаев.
Президент “сиёсий кучлар илғор бирлашмалари”нинг ижобий анъаналарини белгилаб ўтди.
Туркистон:
Атамбаевнинг бу қадар ўзига ишонч билан гапириши,етакчи давлатларни ҳар иккисни ҳам рози қилганлигини билдиради. Божхона иттфоқига қўшилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини ва Қантдаги ҳарбий базада аскарлар сонини кўпайишига рухсат бериш билан Россияни розилигини олган бўлса.
Манасдаги ҳарбий базани чиқариб юбориш буйруғи ортиданоқ Туркия орқали алоқаларни тиклаб муносабатларни совумаслигига ҳаркат қилмоқда. Америка элчихонаси худудини кенгайтириб “норасмий хабарларга қараганда у жойга катта хажмдаги назорат қилиш мосламаларни(ЭШОЛОН) ўрнатиб олиши учун” имкониятлар яратиб бериш билан АҚШ нафратига дучор бўлмаганлигини билган Атамбаев,мухолиф кучларни ўйланиб қадам босишга ундамоқда.
Ансор Ансор