Лоран Фабиус Женева-2 конференцияси муваффақиятли ўтишига шубҳа билдирди

493
0

fabius

 

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Суриядаги вазият ҳақида ёмон фикрда эканлигини изҳор қилар экан, январь ойининг охирги ҳафтасида Сурия масаласи бўйича Швейцарияда ўтказилиши режаланган Женева-2 конференциясининг муваффақиятли якун топишига шубҳа билдирди.

Фабиуснинг фикрича, Сурияда Башар Асадга қарши курашаётган “мўътадил” мухолифат жиддий муаммоларга юз тутган. Бу эса БМТ хомийлиги остида Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари ўртасида ўтказиладиган тинчлик музокараларининг муваффақиятсиз якун топишига сабаб бўлиши мумкин.

“Афсуски, бу борада менда шубҳа бор. Женева конференцияси муваффақиятли якун топиши учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Аммо муваффақиятли якун топишига ишониш қийин”, деди у Монакода ўтган оламшумул конференцияда.

Франция ҳукумати Сурия миллий коалицияси ва мўътадил қаршилик ҳаракатини биринчи бўлиб тан олганлардан эканилигини зикр қилган Лоран Фабиус мўътадил қаршилик ҳаракати исломий жиҳодий гуруҳлар қаршисида ўз нуфузини йўқотганлиги сабабли катта муаммоларга дуч келаётганлигини таъкидлади.

Франция Сурия мухолифатини дастаклаб келаётган ва Асаддан сўнг бошқарувни мўътадил мухолифат қўлга олишига умид билан кўз тикиб турган Ғарб давлатлардан бири ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here